Исломий юртлар гўдакни омонлик билан таъминламагач у денгиз қирғоғидан тинчлик топди

687
0

Уч ёшли Айлан ва унинг беш ёшли акасининг Туркия қумли қирғоғида ўлиб ётгани сурати тарқалгач, Европа давлатлари бонг урди, Европа комиссиясида қочқинлар бўҳрони масаласи қайта кўтарилди.

Қайтадан яна муҳожирлар масаласи улкан ҳамжиҳатлик билан қўзғатилди, гўё Ўрта Ер денгизидаги қочқинлар азоб-уқубатлари билан боғлиқ бу ҳолат биринчи марта қайд этилаётгандек. Қўшни давлатлар бундай йирик оқим олдидан ўз соҳилларини беркитиб олишгач, хусусан, машаққатли сафарда сувга ғарқ бўлишлари натижасида юзлаб инсоний талофатларга гўё биринчи бор дуч келинаётгандек. Денгизда ўнлаб қайиқ бедарак йўқолди, муҳожирлар билан боғлиқ даҳшатли мақолалар тарқалди, аёллар ва болаларнинг жамоий қабрлари ҳамон хотирамизда турибди. Уларнинг бор-йўқ «гуноҳ»лари Европа давлатларининг сохта чиройларига, у ердаги ҳақ-ҳуқуқлар ва ёлғон эркинликларга маҳлиё бўлишгани эди, холос… Ваҳоланки, буларнинг ҳаммасидаги сохталик биринчи бор денгизнинг даҳшатли тўлқинида ғарқ бўлиш ҳодисасидаёқ фош бўлган.

Ғарб ва унинг ёрдамчилари ҳар қандай масалани ўзлари истаган вақтда ва муайян сиёсий мақсадда қўзғаш билан жамоатчилик фикрини чалғитади, ўзларини одамларга гўё инсонпарварлик йўлида ҳамжиҳатлик билан ишлашаётган қилиб кўрсатади. Аммо қаёқда ҳам инсонпарвар бўлишсин бу раҳбарлар. Ахир, шу муҳожирлар оқими юзага келишига бош сабабчи ўшалар эмасми?! Чунки улар ўз манфаатлари йўлида Шомдаги золим баасчи режимни қўллаб-қувватлашди, умрини узайтиришди. Ўшаларнинг қўллаб-қувватлови ҳижрат қилаётган шахслар сони беш миллионга етишидан ва уларнинг аксари ноқонуний йўл билан ҳижрат қилишга ҳозирланаётганидан, шунингдек, Ироқ, Яман ва Ливияда урушлар келиб чиққанидан дарак бермоқда. Чунки уларнинг бир неча исломий юртларда қасддан хавфсизликни издан чиқаришлари, иқтисодий кризислар пайдо қилишлари, ирқий ва мазҳабпарастлик низоларини қўзғашлари касрини шу муҳожирлар ўз юртларидаги хавфсизликлари ва ҳурмат-иззатлари босим остида қолиши билан тўлаяптилар. Натижада, хавфсиз деб ўйлашган юртларга сафар қилдилар, бироқ денгизда ўлимга юз тутдилар…

Исломий юртлар ҳукмдорлари мағрур Шом юртида илк бор биринчи томчи қон тўкилгандаёқ бонг урсалар, арзигулик иш бўларди! Улар – аввал исломий юрт бўлган – Венгрия полициячилари томонидан ерга ётқизилиб хорланаётган аёл суратини биринчи марта кўришгандаёқ шундай қилсалар, лойиқ иш бўларди! Муҳожирлар учун ҳайвонлар қафасидан фарқ қилмайдиган жамлоқлар ташкил қилингани, аммо уларнинг аксари бошпанасиз очиқликда қолиб, кунлик емаклари билан аранг кун кўришаётгани тўғрисида илк бор эшитишгандаёқ шундай қилсалар арзигулик иш бўларди! Исломий юртлар чегараларини очишиб, ҳаммасини бирлаштиришлари, шайтон йўлига кириб, Ислом Уммати тинчлиги ва хавфсизлигига раҳна солмоқчи бўлган ҳар бир кимсани жавобгарликка тортишлари улардан талаб қилинган иш эди. Лекин бу жуда-жуда узоқ нарса, чунки нидоингизни тириклар эшитади, ўликлар қаёқда ҳам эшитишсин…

Сиз мусулмонлар, бу беғубор гўдак суратини кўришингиздан олдин ҳам суриялик муҳожирлар аҳволи тўғрисидаги хабарларни эшитган эдингиз!? Сурия инсон ҳуқуқлари ташкилотининг нашр қилган хабарига кўра, сурияликларнинг ноқонуний кўчиш пайтида чўкиб ўлишлари ҳодисасига асосан шу май ойида гувоҳ бўлинган ҳамда 2011 йил охиридан бери камида 2150 нафар шахс ҳалок бўлган бўлиб, уларнинг 75 %и аёллар ва болаларни ташкил қилган! Хўш, шуларга нисбатан қўрқоқлик ва ёрдам беришга лоқайдлик қилаётганингизни эртага Ҳақ Таолонинг ҳузурига борганингизда нима билан оқлайсиз!?

Биз Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти вакилалари каттаю кичик барча инсонга шуни таъкидлаймизки, огоҳ бўлинг, нафақат муҳожирлар масаласи, балки башариятнинг барча муаммолари учун реал ечим, бутун инсоният қалбига хавфсизлик, тинчлик ва хотиржамлик бахш этувчи одил тузум бу – Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик тузумидир.

Аллоҳ Таоло бундай деди:

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилган пайтда уни қабул қилинг, билингки, Аллоҳ киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва албатта Унинг ҳузурига тўпланурсизлар»                                                            [Анфол 24]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

Факс: 00961 130 75 94

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here