Сурияда Россия кучлари Асад режимига қарши жанг олиб бораётган мужоҳидларга қарши ҳаводан ҳужум уюштириш ва Сурия тупроқларини қонга белашга қарор қилди. Хусусан Асад режимини йўқ қилиш учун кураш олиб бораётган ва Асад кучларидан тортиб олинган Идлиб шаҳри ва Лазкия-Ҳама йўлларини эгаллаб турган мужоҳидларни нишонга ола бошлагани айтилмоқда.
Россия кучлари ИШИДга қарши курашни даъво қилиб Сурияга кирган эди. Россия президенти Владимир Путиннинг расмий сўзчиси Димитрий Песков агар Сурия Россиядан аскар юборишни сўраса, бу масала кўриб чиқилишини билдирди.
“Агар Дамашқ ИШИДга қарши кураш учун биздан аскар юборишимизни сўраса, бу масала ўзаро алоқаларимиз доирасида музоқарага қўйилади”, деди Песков журналистларга берган баёнотида.
Аммо Россия кучлари ИШИДга қарши курашни даъво қилиб Сурияга кирган бўлса ҳам, ИШИД ва Асад кучларига оғир зарбалар берган ва жангларда тобора муваффақият қозониб бораётган “Фатҳ” гуруҳига қарши жангни бошлади. Суриянинг стротегик нуқталаридан саналган Идлиб шаҳри ва Латакия ва Ҳама минтақалари мазкур гуруҳ назорати остидадир.
Россиянинг мужоҳидларга қарши кураш қарори АҚШ билан олиб борилган музокаралар давом этаётган бир пайтга амалга оширилиши ҳамда бутун дунё ИШИДга қарши бирлашган бир пайтда айнан мана шу ИШИДга қарши курашаётган мухолифатни нишонга олиниши эътиборга моликдир.
Туркистон:
Демак Россия АҚШга норасмий кўппаклик қилмоқчи. Бу худди илгариги Россиянинг Асадни ҳимоя қилиб, АҚШ билан бирга ўйнаган ўйинининг давомига ўхшайди.
Россиянинг юқоридаги амалиётлари, Керри билан Лавровнинг телефон орқали давом этган бир қатор музокаралари натижасида келишиб олинган лоиҳалари асосида бораётган кўринади. Россия Сурияга ўз ҳолича ва ўз манфаатлари асосида кириб бора олиши мумкин эмаслиги аниқ эди. У энди нафақат Асадни, балки маълум вақт ИШИДни ҳам ҳимоясини ўз зиммасига олади. Бу ҳаракатларнинг деярли барчаси АҚШнинг назорати ва маслаҳати остида олиб борилади.
АҚШ Россияни икки хил ҳолатга олиб бориши мумкин.
Биринчиси: – Россиянинг ҳарбий қувватидан унумли фойдаланади. Яъни Суриядаги ўзи учун ноқулай кучларни тозалашда ишларида. Вақти келганида ИШИДнинг ўзини ҳам Россиянинг қуввати билан тор мор қилиши мумкин.
Иккинчиси: – Россия учун ҳар иккала ҳолатда ҳам қўлланиладиган амалиёт бўлиб, унда Россияни бутун дунё олдида, хоссатан Мусулмонларнинг кўз ўнгида ваҳший қотил қилиб кўрсатиб олади. Ҳозирги Россиянинг ички сиёсий вазиятини ҳисобга олганимизда бу жуда ёмон оқибатларга олиб келиши аниқ. Лекин АҚШ бу жароённи тезлатиб юбориши ёки ўзига қулай вазиятни пойлаб бир оз отрга суриб туриши ҳам мумкин.
Ҳар иккала ҳолатда ҳам Россияни Сурия ишига ҳарбий аралашуви, уни боши берк кўчага олиб кириб қўяди. Охири бу ифлос ишларнинг барчаси Путинга ва унинг режими зиммасига юклатилади.