Америка ва Россия иккаласи Сурия ерларига қилаётган ваҳшиёна ҳужумида америкада ишлаб чиқилган битта танганинг икки томонидир!

0
525

Америка ва Россия иккаласи Сурия ерларига қилаётган ваҳшиёна ҳужумида америкада ишлаб чиқилган битта танганинг икки томонидир!

Сурия режими кучлари 2015 йил 10 октябр шанба куни Россия ҳарбий ҳаво кучлари қўллаб-қувватлови остида Сурия шимолий ғарбидаги минтақада қуролли оппозиция билан шиддатли тўқнашувларга киришди… «Бу – Москва 30 сентябрда Сурияда ўзининг ҳарбий кампаниясини бошлаганидан буён ҳам ҳаводан ва ҳам қуруқликдан қилинган биринчи ҳужумдир. Жанглар асосан мамлакат шимолидаги Ҳама ва Идлиб муҳофазаларида бормоқда. У ерда қуролли оппозициядан бир гуруҳ ҳамда «Жабҳатун Нусра» қаттиқ жанг олиб бормоқда». (Ватан 2015 йил 10 октябр). «Айтилишича, мана шу аснода Сурия ҳукумат кучлари рус самолётлари ёрдами ва ҳимоясида Ҳама яқинидаги стратегик минтақа ҳисобланган Саҳлул Ғобдаги оппозициянинг позицияларига қарши қуруқликдан ҳужум бошлади». (Би-Би-Си арабий 2015 йил 5 октябр). «Бундан олдин русларнинг Каспий денгизидаги ҳарбий кемалари Сурияга 26та қанотли ракеталарини отди». (Би-Би-Си 2015 йил 7 октябр). Россия Сурия ерларига ҳаво ҳужумларини 2015 йил 30 сентябрда бошлаган эди. Бу ҳужумлар рус парламенти бунга рухсат бериш тўғрисидаги қарорни бир овоздан маъқуллаганидан кейин бошланди. «Сурия жумҳурияти раҳбарияти рус ҳарбий ҳаво кучларининг Сурияга юборилиши Сурия давлатининг талаби билан бўлганини, бу талаб президент Асад президент Путинга юборган мактуб орқали бўлганини таъкидлади. Буни Сурия араб ахборот агентлиги билдирди». (Би-Би-Си 2015 йил 30 сентябр).

Рус ҳужумларидан олдин 2015 йил 23 сентябрда Сурияга қарши «Америка коалицияси» номи билан Америка ҳужумлари бўлган эди: «Америкалик масъуллар давомли ҳужумларда қирувчи ва бомбардимончи самолётлар, ракеталар қўлланганини билдиришди. Фаолларнинг айтишича бешта ҳужум Табақа ҳарбий аэродромига қилинди, уч ҳаво ҳужуми эса Талл Абяз шаҳрига қилинди ва учта ҳужум Айн Исо шаҳридаги 93 ҳарбий бригадага ва унинг атрофларига бўлди… Америка президенти Барак Обама ўзининг ҳарбий ҳаво кучларига 2015 йил 22 сентябр душанбада ҳужумлар уюштириш вазифасини топширган эди… Шунинг учун Америка марказий қўмондонлиги қўмондони сешанба эрталаб Сурияга ҳаво зарбаларини беришни тасдиқлади. Буни Би-Би-Сининг Вашингтондаги мухбири Пол Блейк билдирди. Сурия телевидениеси эса ҳукуматнинг Вашингтон бу ҳукуматга олдинроқ ўзининг Раққани нишонга олишини маълум қилганини билдиргани ҳақида хабар тарқатди» (Судан Явм 2015 йил 23 сентябр).

