Қирғизистон турмасидан Мусулмонлар қочиши ортидан Бишкекда жуда кенг кўламда текширув ишлари олиб борилмоқда. Ушбу жиноят содир этилиши ортидан бутун давлат аппарати, матбуот ва экспертлар гуруҳи, Ислом ва Мусулмонларга қарши кенг кўламдаги ахборот ҳужум компаниясини жадаллаштириб юборишди
Қирғиз ҳукумати, Россиянинг жиддий босими остида, Ислом ва Мусулмонларга қарши яна жиддий ҳаракатлар олиб бориш учун таёрлана бошлади. Бу ҳолат, худди 2006 йили Бакиевлар сулоласи тахтда ўтириб, ўрнашиб олганларидан кейин, Рофиқ қори Камоловни отиб ўлдириш ортидан бошлаган репрессив ҳаракатларни эслатади. Ўшанда, вицепример бўлиб турган Мадумаров томонидан машҳур Новқат воқеъаси бўлиб ўтган эди. У кунларда ҳозирги призидент ва ҳукумат етакчиларимиз мухолиф кучлар сафида эдилар. Улар, бу репрессив ҳатти ҳаракатларни қоралаб, “инсонларни фақат Оллоҳу акбар (Оллоҳ улуғ) дегани учун қамаш мумкинми ахир?!” дейишган эди.
2015 йил бошида шаҳид Рофиқ Камоловнинг ўғли “Ас Сарахсий” масжидининг имоми Рошод қори Камолов қамоққа олинди. Шу кунга қадар у киши қамоқда ушлаб турилипти. Суд жараёнлари ҳам худди илгариги Бакиевлар давридагидан ўзгача эмас. Бундан ташқари Қирғиз ҳукумати, мамлакатнинг шимолий минтақасида бир неча маротаба Мусулмонлар номидан қўпорув амалиётлари уюштиришга ҳаракат қилиб кўришди. Исломий террорчилар деб ҳатто бир неча одамни отиб ўлдиришди. Бир қанчасини қамоққа олишди. Яқинда эса, учта милиция ходимининг ўлими билан якун топган, 9 нафар шахснинг турмадан қочиб кетиш амалиёти содир этилди.
Эътибор берилса, ҳар бир амалиёт ортидан ўнлаган баъзида юзлаган Мусулмонлар қамоққа олинади ёки бошқа услублар билан жабрланишади. Бир Мусулмонга туҳмат қилиниши ортидан, шу каби жирканч ва нохолис ишлар минглаган Мусулмонлар устида амалга оширилади.
Лекин ҳозирги кунларда Данияр Наримбаев қамоққа олинди. У киши призидент аппаратининг етакчиси бўлиб ўтирган ўрнида ўз салоҳиятидан фойдаланиб, юз минглаган доллор пора олганликда айбланяпти. Наримбаевлар қилган жиноятлари албатта ёпиб юборилади. Лекин у кишининг ифлос жинояти учун призидент ёки аппарат аъзолари ҳеч қандай ҳатто маънавий масулият ҳам олиб боришмайди! Ёки ўнлаган депутатлар судланишди. Ҳатто спиккерлар жиноятчи деб турмаларда ўтириб чиқишди. Минглаган оргон ходимлари ёки прокуратура ва суд ходимлари жиноятлари устида қўлга олиняпти. Қўлга олинмаганлари қолган қисмини ташкил этади. Яъни барчаси жиноятчи, лекин ҳозирча қўлга олинмаганлар холос. Буни барчамиз биламиз! Нега уларни қилган жиноятлари учун, демократия вакиллари ёки ҳокимиятга алоқадор барча шахсларга қарши ахборот ҳужуми олиб борилмайди.
Нега биз шу жирканч корупциячиларни, Ислом ва Мусулмонларга қарата ағдаришаётган туҳмат ва бўхтонларига ишонишимиз керак. Ҳатто бир неча Мусулмонлар улар айтган жиноятларни содир этишган ҳолатда ҳам, Ислом ва Мусулмонлар шаънига қандай доғ тушиши мумкин. Ҳар бир инсон ўз қилмиши учун ўзи жавоб бериши лозим. Нега биз ҳукумат аъзоларининг деярли барчаси золим ва жиноятчи бўлиб кетди деб, бутун ҳукумат органларига ишончсизлик ёки итоатсизлик эълон қилмаяпмиз. Улар эса, бир неча Мусулмон кийимини кийган шахсларни мисол қилиб келтиришиб, бутун Исломни ҳаётлари учун асос қилган соф Мусулмонларни йўқ қилиб юбориш керак деб жар солишади.
Бу худди, миллатчилик асосидаги ҳаракатларнинг принципиал дунёқарашини эслатади. Улар ҳам, айтайлик бир миллат вакили томонидан содир этилган жиноят учун, ўша миллат вакилларининг барчаси жавобгар деб билишади. Россия бош бўлиб олиб кенинаётган Ислом ва Мусулмонларга қарши ҳаракат, юқоридаги миллатчи ҳаракатлар принциплари асосида олиб борилаяпти.
Қирғизистон мамлакати ҳам Россиянинг ортидан бориб, юқоридаги Мусулмонлар номидан бир қанча жиноий деб билган ҳатти ҳаракатлар уюштиришга ҳаракат қилди. Буларнинг барчаси, уларнинг таъбири билан айтганда исломий терроризм ва экстремизмга қарши қаттиқроқ чора тадбирлар белгилаган қонунлар қабул қилинишига таёргарлик кўриш бўлди десак адашмаймиз.
Қирғизистон ҳукумати Россиянинг босими остида иш олиб бораяпти. Лекин биз бу каби ҳокимиятларга, бир оз сабр қилиб туришни тафсия этган бўлар эдик. Россия яқинда ҳалокатга учрайди инша Оллоҳ. Аслида у ҳалокатга учраб бўлди. Фақат у яъни Путин, ўз мағлубиятини урушлар билан вақтинча бўлса ҳам яширишга уриняпти. Шошилиб, Ислом ва Мусулмонларга қарши Россия билан бирга ҳаракатланиб олиш, кейин у билан бирга бу хатоларнинг аччиқ оқибатларини ҳам тортишга мажбур қилиб қўяди.
Биз Қирғизистон Ҳизб ут-Таҳрири номидан, Қирғиз ҳукуматига, Ислом ва Мусулмонларга зулмни кучайтириш ниятидан қайтишни тафсия этамиз. Бу ҳаракатларинг, яъни исломий шахсларни жиноятларини мисол қилиб, барча Мусулмонларга баҳо бериш услубларинг, ИД ташкилотининг бир неча ҳарбийнинг жиноятига кўра бутун куч органига нисбатан “такфир” (барчаси кофир) деб беришаётган фатволаридан фарқ қилмайди. Россия ўзи билан ўзи аввора. У сизларни фуқоролар қарама қаршилиги ботқоғига тиқиб қўйиб чиқиб кетади. Асосийси, Россия билан бирга Мусулмонларга қарши парралел ҳаракат олиб боришларинг, Афғонистондаги мужоҳид ҳаракатларини, Россиянинг бир бўлаги сифатида сизларга қарши йўналишлари учун шаръий йўллар очиб бериши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, Россияни ҳимоя қилиб тинч ҳолатимизни сақлаб қоламиз деган ўй асосидаги ҳаракатларинг, аксинча тескари натижа бериши мумкин.
Ҳизб ут Таҳрирнинг Қирғизистон матбуот бўлими
20.10.2015.