АҚШ президенти Барак Обама биринчи нутқини ташқи ишлар вазирлиги қароргоҳида, иккинчи нутиқини эса оқ уйда сўзлади. Иккала нутқни ҳам 80 кишига яқин давлат ва ташкилотдан келган делегациялар ҳузурида сўзлади. Иккала нутқ мазмуни деярли бир-бирига яқиндир. Шунинг учун улардан бирини кўриб чиқишнинг ўзи етади. Лекин биринчи нутқ батафсилроқдир.
Қуйида иккаласи учун икки робитани тез таржима билан ҳавола қиламиз:
https://www.youtube.com/watch?v=BqQD06HjmcU
Обама БМТ бош секретарига ва ҳукуматлар вакилларига юзланиб ўз нутқини кибру ҳаво ва ғурурга тўлиб бошлади. У Американинг икки асрдан кўпроқ давр олдин пайдо бўлганидан бошлаб, таҳдидларга учраб келганини ва доимо улардан ғолиб келганини айтди. Шундан кейин у қатнашчиларга Америка ва унинг халқи ҳақида бир ишни изоҳлаб, бу иш уларнинг тасаввурида аниқ-тиниқ бўлишини исташини айтиб бундай деди: “менинг нуқтаи назарим қуйидагичадир: биз америкаликлар сифатида кучли ва ғайратлимиз. Шунингт учун фалокат зарба берган ва зарбага учраган пайтимизда ҳаммамиз бир бўлиб баравар ҳаракат қиламиз ва шахсиятимиздаги энг яхши нарсаларни юзага чиқарамиз… Биз яна оёққа турамиз, қайта қурамиз, тузаламиз ва олдингидан ҳам кучлироқ бўламиз. Мана шу бизнинг қимматбаҳо маъданимиздир”.
Шундан кейин Обама бугун хавф оламнинг барча жойларида, Ироқ, Сурия, Сомали, Нигерия, Франция, Дания … да зарба бераётган, жирканч тарзда ўлдираётган ва ёндираётган ал-Қоида ва Ишид амалга ошираётган террор эканлигини айтди. Шундан кейин у ўзининг ҳозирда Америка манфаатларига хизмат қиладиган кенг доирадаги иттифоқларни ва шерикчиликларни тузишга муваффақ бўлганини билдириб бундай деди: “ана шу хавфлардан бири ал-Қоида ва Доиш (Ишид) томонидан қилинаётган террорчилик таҳдидларидан иборатдир. Лекин бу бизнинг бир ўзимизгина учраётган таҳдид эмас, балки бутун олам учраётган таҳдиддир. Ишид Ироқ ва Сурия халқига қўрқув солмоқда, бошларни кесмоқда, инсонларни тириклайин ёндириб юбормоқда, кўпгина ваҳшиёна ишларни амалга оширмоқда… Биз террорчи ташкилотларни зарарсизлантириш ва Америка халқини ҳимоя қилиш учун иттифоқчилар, шериклар ва бошқа халқаро ташкилотлар билан биргаликда иш олиб боряпмиз”.
Демак, Обама “америка халқини ҳимоя қилиш” ҳамда “терроризмга қарши кураш” деган ниқоб остида Исломга қарши курашиш учун ва террорчи ташкилотларни зарарсизлантириш учун бутун оламни, жумладан Исломий оламни ҳам хизматга солмоқчи. Бу эса Обаманинг шу иш асосланиши лозим бўлган нуқталарни ва кенг режаларни баён қилишини талаб қилади. У бу нутқда Американинг “терроризм ва экстремизм”га қарши курашдаги стратегияси баёни борлигини ҳам англатади. Бинобарин унда Обама уқтириб, тақсимлаётган буйруқлар, вазифалар ва таклифлар бор.
Обама дастлаб “терроризм”га ҳарбий зарба бериб уни йўқ қилиш зарурлигини уқтирди. Шу мақсадда Америка афғон кучларини ана шу ролни бажариши учун машқдан ўтказганини, Ироқда ҳам шундай қилганини, ҳамма жойда шундай бўлиши зарурлигини таъкидлади. “Чунки – деди у – тинчликни сақлаш барчанинг масъулиятидир”.
Обама ўз нутқини тинглаётганларга ўзининг “терроризм”га қарши курашиб унга зарба бериши бутун олам даражасида яхши қабул қилинаётганига гувоҳ бўлганини билдириб бундай деди: “бу хавфдаги мураккабликларни ва душман табиатини эътиборга олинса демак биз бир ноанъанавий армия билан муносабатда бўлмоқдамиз. Шунинг учун биз амалга ошираётган иш бир маълум вақтни ва огоҳликни талаб қилади… Икки ўн йилликда биз кўп нарсага эришдик, шунинг учун буни давом эттираверамиз. Бу ишончни менга берадиган нарсалардан бири ана шу террорчи гуруҳларни илдизи билан қуритишга халқаро жамоатчилик билдираётган муносабатдир…”. Шундай қилиб, демак Обама ўзининг стратегиясидаги ана шу йўқ қилувчи ҳарбий томонга урғу бериб уни таъкидламоқда ва бу оламдаги, хусусан Исломий оламдаги давлатлардан талаб қилинаётган иш эканлигини таъкидламоқда.