Америка ва Россиянинг ваҳшиёна ҳужумлари «терроризмга қарши кураш» деган ниқоб остида бўлди. Ваҳоланки америкаликлар ва руслар агар бу ерда террор бўлса бу террор тоғутнинг ракеталар, ёндирувчи бомбалар, портловчи бочкалар билан қилаётган жиноятлари эканини, жосусларнинг зиндонларида ва уяларида ётган маҳбусларни ўлгунча қийноқларга солиш билан қилаётган жиноятлари эканини «унутиб» қўя қолишди ёки ўзларини унутганга солишди. Асл ҳақиқат эса улар сохтакорлик билан даъво қилаётгандек эмас. Чунки бу босқинчилар Сурия ерларига ўзлари сунъий равишда пайдо қилишган терроризмга қарши курашиш учун ҳаво ва қуруқликдан тажовуз қилиб бостириб киришгани йўқ, балки бу ваҳшиёна ҳужумлар Дамашқдаги тоғутни ҳимоя қилиш учун ва то Америка навбатдаги малайни етиштириб чиқаришга муваффақ бўлгунча ҳозирги малайни тирик сақлаб туриш учун бўлди. Яъни бу ҳужумлар босим ўтказиш воситаларидир. Мақсад оппозицияни тоғут Башар режими ўрнига янги малай режимни етиштириб чиқаришга кўндириб, режим билан шу оппозиция ўртасидаги сиёсий сўзлашувларга йўл очишдир. Чунки ана шунда янги малай режим Америка манфаатларига хизмат қилишда эски малай ўрнини эгаллайди. Бу уларнинг баёнотларида аниқ кўриниб турибди: «Рус ташқи ишлар вазирлиги Москва Сурия йўналишида ташлаётган барча қадамлардан мақсад бу мамлакатдаги сиёсий ечимга ҳисса қўшиш эканлигини таъкидлади». (Русиял Явм 2015 йил 8 октябр). Америка бунга ўзи илгари махфий тутиб келган нарсани ошкор қилишга ўтиш билан замин тайёрлаб қўйган эди. Америка Башарнинг дарҳол кетишини истамаслигини, балки музокаралардан кейин кетишини исташини ҳозирга келиб ошкор қила бошлади, илгари буни махфий тутиб келаётган эди. Американинг бундан мақсади малайларнинг олдинги ҳолатдан кейинги ҳолатга Америка манфаатларини кафолатлайдиган силлиққина тарзда ўтишини таъминлашдир (Керри бундай деган эди: «Биз Асаднинг кетиши зарурлигини айтган эдик. Лекин бунинг муддати ва йўлига келсак, бу Женева амалиёти ва музокаралар доирасида қабул қилиниши керак бўлган қарордир».

У бундай деб қўшимча қилди: «Бу нарса биринчи кундан ёки биринчи ойдан бўлиши зарур эмас»… Арабийя ҳижрий 1436 йил 5 зул-ҳижжа, милодий 2015 йил 19 сентябр).

Америка ўзининг Шомда қийин аҳволга тушиб қолганини кўрди. Чунки у илгари малайлар башараларини ўзгартириш ўзи Кинона ерида қилганидек Сурияда ҳам осон кечади деб хаёл қилган эди. Чунки Америка Кинона қўзғолонига суқилиб кириб қўзғолончиларни ўзи «мўътадил исломчилар» деб атаган кимсалар билан тинчитган эди. Ана шу мўътадиллар муваффақиятсизликка учрагач Америка уларни ҳокимиятга қандай олиб кирган бўлса шундай чиқариб ташлади ва эски «гвардия»ни янада хунук, жирканч ва даҳшатли суратда, ботилни ўрнатишга янада журъатли суратда ҳокимиятга олиб келишга муваффақ бўлди. Ҳатто бу ҳам эски, ҳам янги гвардия янгиланиш деган ниқоб остида диний хитоб борасида ўйинлар қилишга ҳам журъат қиладиган бўлди!

Америка шундай хаёл қилган эди. Лекин умиди пучга чиқди. Чунки у тузган коалиция юз тубан қулади. Америка уни эски малайи ўрнига альтернатив бўлиши учун тайёрлаган эди. Лекин бу коалиция Сурияда таянчга эга бўлолмади. Натижада бу коалиция Суриядан ташқарида қувилган, сарсон ҳолда, уй-жойсиз кимсадек қолаверди. Бу коалиция Америкага – у бу коалицияни Сурияга олиб кириб ҳоким қилиб ўрнатиб қўйиши учун – кечаю кундуз «ҳамду сано» ёғдирди. Лекин унинг бу ғараз-мақсадига эришишга қандай йўл бўлсин. Зеро қўзғолончилар «У (яъни қўзғолон) Аллоҳ учун, Аллоҳ учун» деб ҳайқираётган бир пайтда бу коалиция динни ҳаётдан ажратиш ҳақида жар солди?!!

