Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон 23 сентябр куни Россия президенти Путин билан Москвадаги қайта таъмирланган масжиднинг очилиш маросимида иштирок этди. Ундан сўнгра Сурия масаласида Туркия, Россия ва Америка давлатлари ўртасида муштарак гуруҳ ташкил қилиш борасида ҳамфикр эканликлари билдирилди.
Эрдуғон Россиядан қайтгандан сўнг “Бу ерда Асадсиз жараённинг давом этиши ёки ўтиш даври Асад билан давом этиши мумкин”, дея гапни айлантирди. Манёвр қилиш учун бошқа баёнотларидаги каби аниқ-тиниқ гапирмади. Тўғрисини айтганда, Эрдуғон “Муваққат ҳукумат таркибида бундан буён Асад ҳам бўлиши мумкин”, демоқчи эди.
“Адолат ва тараққиёт” партияси вакилларидан бири Ясин Актай эса “Ҳатто Ассаднинг қўли инсонларнинг қонига беланган бўлса ҳам Туркия унга имконият бермоқда”, дея Сурия масаласида ўзларининг қандай қарашга эга эканликларини исботлашга ҳаракат қилди.
БМТ бош ассамблеясида эса Обама-Путин учрашуви ортидан сохта қаршилик кўрсатиш билан бирга ҳамкорликда ҳаракат олиб боришга келишиб олинди. Бунинг ортидан Россия кемалари Туркиядаги бўғозлардан тез-тез ўта бошлади. Узунлиги 112,5 метр бўлган Рус ҳарбий кемаси Чанаққала бўғозидан ўтганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Биринчи октябрда эса Россия ҳужумни бошлади ва бу ҳақида АҚШга маълумот берди. Кетма-кет уюштирилган ҳужумлар оқибатида Ҳама, Ҳумс ва Ҳалабда ҳозиргача бир қанча тинч фуқаролар ҳалок бўлди.
Бунинг ортидан АҚШ ва айрим Ғарб давлатлари оғзаки “қайғуда” эканликларини изҳор қилишди. Эрдуғон эса “Путинга қўнғироқ қиламан”, “Россиянинг Сурия билан чегарадош ери бор эканми?”, “Уларда қанча қочқин бор? Бизда икки миллион”, “Модомийки дўст ўлакалар эканмиз, бу борада ташлаган қадамларини, қилаётган ишларини қайта кўздан кечириб чиқишларини талаб қиламан”, дея Россиянинг ҳужумларига қаршилик билдирди.
Бундан аввал Туркияни ҳам ўз ичига олган коалиция таркибидаги АҚШ, Франция, Британия каби давлатларнинг қайси бири Сурия билан чегарадош?! Бирортаси ҳам Сурия билан чегарадош эмас. Шундай экан, АҚШ бошчилигидаги коалиция бир йил ичида минглаган мусулмонни қатл этар экан, нима учун Эрдуғон бирор марта бўлса ҳам овозини чиқармади.
Эрдуғон Россиянинг узоқ вақтдан буён қотил Асадни дастаклаб келаётганини билмасмиди? Қурол яроқ юкланган Россиянинг кемалари Туркия бўғозларидан ўтаётганини ва бу борада АҚШ-Россия ўртасида келишув борлигини билмасмиди? Албатта ҳаммасини биларди.
Буларнинг барчасидан хабардор бўлишига қарамай, Путин ҳақида гапирганда уни “дўстим” дея атади ва айни пайтда Россия билан ҳар қандай алоқалар давом этаётган эди. Уч кун аввал қадаҳ уриштириб нишонланган битимга берилган қаршиликлар эса сохта қаршилик кўрсатиш учундир холос.
Сурия мухолифати АҚШнинг режасига рози бўлиши учун Россиянинг ҳужумларига кўз юмилмоқда. Яъни бу ишлар муваққат ҳукумат таркибида Асад ҳам иштирок этишига мухолифатни рози қилиш учун амалга оширилмоқда.
Эрдуғон ички сиёсатда амалга оширгани каби, ташқи сиёсатда ҳам айбни бошқага юкламоқчи бўляпти. Аслида буларнинг ҳаммаси халқаро тизимнинг бир бўлаги ва ўзига берилган ролни бажармоқда.
Сурияда беш йилдан буён қатлиом давом этиб келмоқда. Ҳеч ким амалга оширилаётган жиноятлар масъулиятини бўйнига ҳам олмаяпти, ёрдам ҳам бермаяпти.
Ислом уммати барчангизнинг асл башарасини кўрди. Ҳеч нарсани яшира олмайсиз. Бу жиноятларда барчангиз шериксиз.
Осман Юлдуз.