Муборак қурбон ҳайити табриги

628
0

Муборак қурбон ҳайити табриги

Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти аъзолари юксак мамнуният ила, бутун Ислом Умматини муборак қурбон ҳайити билан табриклаймиз. Алий Ҳаким Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан тоат-ибодатларни ва солиҳ амалларни қабул айлашини сўраймиз. У Зот келаси йилги қурбон ҳайитини Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида, Росулуллоҳ Aнинг ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ Уқоб-байроғи остида кутиб олишимизга бизни насиб қилсин.

Ҳа, ҳайит хурсандчилик ва сурур бахш этади. Бироқ бугун унинг таъми анави тоғутлар ва зараркунанда ҳукмдорлар касофати туфайли оғизларимизни ачиштирувчи тахир таъмга, юракларимизни ўртовчи ғам-андуҳга айланди. Бугун ҳайит кириб келаётган бир пайтда, Шомда, хусусан Сурияда биродарларимиз замона иблиси Башар Асаднинг ҳўлу қуруқни аямай ёқаётган портловчи бочкалари олови остида яшамоқдалар. Қўшни давлатлардан бошпана сўрашлари ҳам хорликдан ўзга нарса келтирмади. Натижада улар Европага кўз тикиб, хатарли денгиз сафарини танламоқдалар ва оловдан қочиб ўлимга тутилмоқдалар… Ливия, Яман, Ироқ каби бошқа исломий юртларимиздаги аҳволни ҳам яхши деб бўлмайди.

Аммо Суданга келсак Дарфурда, Кордофанда ва булардан бошқа қайноқ нуқталарда биродарларимиз ҳануз ўлдирилмоқда. Сиёсатчилар ва ҳукмдорлар сохта мустақилликдан ярим асрдан кўпроқ вақт ўтганидан кейин аслида исломий юрт бўлган ва парчаланган юртнинг ўзлигини сохта диалог орқали излашмоқда. Буни Исломга ва мусулмонларга душман бўлган Ғарбни рози қилиш мақсадида қилишмоқда. Шунингдек улар, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бошқарув оламлар парвардигори ҳукмлари билан бўлиши вожиблигини белгилаганидан кейин ҳам қандай ва нима билан ҳукм қилиш тўғрисида баҳслашишмоқда.

Аллоҳ Таоло бундай деди:

«Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўлолмайдилар»   [Нисо 65]

Аллоҳ Таоло яна бундай деди:

«Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми, имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилувчи ким бор?!»    [Моида 50]

Биз Аллоҳ Субҳанаҳуга дуо қилиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун ер юзининг мағрибию машриқида фаолият олиб бораётган зотларга нусрат ато этишини сўраймиз.

Юрту фуқаро кофирлар ва уларнинг исломий юртлардаги малайлари туғёнидан халос бўлиши, Уммат қайта кучга тўлиб, бутун умматлар етакчисига айланиши ва бутун дунёга капитализм зулми, адолатсизлиги тўлиб тошиши ортидан, қайта эзгулик ва адолат улашиши учун биз Умматни, хусусан, қудрат ва ёрдам аҳлини ҳақ даъватни қўллаб-қувватлашга, Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беришга даъват қиламиз.

Ҳайитингиз муборак бўлсин!

Эслатма: Инша Аллоҳ, ҳайит билан Ҳизбнинг матбуот бўлимини табриклаш муборак қурбон ҳайитининг учинчи куни, яъни шанба куни пешиндан олдин соат ўн иккида Шарқий Хартумда бўлиб ўтади.

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизбут Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи

Телефон: 0912377707 – 0912240143

Электрон почта: spokman_sd@dbzmail.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here