﴿أَلَا سَاءَ مَا يَحْكُمُونَ﴾

«Огоҳ булингизким, улар (бу қилмишлари билан) энг ёмон ҳукм чиқарурлар»        [Наҳл 59]

Шундан кейин Америка яна қаттиқ бош қотириб режа тузишга ўтди. Чунки Америка бу коалиция «кўкракдан ажратиш» ёшига етгунча режимнинг қулашидан қўрқиб қолди! Шунинг учун режимни Эроннинг ёлланма қотиллари ва Ливандаги ҳизби билан қўллаб-қувватлашга ўтди. Бу малайлар режимга тиргак бўлишди, лекин бу бир муддатгача давом этди, холос. Охири режим оёғи остидаги ер зилзиладек ларзага келди ва унинг назорати остида Сурия ерларининг ўндан бирига яқини қолди, холос ёки ҳокимиятидан бир озгинаси қолди, холос. Шундан кейин Америка режимга яна нафас олиш имконини бериш учун олти ойга қадар давом этадиган «сулҳ» услубига ўтди. Шунга қарамай режимга таҳдид солаётган муқаррар хатар сақланиб қолаверди. Бу Америка учун улкан фалокат эди. Чунки Америка ўзини зоҳирда қўзғолончилар билан бирга қилиб кўрсатаётган эди, шунинг учун уларга қарши очиқ-ошкор жанг қилиш Америка учун қийин эди. Қўзғолончилар режимга зарар етказишди, Америка янги малайи эса ҳали пишиб-етилгани йўқ эди. Шунинг учун мана шу ифлос, оловли ўйин олиб бориладиган бўлди. Бу вазифани Россия бажарадиган бўлди. Чунки Россиянинг роли режимни очиқ-ошкор қўллаб-қувватлаш ва қўзғолончиларга очиқ-ошкор қарши туришдир. Россия наздида қўзғолончиларга қарши уруш қилишни оқловчи омил бор. Шунинг учун режим Американинг буйруғи билан Россияни чақиришга тайёр турди ва шундай ҳам бўлди. Россия Америкага хизмат қилиш учун Сурияда мана шу ёвуз, ифлос ролни ўйнашга рози бўлди! Ҳолбуки Россия Асад оиласи, унинг ўзи ҳам, отаси ҳам Американинг малайлари эканини жуда яхши билади. Американинг Сурияда агар Умматни ғафлатга сололса бир ўзи якка хўжайин бўлиш истагида эканини ҳам Россия яхши тушунади. Бунда ҳеч шубҳа йўқ. Чунки Америка Умматни ғафлатга сололса ўшанда у русларнинг Сурияда нуфузга эга бўлишларига имкон бермайди, аксинча агар Америка истаса Россия жанг қилиб ҳимоя қилаётган мана шу Башар ўзини яна тиклаб олса русларни – худди Садат уларни Мисрдан ҳайдаб чиқарганидек – Суриядан ҳайдаб чиқаради! Путин Сурияда Америкага хизмат қилиш билан Россиянинг жанубий чегараларидаги Украина борасидаги муаммоларни тинчитишни хаёл қиляпти. Лекин бу иккиси бошқа-бошқа ишлардир! Чунки Россиянинг мусулмонларга қарши уруш ботқоғига тойиши унга улкан фалокатларни келтиради, бу фалокатлар олдида Украина муаммоси мусулмонларнинг Россияга қарши ғазаби денгизидаги бир томчи бўлиб қолади. Эртанги кун эса уни кутувчи учун яқиндир.

Эй мусулмонлар!

