АҚШ Россиянинг Сурия масаласини ҳал қилишдаги етакчилик қилишига кўнмоқда

514
0

 Расмий маълумотларга кўра, 2011 йилнинг баҳоридан буён Сурияда давом этаётган қонли тўқнашувлар натижасида 250 мингдан зиёд одам қурбон бўлган. Уларнинг яримидан кўпини тинч аҳоли вакиллари ташкил этади. Норасмий манбалар эса қурбон бўлганлар сони бу рақамдан бир неча баробар кўп эканлигини таъкидлаб келишади.

 Сурияда давом этаётган уруш аллақачон ҳукумат ва мухолифат ўртасидаги кураш чегарасидан ўтиб, Ҳақ ва ботил, иймон ва куфр ўртасидаги курашга айланиб улгурди. Бу курашни ўз измига солишни уддасидан чиқа олмаётган етакчи куфр давлатлари уларнинг ҳар бирини рози қила оладиган янги малайни етиштириб чиқариш учун вақтдан ютиш мақсадида қонхўр Башар Асадга янгидан-янги муддатлар бериб келишмоқда. “Женева-1”, “Женева-2” конференциялари ва эндиликда Россия томонидан тайёрланаётган “Женева-3” конференцияси ҳамда АҚШ ва Россия ўзаро бир-бирларига эстафета таёқчасини узатишлари бу курашни ўз мақсадидан буриб юборишга имконият пайдо қилишдан бошқа нарса эмас.

 28 август куни Москвада АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Майкл Ратни ва россиялик дипломатлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув натижаларига кўра АҚШ Давлат департаменти қарашлардаги тавофутларга қарамасдан, Москва билан Сурия масаласи бўйича ҳамкорликни давом эттиришга умид билдиришини маълум қилди.

 Washington Times нашри Вашингтон “Москва Сурия билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилишда “марказий ўйинчи бўлишига” кўникаётгани ҳақида хулоса чиқармоқда. Кремл бунинг учун барча фаол дипломатик саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда, деб таъкидламоқда нашр.

 Охирги маҳал Москвага Яқин Шарқ давлатларидан бир қатор расмий шахслар, шу жумладан Сурия мухолифатининг вакиллари ҳам ташриф буюрдилар. Яқинда Иордания қироли Абдуллоҳ II Путин билан учрашуви чоғида Россиянинг тутган ўрни “қарама-қарши томонларнинг музокаралар столи атрофида яқинлашиши учун ҳаётий зарурат эканлигини” таъкидлаб ўтган эди.

 Шу билан бирга Россияда Сурияда тартиб ўрнатиш бўйича ўз муносабатини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар мавжуд, деб ёзмоқда нашр. Нашрнинг фикрича, бу Москванинг Башар Асад тартибининг тарафдори – Эрон билан ишончли музокарачи сифатида мустаҳкамланиб бораётган нуфузи билан боғлиқ бўлмоқда.

Туркистон: 

АҚШ Сурия режимини ҳам, “ИШИД” ташкилотининг ҳам, барча ҳатти ҳаракатларини ўз таъсири остига олиб бўлган. Энди бу сунъий вазият билан дунёни ваҳимага солиш орқали бир неча манфаатларини рўёбга чиқариб олмоқчи.

Тарихда АҚШ, Саддам режимини Кувайтга қарши уруш очишига рухсат бериб туриб, сўнг бу телефон орқали берган розичилигини инкор қилиб, Ироқнинг ўзига қарши уруш очиш учун ҳатто Японияни ҳамкорлик қилишга тортган эди. Натижада Қувайтда ўзининг ҳарбий базасини ўрнатиб олди. Сўнг 11 сентябр воқеасини баҳона қилиб яна оламий коалиция тузди. Бунда ҳам урушни деярли бир ўзи олиб борган бўлса ҳам, дунёнинг 40 дан зиёд мамлакатларини коалицияга қўшилишга мажбур қилди. Бу амалиётининг натижаларидан бири Қирғизистонда Ганси авиобазасини Манас аэропортига жойлаштириб олган эди.

Энди, Сурияни худди 11 сентябрда яксон қилиб юборилган эгизаклар деб номланган бинолари сингари вайрон қилиб юборганидан кейин, яна навбатдаги, илгаригиларидан деярли фарқ қилмайдиган янги сиёсий найрангларини бошламоқда. Сурия муаммосини ҳал қилиш асосида уюштирилаётган бу йирик сиёсий найранглар воситасида АҚШ Туркияни, Саудия Арабистонини, Курд миллати вакилларини, Ироқ ва Эронни, қўйингки бутун Яқин Шарқдаги мамлакатларни ваҳима ва ўзидан қўрқув остига ола олди. Энди у яна оламий коалиция тузушга киришди. Ҳатто Ўзбекистонни ҳам шу коалицияга киришга даъват қилди.

   АҚШнинг Россияни бу муаммога тортиши, уни ҳолдан тойиб бўлганини била туриб, халқаро ҳамжамият олдида изза қилишга бўлган навбатдаги ҳаракатига ўхшайди. Чунки Россиянинг ички муаммоларидан, Путинни режимининг аҳволи Асадникидан унчалик ҳам фарқ қилмайдиган ҳолатга бориб қолаётгани барчага маълум бўлиб турипти. Демак АҚШ Россияни, Ўзбекистонни коалицияга таклиф этгани қаторида, уни ҳам рамзий розилигига эришиш орқали, Россияни ҳам ўзини бошқа кўппаклари даражасига тушиб бўлганини кўрсатиб қўймоқчи шекилли.

Мабодо Путин яна Сурия муаммоларига киришишга рози бўлса, АҚШ уни энди у ерда ботқоққа ботириб юбориши аниқ. Чунки АҚШ энди Россияни, Путинни режими билан бирга ҳатто кўппак қилиб ишлатишга ҳам рози эмас. У Путинни режимини Рус халқининг қўли билан тор мор қилмаганча, Россия билан музокара қилмайди. Ҳатто Россия АҚШ олдида тиз чўкканида ҳам, Путинни режими у вақтда йўқ бўлиши шарт.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here