Атамбаев АҚШга сафарини бекор қилди

561
0

 Президент Алмазбек Атамбаев бошчилигидаги Қирғизистон делегациясининг АҚШга расмий сафари бекор қилинди.

 Хабарларга кўра, делегация сентябр ойининг охирида АҚШга бир ҳафталик сафар билан жўнаб кетиши керак эди. Аммо яқинда сафарнинг бекор қилингани маълум бўлди.

 Президент девони раҳбари ўринбосари, ташқи сиёсий бўлим мудири Сапар Исоқовнинг журналистлар билан мулоқот чоғида маълум қилишича, бу қарор парламент сайловлари билан боғлиқ.

“Сайловлар ноябрда бўлиб ўтади деб ўйлаган эдик. Аммо марказий сайлов комиссияси уни октябрда ўтказишни талаб қила бошлади. Агар президент АҚШга кетса, фақат октябрнинг бошида қайта олади. Сайловлар жуда муҳим, шу боис Алмазбек Атамбаев у пайтда Қирғизистонда бўлиши кераклигига қарор берди. Сафар шу сабабдан бекор қилинди”, – деди Исоқов.

Туркистон:

Обама, Путинни ҳамда Эрдуғонни қабул олишдан бош тортди. Атамбаев Обама билан учрашувдан бош тортипти. Демак уларнинг ҳар иккаласининг ҳам бу учрашувлардан кўра муҳимроқ ишлари бор.

Қирғизистондаги парламент сайлови, давлат бошқарув системасининг асосини белгилаб беради. У парламент бошқаруви шаклида қолиши учун, партиявий диктатура ўрнатилиши керак. Бу, худди Россиядаги “единый Россия” фраксияси кўринишида бўлиши керак. Яъни бир қанча партиялар, ҳар бири ўз программалари асосида сайловда, ҳукумат қўллови остида парламентга келишади. Сўнг улар парламентда коалициялар кўринишида бир бирлари билан бирлашишади. Натижада кўпчиликдан ташкил топган бир томон вужудга келади. Бу тактика нафақат Россияда, бошқа бир қанча юртларда ҳам қўлланиб келинади, масалан Эрдуғон партияси ҳам Турк парламентини деярли манаполия сингари эгаллаб олган эди. Охирги сайловда бу мақсадига етиша олмай қолди.

Атамбаев ва унинг атрофидаги етакчи қувват вакиллари ҳам, кутилаётган парламент сайловларида, кўпчиликни ташкил этувчи парламент бошқарув системасини пайдо қилиб олиши керак. Акс ҳолда улар призидентлик бошқарув системасига қайтишга ҳаракат қилишади. Бу Қирғизистон устидаги Россиянинг лоиҳаси бўлиб, Атамбаев, яна бир йилдан кейин призидентликни топшириши ҳақида айтаётгани билан, ўз ихтиёрига кўра сайловни ўз ҳолига ташлаб АҚШ сингари давлатларга сафар қила олмайди.

Лекин президент атрофидагиларни ташвишлантираётган иккита ҳолат бор.

Биринчиси: – ташқи сиёсатига алоқадор. Россиянинг халқаро системадаги мавқеининг тез суръат билан тушиб бориши ва унда юз бераётган кризис Қирғизистонни ҳам ўз домига тортиб бораётганлиги. Яъни Қирғизистон ҳукуматининг АҚШ билан алоқалари ёмонлашиб бораётгани сабабли кутилаётган ҳар хил ваҳимали ҳолатлар.

Иккинчиси: – ички носоғлом муҳит. Яъни АҚШпараст қувватлар ва улар учун тоборо кулайлик яратиб бераётган носоғлом муҳит. Яъни ўша Россия билан тузилган бир қанча шартномаларнинг мувоффаққиятсизлиги, коррупциянинг ўта кучайгани, ҳатто унинг призидент атрофидаги яқинларигача етиб боргани, халқнинг яшаш даражасини тоборо пасайиб бораётгани…. ва ҳоказо. Шуларнинг барчаси, мамлакат хавфсизлигига ўта ваҳимали ҳолат пайдо қилиб турипти.

Юқоридаги ҳолатлар, Қирғизистон фуқороларини ўз хоҳишлари билан ҳукуматпараст партияларни сайлашга йўл бермайди. Демак бу галги сайлов ҳам илгаригиларидан ўзгача ўтмайди. Ҳукумат ўз салоҳият “ричаг”лари билан ўз партияларига қўллов кўрсатишга ҳаракат қилади. Бу эса, АҚШпараст кучлар учун ўта қўл келиши мумкин. Чунки АҚШ учун сайловда ўзига тобеъ бирон партиясини ғолиб қилишдан кўра, мамлакатни дистобиллаштириш муҳимроқ. Улар, Қирғиз ҳукуматининг ҳар бир хатосидан унумли фойдаланиб, фуқороларни уларнинг таъбири билан айтганда “рангли инқилаб” томон етаклаш асосида иш олиб боришади.

Абдураззоқ:

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here