Рус самолётларининг ҳаводан, денгиздан ва ҳатто уларнинг базалари ва маслаҳатчилари ёрдамида қуруқликдан қилаётган ҳужумлари Америка билан келишиб бўлмоқда. Балки руслар америкаликлар номидан ва уларнинг буйруғи билан уруш қилишмоқда. Бунга уларнинг ўз аҳлларидан бир гувоҳ гувоҳлик берди: «Британиянинг Гардиан газетаси Америка сенати сенатори Жон Маккейннинг «Қўшма Штатлар Сурияда Россия билан бирга ваколатли урушга кирди» деган сўзларини келтирди». Ал-Жазира 2015 йил 5 октябр. Шунинг учун Американинг Туркиянинг жанубий чегараларида ўрнатилган Пэтриот ракеталарини олиб ташлаш ҳақидаги қарори Россияга бу ракеталарнинг қаршилигисиз ҳужумлар қилиш имконини бериш учун бўлганлиги эҳтимолдан узоқ эмас: «Америка мудофаа вазирлиги Туркиядан Пэтриот ракеталарини олиб чиқиб кетишга қарор қилди. Бу ракеталар икки йил олдин, 2013 йил ёзида Туркияни Суриядан ракеталар отилиши эҳтимолидан ҳимоя қилиш учун жойлаштирилган эди. Суриядаги ҳодисалар ривожига қарамай бу ракеталар қарор қилинганидек жорий ой орасида олиб чиқиб кетилади. Олинган манба АФП». (Русиял Явм 2015 йил 2 октябр). Бу ерда бошқа иш ҳам бор. У шуки, икки давлатнинг самолётлари битта осмонда чарх урса бу ё иккала давлатнинг икки дўст сифатида ўзаро келишиб ҳамкорлик қилиши билан бўлади ёки икки душман сифатида иккаласи ўртасидаги урушда бўлади. Натижада бу икки душман ҳар қандай урушда бўлганидек бир-бири билан тўқнашади, бир-бирига снарядлар отади. Буни ҳар қандай оқил киши яхши билади. Фақат агар иккаласи бир-бирига дўст бўлса унда иккаласи икки мақсадни эмас, битта мақсадни амалга ошириш учун самода ҳамкорлик қилишади. Иккала тараф берган баёнотлар бу ҳамкорликни исботлаб турибди: «Рус ташқи ишлар вазирлиги 2015 йил 8 октябрда ўзининг электрон сайтида нашр қилган баёнотида «Рус президенти Путин ва унинг америкалик ҳамкасби Барак Обаманинг БМТ Бош Ассамблеяси йиғинидан алоҳида учрашувлари якунида қилган таклифларига мувофиқ икки давлат ташқи ишлар вазирлари Суриядаги вазиятга оид ечим йўлларини, жумладан Сурия ҳаво бўшлиғида ҳодисалар юз беришининг олдини олиш зарурлигини ва Сурияда сиёсий ечим амалиётини 2012 йил 30 июндаги Женева баёнотига мувофиқ қўллаб-қувватлаш йўлларини муҳокама қилишди» деб билдирди». Баёнотда иккала вазир «Украина бўйича 12 февралда имзоланган Минск келишувларини амалга ошириш қадамларини ҳам кўриб чиқишгани» ҳам айтилган. (Ҳаёт: рақамли нусха, чоршанба, 2015 йил 7 октябр).

Иш шундангина иборат бўлиб қолмади, балки Америка Туркияни русларнинг бу ҳужумларига қарши чиқмай сукут сақлашга мажбур қилди. Ҳолбуки бу ҳужумлар Туркиянинг шундоқ чегараларида бўлибгина қолмай, балки рус самолётлари Туркиянинг ҳаво бўшлиғини бузиб ҳам кирди. Шунга қарамай қурол-аслаҳалар ва ҳатто тиллар ҳам соқов бўлиб олди. Чунки Туркиядаги бу тиллар ўз обрўсини сақлаб қолиш учун бошқа сафар асло сукут қилмаслигини уялибгина айтди. Шундан кейин яна, яна бузиб ўтишлар бўлди, бу тиллар эса ҳамон сукутда. Чунки Америка Россия самолётларининг ҳеч кимни қаршилигига учрамай бемалол ўз ҳужумларини амалга оширишини истади. Рус самолётларининг ҳаво бўшлиғини бузиб ўтишига қарши бу ҳарбий сукут махфий бўлмади, балки очиқ-ошкор бўлди: «… Туркия рус қирувчи самолётлари ўтган шанба ва якшанба кунлари Сурия чегаралари яқинида ҳаво бўшлиғини бузиб ўтганини билдирди… Туркия кеча белгиси номаълум «МиГ-29» самолёти «F-16» русумидаги саккизта турк самолётини қисувга олганини билдирди… Турк армияси бир самолёт турк самолётларига қарата ракета отишга тайёрланиб, ўз нишонини аниқ нишонга олиш учун радарини ишга солди, деб билдирди…» (Ҳаёт: рақамли нусха, чоршанба, 2015 йил, 7 октябр). Шунга қарамай ҳеч қандай таъсирли чора кўрилмади, балки рус элчиси чақирилиб, дўстона алоқаларга зиён етиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди, холос! «Ўз навбатида Туркия президенти Россияни агар у ўзининг Анқара билан бўлган дўстона алоқаларини бузадиган бўлса кўп зиён кўриши тўғрисида огоҳлантирди ва рус самолётлари ҳаво бўшлиғини бузиб ўтишда давом этаверса Туркиянинг сабр қилиб туравермаслигини айтди. Туркия Анқарадаги рус элчисини «қаттиқ норозилик» билдириш учун икки кунда икки марта чақирди. Бу чақириш рус қирувчи самолётлари Сурия чегаралари яқинида ҳаво бўшлиғини яна бузиб ўтганидан кейин рўй берди. Буни ташқи ишлар вазирлигидаги бир масъул билдирди…». (Дастур, 2015 йил 7 октябр).

