Солтон-Сари конини ишлатишга рухсат берилди

76
0

Солтон-Сари конини ишлатишга рухсат берилди

 Хабар: 2019-йилда маҳаллий аҳоли норозилклари ортидан фаолияти тўхтатилган Нориндаги Солтон-Сари олтин конининг Бучук участкасини ишлатишга рухсат берилди. Бу ҳақида президент матбуот котиби Эрбол Султанбаев Фейсбукдаги саҳифасида ёзди.

 Унинг ёзишича, президент Садир Жапаров бу ерга июн ойида келиб, халқнинг “йўл қурилиб, табиатга зарар етади” деган фикрни эшитган.

 “Бироқ ўзингизга маълумки, йўллар аллақачон қуриб бўлинган, завод қурилиши ярмига етган. Тупроқ эрозияси бўйича бундан кейин ҳеч қандай иш бўлмаслиги аниқланди. Шунинг учун Солтон-Сари конини ер қобиғини бузмасдан ишлатишга рухсат берилди”.

 Султанбаев компания ҳозирча маҳаллий аҳолига 50 миллион сом тўлайди, кейин олтин чиқа бошлаганидан кейин бу миқдорни бир неча баробар оширишга келишилганини маълум қилди.

 “Корхонага давлат улуши киритилган, қазиб олиш жараёнида цианид ишлатилмайди, олтин Қора- Болтада тозаланади”, – деди Султанбаев.

 Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Бучук участкасида 12 тонна олтин бор. Қимматбаҳо металларнинг умумий захираси эса 22 тоннани ташкил этади.

 Изоҳ: Садир Жапаров бошчилигидаги расмий ҳукумат “Қумтор” олтин конини мамлакатга қайтариб олиш учун Бишкек шаҳар Октябр туман суди “Кумтор Голд” ширкати зиммасига давлат ҳисобига 261 миллиард 719 миллион 674 минг сўм (3 миллиард доллардан ошиқ) тўлаш мажбурияти ва бундан ташқари, Канада компанияси 1 миллиард 300 миллион сўм миқдорида бадал тўлаши ҳақида даъвосидан воз кечиб юборган ва бу келишувни гўёки Қирғизистоннинг ютуғи сифатида кўрсатди.  Аммо “Қумтор” олтин конини қазиш ишлари давомида Давидов ва Лисий музликлари эриб, йўқ бўлиб кетиш арафасига келиб қолгани, табиатга етказилган ўрнини тўлдириб бўлмас зарарлар унитиб юборилди.

 Одатдагидек расмий ҳукумат Хитойнинг “Zhong Ji Mining Company” компаниясига 20 йилга берилган Солтон-Сари кони қандай шартлар ва келишувлар асосида берилгани, тушадиган даромаднинг қанчасини давлат тегиши, қанчасини компания олиш ҳақида маълумот берилмади.   Табиийки, Қумтор олтин конидан фойдаланиш мобайнида Қирғизистон 1,5 миллиард доллар, “Центерра” 11,5 миллиард доллар фойда олгани каби бу шартнома ҳам Хитой компанияси фойдасига тузилган. Гарчи ҳозирча президент конни қазиб олишда атроф-муҳитга зиён етказилмаслиги ва компания йил сайин маҳаллий бюджетга маблағ ажратиб беришин айтаётган бўлсада, бу халқни вақтинчалик тинчлантиришдан бошқа нарса эмас. Чунки, ҳукуматнинг Хитой билан халқ зарарига келишган битимлари бор. Гарчи Жапаров ҳозирча Жетим-Тоо темир конида ҳеч қандай қазиш ишлари олиб борилмайди деб халқни ишонтиришга ҳаракат қилаётган бўлсада, Солтон-Сари конидан кейин бу конни ҳам Хитой компанияси ихтиёрга ўтказиб беради. Бундан ташқари, ҳукумат зиммасида Баткен вилояти Қадамжой туманидаги Шамбесой олтин конида хитойлик компаниялар фаолиятини қайта тиклаш масаласи ҳам турибди.

 Аслида расмий ҳукумат фойдали қазилма бойликларини хорижий компанияларга сув текинга фойдаланишга топшириш ўрнига, ўзининг ички имкониятларидан келиб чиқиб ўз кучи билан қазиб олганида кўпроқ фойда кўриши шубҳасиз эди. Аммо, мустамлакачи давлатлар ўрнатган халқаро қонунларга кўра Қирғизистон каби учинчи дунё давлатлари бунинг учун зарур бўладиган техника ва станокларни ишлаб чиқарувчи оғир саноатни ривожлантириш ҳуқуқига эга эмаслар. Бу давлатлар фақат қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиши мумкин холос. Ўз еридаги бойликларни қазиб олиш ва ишлатишда эса фойданинг катта қисмини олиб кетадиган мустамлакачи давлатлар ва уларнинг компанияларига қарамдирлар.

 Исломий юртлар ва мусулмонлар бу каби қарамлик сиёсатидан халос бўлишлари учун, унга асос бўлаётган капитализм тузумини улоқтириб ташлашлари ва унга қарши бор имкониятлари билан курашишлари ва унинг ўрнига Исломни мабда сифатида татбиқ этишга ҳаракат қилишлари керак. Чунки муаммонинг ечими Исломни татбиқ қилишда, Аллоҳнинг шариати билан бошқарадиган, ишлаб чиқаришни Уммат фойдаси учун йўлга қўядиган, қишлоқ хўжалиги ва саноатни ривожлантирадиган Халифани тиклашдадир. Қарамликдан қутулишнинг бундан бошқа йўли йўқ.

 Абдураҳмон Одилов 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here