hizb-turkiston.net
29 октябрдан 3 ноябрга қадар Керри (МО) Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларига ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақида АҚШ давлат депортаментининг расмий сайти хабар тарқатди.
Бунинг ортидан Қирғизистонга Америкалик молиячи миллиардер – Жордж Соросни ҳам келиши ҳақида, Қирғизистондаги “Сорос” фондининг директори Шамил Ибрагимов хабар қилди. Унинг таъкидлашича, Сорос фақат ўзининг фондининг ишчи коллективи ва назоратчи иттифоқ вакиллари билан учрашади. Расмий ҳукумат одамлари билан учрашув ўтказмайди. Сорос ўзининг ташрифи мобайнида Қирғизистондаги фондининг стротегик йўналишларини муҳокама қилади деди Ибрагимов.
Аввалроқ 26 октябр куни Қирғизистонга Япония бош вазири Синцзо Абе келган эди. У ҳам МО мамлакатлари бўйлаб, Япония тарихида биринчи маротаба юриш уюштирди. Япония бош вазири Қирғизистонга 135 миллион чой чақа сингари садақа беришга ваъда қилиб кетди. Лекин Ўзбекистон Туркманистон, Қозоғистон ва ҳатто Тожикистон давлатлари билан фақат ҳамкорликда ўзаро манфаатли шартномалар муҳокама қилинди ва имзоланди. Синцзо Абе ўзи билан олиб келган 50 дан зиёд йирик бизнесменлар воситасида, юқоридаги МО давлатлари билан бир қанча катта ва кичик лоиҳалар муҳокама қилинди ва жами тақрибан 17 миллиард доллорлик инвестиция ётқизиш ҳақида шартгомалар имзоланди.
Энди эса, Керри ва Сорослар кириб келишди.
МО ҳудуди учта йирик АҚШ, Россия ва Хитой давлатлари ўртасида яна қизғин талаш-тортиш майдонига айланиб бораяпти. Япония эскидан Хитой билан рақиб сифатида муомила қилиб келган. Унинг МО мамлакатларидаги олиб бораётган иқтисодий келишувлари асосан, Хитойнинг манфаатларига зарба беришга қаратилган. Лекин Японларнинг ортида ҳам, Сороснинг ортида ҳам АҚШнинг манфаати, қўллови ва иштироки мавжуд. АҚШ эса Россияни Суриядаги уруш ботқоғига тортиб юбориб, энди унинг томорқаларига ҳийлалар остида ҳужум бошлади. АҚШ МО ҳудудида кучлар балансини ўрнатиб олмоқчи. Яъни Россия (ОДКБ) тошкилоти остида Тожикистон ва Қирғизистон давлатларини ҳимоя қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олган бўлса, АҚШ Ўзбекистон ва Туркманистон давлатларини ҳимоясига олишни режалаштиради.