Эй мусулмонлар!

Мусулмонларнинг юртлари душманлар самолётлари, бомбалари ва кемалари учун бир майдонга айланиб қолганлиги жуда аламлидир. Мусибат шундангина иборат бўлиб қолмади, балки душманнинг Умматга қарши босқинчилиги Исломий Уммат тарихида биринчи марта қарсаклар билан олқишланиб, мақтовлар ёғдирилиб, яна босқинчиликка чақирилмоқда. Ҳолбуки бу Аллоҳга, Росулига ва мўминларга қилинган бир хиёнат ҳисобланади. Аслида душманнинг мусулмонларга тажовузи олқишланмайди, мақталмайди ёки уни ўз самолётлари билан Ислом ерига ҳужум қилишга чақирилмайди, аксинча бу душманга қарши жанг қилиниб уни мағлуб қилинади, унинг устидан ғалаба қозонилади! Биз бугун баъзи кимсаларнинг Америка коалицияси босқинчилигини мақтабгина қолмай балки бу коалиция самолётларининг кундалик босқинчилик учиши камайиброқ қолса бу коалицияни айблаётганини эшитмоқдамиз ва кўрмоқдамиз. Бунинг муқобилида биз баъзи кимсаларнинг рус босқинчилигини мақтаётганини ва русларнинг ҳаво ҳужумларини бир ажойиб қаҳрамонлик амалиёти деб ҳисоблаётганини эшитиб, кўриб турибмиз! Бу ҳеч шубҳасиз энг катта мусибатлардан биридир. Чунки малайлар бир мунча замон олдин ўзларининг мустамлакачи кофирларга малай эканликларини ошкор қилишга уялишарди, ошкор қилмасдан бу кофирларга хизмат қилишарди. Бундан ташқари малайлар кофирларнинг мусулмонлар юртларига қарши босқинчилигини ошкора қўллаб-қувватлашмас эди. Бугун эса Америка «терроризмга қарши кураш» деган ниқоб остида мусулмонларга қарши босқинчилик қилиш учун бир неча давлатлардан иборат иттифоқ тузмоқда. Россия эса Эрон билан иттифоқ тузмоқда, Бағдод ва Дамашқ ҳам бу иттифоққа «терроризмга қарши кураш» деган баҳона билан бўйсунмоқда. Аслида эса террор асосчилари ва манбаи мана шу мустамлакачиларнинг ўзидир. Улар қаерни босиб олишса ваҳшиёна амалиётлар уларнинг ажралмас ҳамроҳидир. Улар Ислом ва унинг аҳлига қарши уруш қилишга иттифоқ қилишган. Зеро бу Ислом душманларининг доимий одатидир. Улар баъзи ишларда бир-бири билан келишмасликлари мумкин, лекин Исломга қарши ҳаммаси бирлашишади.

