АҚШ режаси асносида пайдо бўлган “Исломий давлат”га қарши курашиш учун ташкил этилган Америка бошчилигидаги халқаро коалициянинг асосий мақсади шаръий асосидаги Халифалик давлатини вужудга келишига йўл қўймаслик эканлиги аниқ бўлиб бормоқда. 30 сентябрдан бошлаб “ИД”га қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлаган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам буни тасдиқлаб ўтди.
Сергей Лавровнинг айтишича, қўшма ҳаракатлардан асосий мақсад Халифалик давлатини вужудга келишига йўл қўймаслик.
Шу мақсадда Россия БМТ хавфсизлик кенгашида Сурия бўйича махсус лойиҳа ишлаб ҳам чиқди. Лавровнинг сўзларига кўра, лойиҳадан мақсад “ИД”га қарши курашаётган барча кучлар фаолиятини мувофиқлаштиришдан иборат.
Лавров Россия АҚШ, Саудия Арабистони, Эрон, Миср, БАА, Қатар давлатлари билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини айтиб, Европа иттифоқи ва Хитой ҳам ҳамкорлик қилишга тарафдор эканлигини маълум қилди.
Сергей Лавровнинг айтишича, “ИД”га қарши курашда Ироқ, Сурия қуролли кучлари, курд жангарилари ва Сурия қуролли мухолифати ҳаракатларини бирлаштириш зарур.
Лавровнинг маълум қилишича, қўшма ҳаракатлардан мақсад “Халифалик давлатини вужудга келишига йўл қўймаслик”дан иборат.
Россия бош вазири Дмитрий Медведев ҳам “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида Россиянинг Сурияда ҳарбий ҳаракатларни бошлашидан асосий мақсадини баён қилди.
“Биз Россия халқини террорчилик хавфидан ҳимоя қилмоқдамиз, чунки бу ишни мамлакат ичида қилгандан кўра чет элда қилган маъқулроқ”, – деди Медведев.
Унинг эслатиб ўтишича, Россия “охирги 20 йилда террорчиликка қарши курашнинг оғир тажрибасига эга бўлган”.
Туркистон:
Россия ҳукумати, дунёни чалғитмоқчи бўлаяпти. Халифалик, тариқатга мувофиқ, жиҳодий ҳаракатлар билан вужудга келмайди.
Шомдаги жиҳодий ҳаракатлар, мудофаа жиҳоди бўлиб, исломий юртга ташқаридан бостириб кириб келаётган ҳарбий қувватга қарши ёки ичкаридаги золим ҳукумат Мусулмонларнинг устиларига ҳарбий юриш қилса, уларга қарши олиб борилади. Бу жиҳод Халифа билан ҳам, у йўқ бўлганида ҳам олиб борилаверади. Яъни мудофаа жиҳоди Халифаликни тиклаш таъриқати (суннатга асосланган йўли) эмас. Бу алоҳида шаръан вожиб бўлган амал бўлиб, куфр қувватлари бостириб кириши билан бу жиҳодни ҳаётда татбиқ қилиш учун иллати топилган бўлади. Яъни бу жиҳодни муайян минтақадаги Мусулмонлар учун фарз қилган ҳолатига келиб қолиши, муайян минтақага куфр асосидаги ҳарбий уюшманинг бостириб кириши натижасида, уларни ўз ватанлари оила ва фуқороларни ҳимоя қилишдаги шаръий мажбуриятлари оқибатида пайдо бўлади.
Куфр олами, жиҳодий ҳаракатларни ўзлари атайин авжига чиқаришаяпти десак ҳам бўлади. Чунки улар босқинчиликларини тўхтатишмас эканлар, Мусулмонлар иймонларидан келиб чиқиб, бу зулмларга қарши жиҳод билан чиқишга мажбур бўлаверишади.
Лекин Лавров айтаётган Халифалик давлати воситасидаги Исломни ҳаётимизга қайтиши учун уни Мабдаъ (система) сифатида қабул қиладиган умматни тайёр бўлиши зарур. Бу уммат мужоҳидлар бўладими, армия аскарларими, физик ёки фиқҳ олимими ёки бошқа соҳалардаги Мусулмонларми фарқи йўқ, барчаси бир томонлама фикрлайдиган, исломий мафкура асосида яшашимизни талаб қила бошлашлари лозим бўлади. Яъни уммат, Ислом асосида уйғониб, жамиятнинг ҳар бир соҳасида исломийлашишни талаб қила бошлайди. Бу ҳолатни вужудга келиши якунига етиши, куфр оламининг устимиздаги зумларининг ниҳоясига етганини англатади.
Лавров ва бошқа куфр асосчилари, бизни Ислом давлати мана шу ИД ташкилоти каби жиҳодий ҳаракатлар орқали ҳаётимизга кириб келади деб чалғитмоқчи бўлишаяпти. Бу каби жиҳодий ҳаракатларни бизларнинг кўз ўнгимизда қириб юбориб, Мусулмонларни руҳан тушкунликка тушуриб қўйишмоқчи бўлишади. Лекин биз Мусулмонлар яхши англаб етишимиз керакки, Исломни ҳаётга қайтиши алоҳида шаръий ҳукм бўлиб, фақат Пайғамбаримиз САВ суннатларига мувофиқ амалга ошади. Шунинг учун биз Мусулмонлар куфр етакчиларининг гапларидан таъсирланмай, бутун дунёда исломий фикрий ва сиёсий курашлар воситасида суннатга мувофиқ иш олиб боришда давом этаверишимиз вожиб.
Куфр олами Мусулмонларни, ўзларига қарши кураш фақат Сурияда ҳарбий қаршиликлар асосида жадал олиб борилаяпти деб ишонтирмоқчи бўлишаяпти. Лекин ундай эмас, куфр ҳозирда бутун дунёни босиб олди.Сурияда эса, Мусулмонларга қарши очиқ моддий ҳарбий қатағон олиб бораяпти.
Исломни ҳаётимизга Халифалик давлати воситасида олиб келиш учун ҳаракатлар нафақат Сурияда балки дунёнинг ярмидан кўп қисмида Ҳизб ут Таҳрир ва уни қўллаб келаётган Мусулмонлар томонидан олиб борилаяпти. Куфр олами бу ҳақиқатни ҳатто салбий кўринишда эълон қилишдан ҳам ўзларига қарашлик матбуотларни ман қилади. Негаки куфр системаси Ислом мафкурасига қарши курашда мағлуб бўлган. Шунинг учун бугунги куфр системаси ўзининг барча ҳаракатларини, шу мағлубиятини ошкор қилиб юборишдан ва яна бу мафкуравий курашга қайта кириб қолишдан эҳтиёт бўлиш асосида олиб боради.