Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлимининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси “Facebook” раҳбарияти тарафидан ёпиб қўйилди. Ҳизб ут-Таҳрир матбуот бўлими тарқатган баёнотга кўра, бу саҳифа атайин, қасддан ёпиб қўйилган.
“Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлимининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси 19 Август куни соат 17:00да “Facebook” раҳбарияти тарафидан тўсиб қўйилди. Ҳизб ут-Таҳрир уюшмаси тарафидан “Инжирлик базаси ёпилсин, АҚШ қувиб чиқарилсин”, номли компания бошланиши ортидан “Facebook” раҳбариятининг дарҳол бу ҳаракатга қўл уриши эътиборга моликдир. Ижтимоий тармоқда ҳар хил беҳаё нарсаларга ҳам рухсат берилаётган бир пайтда бизнинг саҳифамизнинг ёпиб қўйилиши мазкур компаниямиз кимларнидир тинчини бузганлигини кўрсатиб турипти”, дейилади Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлими тарафидан чиқарилган баёнотда.
Мана шундай ўринларда демократиянинг асл башарасини кўриш мумкин. Севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. карикатура қилинганда, “демократия”, “сўз эркинлиги” дея оғиз кўпиртирганлар қаёқда қолди. Демократияда халқ нимани талаб қилса ўша нарса амалга оширилиши керак эмасмиди?! Мана ҳозир халқ Инжирлик ҳаво базасида АҚШнинг ўрнашиб олишини истамаяпти. Турли услублар, жумладан ижтимоий тармоқлар орқали бунга ўзларининг қаршиликларини бирдиришмоқда. Халқнинг бу талаблари бажарилиши ўрнига уларнинг овозлари бўғиб қўйиляпти.
Ҳа, демократия деганлари мана шу. Агар ўзларининг манфаатларига тўғри келса дарҳол “демократия”, “ҳуррият”, “эркинлик” каби шиорларни олға суришади. Бироқ гап мусулмонларнинг қирғин қилиниши ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилиниши ҳақида кетганда эса ундай баланд парвоз шиорлардан дарак ҳам қолмайди. Шунинг учун мусулмонлар “демократия” алдовига учмай, уни улоқтириб ташлашлари ва бор кучлари билан Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун ҳаракат олиб боришлари лозимдир.