Аллоҳ Таоло томонидан ер усти ва ости бойликларига сероб қилиб яратилган Марказий Осиё республикалари ҳам сўнги йиллар мобайнида мустамлакачи давлатлар нуфуз талашадиган ва табиий бойликлари талон-тарож қилинадиган минтақага айланиб бормоқда.
Олдинроқ, АҚШ Марказий Осиёдаги энергетик захиралар устидан ёлғиз Россияни эгалик қилишига бархам бериш учун Хитой давлатини ишга солган бўлса, эндиликда Хитойнинг борган сари очилиб бораётган иштахасини бўғиш учун яна бир алтернатив ўйинчини ишга солмоқда. Бу ўйинчи сифатида АҚШ Японияни танлади.
Айнан шу сабабли Япония бош вазири Синдзо Абэ 22-27 октябр кунлари Марказий Осиё бўйлаб сафарини бошлаб юборди. Бу вақт оралиғида Япония бош вазири Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда бўлиб, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ҳукуматлараро, идоралараро ва бошқа кўплаб ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган.
Дастлаб Туркманистонга ташриф буюриган Синдзо Абэ Туркманистон президенти билан учрашди ва икки давлат ўртасида 18 миллиард долларлик келишув имзоланди. Табиийки бу келишувлар энетгетика соҳасини ўз ичига олган бўлиб, туркман гази ва нефтини Японияга етказиб бериш бўйича ҳужжатлар имзоланган.
Турманистонга бўлган сафарини якунлагач Япония Бош вазири Шиндзо Абэ 24-26 октябр кунлари Ўзбекистонда бўлади.
Япония Ўзбекистон иқтисодиётига энг йирик сармоя киритадиган мамлакатлардан бири саналади. Нефт-газ саноати, транспорт сектори, телекоммуникация, соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги ижроси учун ажратилган жами молиявий маблағлар миқдори 3,4 миллиард АҚШ долларидан ошади.