“Kun.uz” сайтининг “Bloomberg” агентлиги маълумотига таяниб хабар қилишича, Россия рублининг доллар ва еврога нисбатан қадрсизланиши Собиқ Иттифоқ давлатлари валютасининг девальвациясига олиб келади. Бунга ушбу давлатларнинг Россия билан яқин савдо-иқтисодий алоқалари сабаб бўлмоқда.
Агентлик экспертларининг фикрича, Қозоғистон тенгесидан кейин арман драми ҳам қадрсизланиши мумкин. 2014 йилда рубл 46 фоизга қадрсизланган бир пайтда Арманистон миллий валютаси 15 фоизга арзонлашган эди.
Ўз навбатида, тенгенинг қадрсизланиши Тожикистон ва Туркманистон миллий валюталарининг қадрсизланишига сабаб бўлиши мумкин. Хусусан, тожик сомониси 10-20 фоизга арзонлашиши мумкин. Агентлик, шунингдек, қирғиз сомининг ҳам қадрсизланишини башорат қилмоқда.
Саудия Арабистони риали ва Нигерия найраси ҳам 20 фоиз атрофида девальвация бўлиши мумкин. Агентлик бунга нефт нархининг пасайиши сабаб бўлишини айтиб ўтган.
Туркистон:
Америка Қўшма Штатлари томонидан 1971 йил 15 август куни қабул қилинган қарорга мувофиқ қоғиз пулнинг олтинга адмаштирилиши бекор қилинди. Шундан сўнг оламдаги барча валюталар расмий қиймати, алмашинув қуввати АҚШ долларига қараб белгиланадиган бўлди.
Ҳизб ут-Таҳрир амири, олим Ато ибн Халил Абу Рушта томонидан ёзилган “Иқтисодий кризис, унинг воқеи ва уни Ислом нуқтаи назаридан хал қилиш” китобнинг “Мажбурий қоғоз пуллар низомидаги кризислар” бобида шундай дейилган:
Бу низом шароитида кризислар тобора тезлашаверади. Чунки давлатларнинг ўзаро сиёсий ва иқтисодий рақобатлашуви, хусусий бозорлардаги чайқовчиликлар, давлатларнинг бошқа давлатларга товар экспорт қилиши ёки улардан товар импорт қилиши, қарз олишга бўлган эҳтиёжи ва бошқалар валюталарнинг кўтарилиб, пасайишдаги қийматига кескин таъсир кўрсатади. Бунинг оқибатида нархлар ва иқтисодий муомала барқарорлигига эришиш – агар бундай барқарорлик бутунлай йўқ бўлиб кетмаса – жуда қийин бўлиб қолади. Бундай ҳолни ҳозир маҳалиий ва иқтисодий муомалада кузатиш мумкин.
Бу низом шароитида давлатларнинг ғам-ташвиши ўз захиралари борасида бутун эътиборини сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан таъсир ўтказа олувчи давлатлар валютасига қаратиш бўлиб қолади. Бу валютага муҳтож бўлганлари учун унинг барқарорлигига аҳамият беришга мажбур бўлишади. Зеро ўша давлатларда юз берадиган ҳар қандай сиёсий ёки иқтисодий ўзгариш кризис шаклида бошқа давлатлар пулида, бинобарин уларнинг иқтисодида акс этади. Масалан, пули долларга боғланиб қолган давлатларнинг ғам-ташвиши ўз захираларини сақлаб қолиш учун доллар барқарорлигини сақлаб қолишдан иборат бўлиб қолади.
Одамларнинг маҳаллий валютага бўлган талаби кучайса, бу нарса шу давлат валютасининг курси долларга нисбатан кўтарилишига олиб келади. Шунда бу давлат ўз валютасидан катта миқдорни бозорга ташлайди ва унинг ўрнига бозордан долларларни йиғиштириб олади, яъни валютасини долларга сотади. Энди бунинг акси юз бериб, одамлар маҳалий валютадан воз кечса, яъни таклиф ортиб кетса – бундай ҳол чайқовчиликларда юз бериб туради – бунда давлат ўша ортиқча маҳаллий валютани йиғиштириб олишга киришади. Шу мақсадда ўз валютасини долларга сотиб олади, яъни давлат ўз хазинасидан долларларни бозорга ташлайди ва унинг ўрнига ўз валютасини хазинасига қайтаради. Шунинг учун валютаси долларга боғлиқ бўлган ҳар қандай давлат ўз валютасини ҳам, долларни ҳам ҳимоя қилишга мажбур. Бу юкнинг энг катта ва энг оғирини таянилаётган ўша ажнабий валюта соҳиби бўлган давлат эмас, балки шу валютага боғланиб қолган давлатнинг бир ўзи кўтаришга мажбур бўлади.