﴿هُمُ الْعَدُوُّ فَاحْذَرْهُمْ قَاتَلَهُمُ اللَّهُ أَنَّى يُؤْفَكُونَ﴾

«Улар душмандирлар. Бас, улардан эҳтиёт бўлинг! Уларни Аллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а!»                                                                                          [Мунофиқун 4]

Америка мусулмонлар юртларига қарши қилинаётган босқинчиликларнинг бошчисидир. Масалан Америка бизга қарши Шомда жанг қилмоқда. Нафақат бевосита жанг қилмоқда, балки турли хил югурдаклари: маҳаллий, регионал ва халқаро югурдаклари ёрдамида ҳам жанг қилмоқда. Масалан Америка Шом тоғути ва унинг югурдаклари ёрдамида жанг қилмоқда. Бу тоғут қулашга яқинлашиб қолганида эса Америка уни Эрон ва унинг Ливандаги ҳизби ҳамда Ироқдаги қолдиқ малайларидан иборат регионал малайлари ёрдамида қўллаб-қувватлади. Бу ҳам фойда бермагач Америка ифлос халқаро битимни тузди, Россия унинг этагига осилиб, зиён келтирадиган битим бўйича Америка манфаатлари учун жанг қиладиган бўлди. Бу ерда Европа ҳам бор. У бизга қарши пайт пойлаб турибди, Америка атрофида гирди капалак бўлиб, у нимани айтса шуни такрорлаяпти. Европа ўзига Америкадан бирон нарса ёки озгина нарса тегиб қолиши умидида шундай қилмоқда!

Эй мусулмонлар!

Бизнинг бу аҳволимизни муолажа қиладиган даво номаълум эмас, маълумдир. Унинг Аллоҳ изни билан зафар қозониши қатъий аниқдир, бунда ҳеч шубҳа йўқ. Буни Ҳиро ғори, Росул Aнинг ҳижрати ва рошид Халифалик ўз тили билан айтиб турибди. Буни Ақаба соҳили, Андалус Ториқи, Ҳорун сўзи, Мўътасимнинг жавоби, Ақсони озод қилган ва салибчиларни янчиб ташлаган қаҳрамон Салоҳиддин Ҳиттини, мўғул-татарларга ҳалокатли зарба берган Қутз ва Бейбарс Айн Жолути, Қандай ҳам яхши амир деган шарафли унвонга сазовор бўлган Қустантиния Фотиҳи баралла эълон қилиб турибди. Буни Франциянинг ўз қиролини асирликдан қутқазиш учун мусулмонлар халифаси Сулаймон Қонунийдан ёрдам сўрагани тасдиқлаб турибди. Буни Американинг ўз кемалари Ўрта ер денгизида саломат юриши учун Ислом давлатига солиқ тўлашга мажбур бўлганлиги таъкидлаб турибди. Бундан маҳрум бўлиш оқибатидан халифа Абдулҳамиднинг Фаластин ва яҳудийлар ҳақида айтган сўзлари ва узоқни кўра олганлиги огоҳлантириб турибди. Абдулҳамид роҳимаҳуллоҳ: «Агар Халифалик йўқ қилинса ўшанда Фаластинни ҳеч бир пул тўламай оласизлар» деб айтган эди. Шундай ҳам бўлди. Чунки Фаластин босиб олинди ва юртларимиз ҳар қандай жинояткорона босқинчилик учун бир майдонга айланиб қолди. Шунинг учун муолажа мустаҳкам қалъага, рошид Халифаликка қайтишимиздир. Чунки Халифаликда дунё ва охират азизлиги бор. Муолажа мана шудир. Бу муолажа Аллоҳ Китобида ўчмас қилиб битиб қўйилган ва Росулуллоҳ A Суннатида унутилмас қилиб зикр қилинган, тарих саҳифаларидан нурдан бўлган сиёҳ билан чуқур жой олган. У билан ҳаққа қулоқ тутадиган ҳар бир ақл соҳиби эслатма олади.

﴿إِنَّ فِي ذَلِكَ لَذِكْرَى لِمَنْ كَانَ لَهُ قَلْبٌ أَوْ أَلْقَى السَّمْعَ وَهُوَ شَهِيدٌ﴾

«Албатта бунда (огоҳ) қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган ҳолда (яъни сидқидилдан) қулоқ тутган киши учун эслатма-ибратлар бордир»                                             [Қоф 37]

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                                      27 зул-ҳижжа 1436ҳ

                                                                                                                     11 октябр 2015м

NO COMMENTS