Обама ўзи хатарли деб биладиган бир фикратга тарафдорлари билан биргаликда қарши курашиш зарурлигини таъкидлади. У Америка ва ғарб Исломга қарши уруш олиб бормоқда, деган фикратдир. Обама шуни таъкидлаб бундай деди: “Исломий жамиятлар, жумладан улардаги дин арбоблари зиммасида фақат диний фикрларни нотўғри талқин қилиб тушунтиришнигина эмас, балки бу ҳазоратлар ўртасидаги тўқнашувдир, ёки ғарб ва бутун олам Исломга қарши уруш қилмоқда ёки Ўрта шарқдаги мавжуд барча касалликлар ва иллатлар сабабчиси Америкадир, деб тушунтиришга уринишларни ҳам рад этиш масъулияти турибди”.
Обама бу масала террор масаласи эмас, балки сақофат, фикр ва ишонч-эътиқодлар масаласи эканлигигаэътиборни қаратиб бундай деди: “Бу иш террорчи ташкилотлар доирасидан ҳам нарига ўтиб кетади. Чунки у террорчиларнинг ўз идеологияларини қуришга ундайдиган асос бўлиб қолди”. Шундан кейин у бундай деди: “бу ерда Ўрта шарқ билан ғарбни ўзаро жамлайдиган бир тарих бор. Биздан биронтамиз сиёсатларни ҳар қандай танқид қилишга тўсиқ бўлолмаймиз. Лекин ғарб Исломга қарши уруш қилмоқда, деган фикрат номақбул фикратдир. Шунинг учун бу фикратни рад этиш ҳаммамизнинг масъулиятимиздир”.
Обаманинг сўзлари унинг олдида ҳозир бўлиб турганларга – улардан талаб қилинган вазифа бажарилиши учун – берилаётган кўрсатмалар эканлиги, улар шунга доир режаларни ва сиёсатларни ишлаб чиқиб ижро қилишга киришишлари кераклиги аниқ кўриниб турибди. Исломий жамиятлар ва мусулмонларнинг дин арбоблари зиммасига Обама “ғарб ва Америка Исломга қарши уруш қилмоқда” деган фикрларни йўқ қилиш вазифасини ҳам юкламоқда.
Россия Тожикистон ва Қирғизистон давлатларининг Ислом ва Мусулмонларга нисбатан охирги йилларда олиб бораётган сиёсатлари, юқоридаги Обаманинг нутқидаги йўналишга нақадар мутаносиб бораётганини гувоҳи бўлиб турибмиз. Куфрнинг юқоридаги оламий стротегиясига мувофиқ Тожикистон ва Россияда исломий мафкура асосида кураш олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига қарши кураши тоборо кучайиб бораяпти. Лекин бу зулмларга нисбатан Ғарб матбуот машинаси ёки инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг муносабати ва иштироки деярли йўқ ҳисобда. Бу репрессив ҳаракатларнинг бирортасига қарата бу демократия посбонлари томонидан, муносиб баҳо бериш ёки натижали таъсир ўтказиш учун жиддий ҳаракат бўлмади.
Ҳа, Ҳизб ут-Таҳрир “дунё системаси, Америка бошчилигидаги бир ҳовуч мустамлака давлатларининг қўллари остидадир. Улар давлатларни заифлаштиришади. Сўнг уларни бир гуруҳ хиёнатчи етакчи гуруҳларини сотиб олиш орқали, бутун бошли мамлакатларни мустамлака қилиб олишади. Кейин эса, у етакчи давлатлар дунё сиёсатидаги ўзларининг мавқеъларини ўзгариб боришига кўра бир бирларининг қўл остиларидаги мустамлака давлатларни тортиб олиш учун ҳаракатлар олиб боришади. Дунёдаги деярли барча муаммолар ва урушлар, АҚШ сингари куфр етакчи давлатлар томонидан юқорида кўриб турганимиз каби фитна қўзғатиш ва босим бериш сиёсати асосида содир бўлади”, деб билади.
Дунёдаги барча муаммолар, Ғарб мустамлакачилари олиб бораётган ифлос сиёсатлари натижасида, кичик ва заиф мамлакатлар фуқоролари уларнинг кўл остиларида эзилиб ҳор зор ҳолатда кун кечираётгани ҳеч ким учун сир бўлмай қолди. Фақат Ҳизб йигитлари Обама айтаётганидек Америка ва Ғарб Исломга қарши кураш олиб бораётганини очиқ айтиб, бу адолатсизликка қарши мафкуравий кураш олиб бормоқда. Ҳизб, ҳатто бу мафкуравий курашда Американи мағлуб қилди. Энди Америка, ўзининг Мусулмонлар ичидаги малайларини ишга солишга мажбур қилмоқчи.
Муаммо шундаки, Ислом улар ўйлаганларидек очиқ куфрни ҳимоя қилмайди. Ҳатто ҳар қандай таврия қилиб бураб юборишганида ҳам исломий нусуслар куфрни ҳимоя қила олмайди. Шунинг учун куфр етакчилари, бизларни бошқариб келаётган хиёнатчи етакчиларимиз томонидан бизга қарши ҳар қандай моддий зўровонликларни махфий ёки ошкора молиявий рағбатлантириб келишмоқда.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, куфр Исломга қарши мафкуравий курашда батамом мағлуб бўлди. Энди у Мусулмонларни куч билан тўхтатиш учун майдонга ўзи чиқишга мажбур бўлди. Лекин у ва унинг хизматидаги кўппаклари ҳали ҳам, террорчилар, экстремистлар каби чўпчакларини байроқ қилиб кўтариб келишаяпти. Оллоҳнинг нусрати яқинлашгани сари, куфр қутираверади. Бу Ислом тарихидан маълум бўлган Пайғамбаримизнинг сийратларидир. Бу бизни шу сийрат асосидаги суннат билан ворид бўлган тариқат йўлидан бораётганимиздан дарак беради инша Оллоҳ.