Россия Афғонистонга Ми-35 ҳарбий вертолётларини етказиб беради

614
0

 Октябр ойида Россия Афғонистон билан бир нечта Ми-35 ҳужум вертолётларини етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов маълум қилди.

 Унинг сўзларига кўра, Москва мазкур мамлакатга ҳукумати қуролли кучларининг жанговар имкониятларини оширишида кўмак кўрсатмоқда. Россия ҳарбий ўқув муассасаларида эса афғон зобитлари тайёргарликдан ўтмоқда.

 “Яқиндагина Россия Федерацияси ИИВ йўналиши бўйича кўп миқдордаги ўқотар қуроллар ва ўқ-дорилар партияси етказиб берилган эди”, – деди Кабулов.

 Нашрнинг қайд этишича, Афғонистоннинг биринчи вице-президенти Абдул Рашид Дўстим Россиядан “ИШИД”га қарши курашиш учун ҳарбий ёрдам, хусусан, қурол-яроғ, самолёт ва вертолётлар беришни сўраган эди.

 манба: “kun.uz”

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here