Эй Ҳасина! Исломга даъват қилувчи муслималарни шармандаларча қамоққа олишинг даъватни янада кучайтиради

589
0

Эй Ҳасина! Исломга даъват қилувчи муслималарни шармандаларча қамоққа олишинг даъватни янада кучайтиради

4563Биз Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти Бангладешда Ҳизбга аъзо икки муслиманинг қамоққа олинганини қаттиқ қоралаймиз. Бу икки аёл жорий йил 30 август якшанба куни тоғут Ҳасинанинг махсус хизмати товламачилари томонидан юзсизларча ва номардларча қамоққа олинган эди. Бу икки муҳтарама тақводор аёлнинг бирдан бир «жинояти» диктатор зулмига қўрқмай қарши тургани ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати соясида мусулмонлар Бангладешда эришадиган адолатга, мукаррам ва фаровон турмушга даъват қилганлари бўлди. Аммо юртни ёлғончилик, порахўрлик, истибдод асосида бошқараётганлар ҳақ сўзни айтишни, ҳақ ва адолатга даъват қилишни давлатга хавф туғдирадиган жиноят деб ҳисобламоқда! Аслида, режимнинг ўзи фуқарони алдамоқда, унинг мулозимлари «аёлларимизга имконият яратиш зарур», дея қуруқ-сохта шиорларни кўтариб чиқишмоқда. Иккинчи томондан, репрессияга қарши ҳақиқий сиёсат билан шуғулланаётган ва одамларнинг ишини ғамхўрлик билан бошқарувчи Исломга даъват қилаётган аёлларни қамоққа олишмоқда. Ҳасина режими фикран абгор режим бўлиб, Бангладешда вайрон бўлаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий вазиятни ҳал қила олмайди. Ўзи шундай бўла туриб, жамиятдаги бахтсизлик учун ишончли ва тажрибада синалган альтернатив Халифаликка даъват қилаётганларни овозини ўчиришга ҳаракат қилмоқда. У мутлақо лаёқатсиз режим бўлиб, бузуқ илмоний тузумни татбиқ қиляпти. Ваҳоланки, бугун шу илмоний тузум остида на эркак, на аёл ва на бола тинч яшаяпти, у сон-саноқсиз қотиллар ва босқинчиларни қонун билан жазолашга ожизлик қиляпти. Аммо унинг қамоқхоналари фақат Аллоҳ Субҳанаҳуга итоат қилгани учунгина жиноятчи сифатида қамалган маҳбуслар билан тўлиб тошган.

Эй Ҳасина!

Агар сен – Исломга даъват қилаётган айбсиз муслималарни қамоқда сақлаган ҳукмдор репрессив илмоний бошқарувда узоқ туради, дея ишонаётган бўлсанг, хато қиласан! Аллоҳнинг изни ила, сенинг қулашинг яқин ва муқаррардир. Чунки тахтга чирмашиб олиш учун уларни қамаш билан ўз заифлигингни ва режиминг табиати мустабид эканини фош қиласан, холос. Инша Аллоҳ, бу ўзингни ағдарилишингни тезлатади. Бундан ташқари, ғарблик кофир хўжайинларингни розилиги йўлида Исломга ва ростгўй мусулмонларга қарши курашдан иборат кампаниянг ҳеч қандай фойда бермайди. Яқинда қайта барпо этилажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик бу кампаниянгни янчиб ташлашини Аллоҳнинг изни ила, ўз кўзларинг билан кўрасан. Аслида, фақат аҳмоқ одамгина Аллоҳга қарши уруш қилиб, ғолиб келаман, деб ўйлайди.

Эй Ҳасина!

Эҳтимол сен – шу икки муслимани қамоққа олиш билан Ҳизб ут-Таҳрирнинг қолган даъватчи аёллари қалбига қўрқув соламан, сўнг улар улуғвор ғояларини амалга ошириш йўлида курашни тарк этишади, деган хаёлга бораётгандирсан?! Йўқ, аксинча, бу қилмишинг билан биз сендек мустабид ҳукмдорлар мағлубиятини кўришга ва ишларимизни Ислом билан бошқарувчи давлатнинг қайта туғилишини гувоҳи бўлишга янада кўпроқ қарор қиламиз. Даъватни етказувчи аёллар қўлига кишан солишинг мумкин, аммо ҳақ овозини ўчириш қўлингдан келмайди. Чунки уларнинг овозини ўчириш сари қўллаётган тактикалар қандай бўлишидан қатъий назар, ҳақ овози олий бўлишда, ҳаққа чақирувчи муслималар сони ўн баробар ўсишда албатта давом этаверади. Биз туғёнингга қарши бор кучимиз билан курашамиз ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этиш сари овозларимизни баланд-баландларга кўтарамиз. Чунки ушбу давлат Ислом Умматига қарши содир этилган жиноятлар учун сендан ҳам, бошқа тоғутлардан ҳам албатта қасос олажак. Шу боис биз сендан дугоналаримизни ва қамоқхоналарингда ётган барча айбсиз мусулмонларни дарҳол озод этишингни талаб қиламиз. Сен каби тоғутлар аҳволи бу дунёда шармандаликка дуч келиш ва охиратдаги аламли азобга лойиқ бўлиш билан тамомланганидан ибрат ол.

سَيُصِيبُ الَّذِينَ أَجْرَمُوا صَغَارٌ عِنْدَ اللَّهِ وَعَذَابٌ شَدِيدٌ بِمَا كَانُوا ‏يَمْكُرُونَ

«Яқинда бундай жинояткорларга қилиб ўтган ҳийла-найранглари сабабли Аллоҳ ҳузурида хорлик ва қаттиқ азоб етажак»    [Анъом 124]

Биз бу икки аёлга сабру сабот беришини Аллоҳдан сўраймиз. Аллоҳ уларга ва дунёнинг барча ерларидаги қамоқхоналарда ётган бошқа шижоатли даъватчи муслималарга ҳам Ўзи ҳимоячи бўлсин, тортган азобларидан фориғ этиб, уларга зулм қилганлардан қасос олсин, тез кунларда озодликка чиқарсин, омин.

Биз ростгўй мўминларни бостириш билан шуғулланаётган барча кимсаларга – эҳтиёт бўлинг, қудратингиз куни якунланиш арафасида, деймиз!!!

إِنَّ الَّذِينَ يُحَادُّونَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ أُوْلَئِكَ فِي الأَذَلِّينَ * كَتَبَ اللَّهُ لَأَغْلِبَنَّ أَنَا وَرُسُلِي إِنَّ اللَّهَ قَوِيٌّ عَزِيزٌ

«Албатта Аллоҳ ва Росули чизган чизиқдан чиққан кимсалар — ана ўшалар энг хор кимсалар қаторидадирлар! Аллоҳ (Лавҳул-Маҳфузга): «Шак-шубҳасиз Мен Ўз пайғамбарларим билан бирга ғолиб бўлурман», деб ёзиб қўйган, Албатта Аллоҳ кучли, қудратлидир» [Мужодала 20-21]

Д. Насрин Навоз

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми

 Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Байрут-Ливан

Почта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here