Мисрда “террорга қарши қонун лойиҳаси” тасдиқланди

449
0

Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси “террорга қарши кураш қонун лойиҳаси”ни тасдиқлади. Бу ҳақида президент сўзчиси Али Юсуф маълум қилди. Мазкур лойиҳа Мисрда кенг тортишувларга сабаб бўлаётган эди.

Миср давлат бош прокрори Ҳишом Баракатга қарши уюштирилган суйиқасд ортидан ниҳоясига етказиш тезлаштирилган қонун лойиҳаси иккинчи июлда Миср вазирлар кенгаши тасдиғидан ўтган эди. Вазирлар кенгашининг даъвосига кўра, мазкур лойиҳа асосида “Қонун устиворлигида адолатни вужудга келтириш ва террорни молиялаштираётган манбаларни йўқ қилиш ҳамда террор ҳаракатларини амалга оширувчиларнинг йўлини тўсадиган дипломатик ва ҳуқуқий қадамлар ташлаш” ишлари амалга оширилади.

Террорга қарши кураш ҳақидаги қонун лойиҳасининг тасдиқланиши Президент ас-Сисига ва Миср хавфсизлик кучларига хизмат доирасида кенг имкониятлар яратиши айтилмоқда. Бу эса давлат сиёсатига қарши бўлганларга ва ҳуқуқ ҳимоячиларига ҳамда оддий халққа нисбатан қийинчиликларни вужудга келтириши табиий.

Айни пайтда Миср ҳуқуқ ва эркинликлар координацияси икки йил, яъни ас-Сиси ҳокимиятни қўлга олгандан буён шу кунгача ўлдирилган инсонларнинг сони 2799 тага етганлигини маълум қилди. Буларнинг баъзилари намойиш пайтида ошкоро отиб ўлдирилган бўлса, баъзилари “террорга қарши кураш” баҳонасида оммавий қирғинга дучор бўлган. Яна баъзилари эса қамоқларда мунтазамлик тусини олган қийноқлар натижасида ҳаётдан кўз юмган.

Бундан ташқари бир қанча инсонлар турли айбловлар билан ўлим жазосига ҳукм қилинган. Дом-дараксиз йўқолганлар ва панжара ортига ташланганлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлаверади. Бу ҳали “Террорга қарши кураш қонун лойиҳаси” тасдиқланмай туриб ҳукумат амалга оширган жиноятларнинг бир қисми эди холос.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here