Moody’s: Россия иқтисодиётидаги қора кунлар ҳали олдинда

0
546

Россия марказий банки июл ойида асосий фоиз ставкаси 50 базавий пунктга камайтирилганидан сўнг рублнинг қадрсизланишига сабаб бўлувчи инфляцион хавфлар туфайли пул-кредит сиёсатини юмшатиш учун кам имкониятлар қолмоқда.

 Moody’s Investors Service мутахассислари ҳисобича, сўнгги ойларда Россия иқтисодининг асосини ташкил этувчи нефть нархи қайтадан пасая бошлангани рублнинг қадрсизланишига олиб келади ва мамлакатда инқироз кучайиб, 2016 йилда ҳам бу жараён давом этади.

 Мазкур ҳафтада эълон қилинган Россия ЯИМ кўрсаткичларида II чоракда пасайиш суръати ўтган чоракка нисбатан икки баробарга ортиб, 2,2 фоиздан 4,6 фоизга етган. Икки чорак якунига кўра, Россия иқтисодидаги пасайиш мамлакат расман инқироз ҳолатида эканини кўрсатади. Moody’s таҳлилчиларининг ёзишича, биринчи ярим йилликда инфляциянинг жадаллашув фонидаги компанияларга капитал қўйилмаларнинг камайиши шахсий истеъмол ҳамда инвестициялар катта хавф остида қолганинидан далолат беради. Нефт нархи пасайишда давом этса, рубл нархи яна 20 фоизга тушиб кетиш эҳтимоли мавжуд ва бу ҳолат инфляциянинг янгидан чақнашига олиб келади. Натижада даромадлар янада камайиб, инвестицияларнинг қулаши кучаяди, инқироз чуқурлашади.

 Moody’sнинг қайд этишича, Қримнинг Россияга қўшиб олиниши туфайли жорий этилган санкциялар ҳам мамлакат иқтисодига катта таҳдид солмоқда. Улар Россия банк ва компанияларининг халқаро капиталга бўлган йўлини бекитмоқда. Халқаро валюта жамғармаси ҳисоб-китобларига кўра, Россия томонидан импорт маҳсулотларига чекловлар киритиш кўринишида қўлланилаётган жавоб чоралари ҳам ўтган йили мамлакат реал ЯИМ кўрсаткичининг 1-1,5 фоизга камайишига олиб келди ва бу ҳолат 2020 йилга қадар сақланиб қолади.

Манба: “кun.uz”

NO COMMENTS