Эрон ва БМТнинг доимий беш аъзоси АҚШ, Россия, Хитой, Англия, Франция ҳамда Германия (5+1) ўртасида эришилган ядровий битим ортидан Эронга нисбатан жорий қилинган чекловлар олиб ташлана бошлади. Бу эса Ислом ўлкаларидаги бойликларни қоқи баҳосида олиб чиқиб кетишга одатланиб қолган Ғарб ширкатларининг Эрон бойликларига ҳам кўз олайтиришига сабаб бўлмоқда.
Оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарларга кўра, Европа иттифоқи таркибидаги иқтисоди ривожланган давлатлар, хусусан Германия, Франция, Англия ва Италия давлатлари Эронга нисбатан жорий қилинган санкциялар олиб ташланиши ортидан у билан ўзаро алоқаларини қучайтиришга киришиб, сармоя ётқизишга ошиқишмоқда.
Ўтган ой Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф иштирокида ядровий битим имзоланганидан сўнг Ғарб ширкатларининг сармоялари Эронга қараб оқиши таҳлил қилинган эди. Дарҳақиқат кутилганидек, ғарб ширкатлари дарҳол ҳаракатга кела бошлади. Улар Эроннинг энергетика ва маъданчилик секторларига сармоя ётқизиши кутилмоқда.
Ҳозирданоқ “BP”, “Shell”, “Eni”, “OMV” ва “Total” каби халқаро ширкатлар Эрон билан алоқа ўрнатишни бошлади. Уларнинг бирламчи режаси элкетр, нефт ва табиий газ соҳаларини кенгайтириш ҳамда Энергетика секторларида янги электростанциялар ва электр узатиш линияларини барпо қилишдан иборатдир.