18 сентябр куни, Бишкек қамоқхоналарининг биридан, 1974 йил 8 январда туғилган Жусупбеков Муротбек Тойчубаевич биродаримиз шаҳид бўлди.
Бу биродаримиз, Ҳизб ут Таҳрир жамоасининг фаол аъзоларидан бири эди. У Оллоҳга берган ваъдасида маҳкам тургани учун, Қирғизистон ҳукумати томонидан уч марта қамоққа олинди. Биринчи маротаба 2003 йили Акаевчи ҳукумат томонидан 4 йилга қамалган эди. 2009 йили Бакиевчилар томонидан, 2014 йили Атамбаевчи ҳукумат томонидан қамоққа олиниб, шу кунга келиб уларнинг зулмлари оқибатида вафот топди.
Биродаримизнинг оила аъзоларига, ҳоссатан Муроднинг 5 та фарзанди ва уларнинг тарбияси зиммасида қолиб бораётган синглимиз Наргиза Молдалиевага чуқур таъзиямизни изҳор этамиз.