Қочқинлар жамлоқларидаги тошқинда қолган Роҳинга аёллари ва болаларини ким бошпана билан таъминлайди?!

0
580

Қочқинлар жамлоқларидаги тошқинда қолган Роҳинга аёллари ва болаларини ким бошпана билан таъминлайди?!

Ахборот воситаларида яқинда тарқатилган хабарга кўра, аёллар ва болаларни ўз ичига олган Роҳинга мусулмонлари Комин тропик бўронидан ҳамда қишлоқларини ва Мьянманинг Kyauktaw шаҳридаги қочқинлар жамлоқларини оқизиб кетган мавсум ёмғиридан қочиб, ҳимояланиш учун ташландиқ мактаблар ва ижтимоий марказлардан бошпана топишга мажбур бўлганлар… Бироқ Мьянма полицияси ва армияси «бу жойлар фақат шу давлатга мансуб одамларга бошпана бўлиш учун ихтисослашган», деган даъво билан уларни қувиб чиқарди. Яъни, уларнинг айтишича бу ерлар бутпараст аҳолига тегишли. Қувилган Роҳинга мусулмонлари бошпана излаб, аҳоли яшамайдиган, хавфли тепаликларга кетишга мажбур бўлдилар. Бунинг оқибатида аёллар ва болалар оғир шароит, ўткир бўрон, мавсумда ёғадиган селга нишон бўлдилар. Бутпарастлар шу билан ҳам кифояланишмай, уларни бу тепаликлардан сел оқизиб кетган уйларига қайтишга мажбурлашди, акс ҳолда оғир жазога тортилишларини айтишди. «Бирма Таймс» рўзномасининг 4 август кунги сонига кўра, бўрон ва селда қолиб касалликка чалинган Роҳинга болалари ҳаётини маҳаллий касалхонада қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган. Чунки касалхона маъмурияти уларни бегоналигини ва бу касалхона фақат Роҳин вилоятидаги бутпарастлар учун тайёрланганини айтишди. Рўзномага кўра, 7 ёшли Абдумалик, 5 ёшли Абдулкарим, 5 ёшли Муҳаммаданис, 5 ёшли Алломбоҳур исмли болалар муолажасиз ташлаб қўйиш оқибатида вафот этган. Муолажасиз қолган ҳомиладор аёллар оғир қийинчиликларни бошдан кечирган.

Роҳин вилояти режими ва унинг хавфсизлик хизмати Роҳинга аёллари ва болаларига нисбатан жуда ёмон муносабатда бўлмоқда. Уларнинг бу заифҳолларга нисбатан қўллаётган шафқатсиз муносабатлари вилоятдан Роҳинга мусулмонларини чиқариб ташлашга қаратилган этник тозалаш сиёсатларида акс этади. Инсонийлигини йўқотган бу режим вилоятнинг қаерларида ва қачон бўрон бўлишини аввалдан билган, бироқ бу ҳақда у ердаги Роҳинга мусулмонларини огоҳлантирмаган, аксинча, уларни кучли бўронни, хавфли шароитни, у ердаги бутпарастлар ҳужумини қурбони қилиб қолдиришган… Роҳинга аёллари ва болалари чекаётган азоб-уқубатларга қараб, бунга тоқат қилиб ҳам бўлмайди, уларни бу аҳволга ташлаб қўйиб ҳам бўлмайди. Халқаро ташкилотлар ва Ғарб ҳукуматлари бу ҳолатни фақат қоралаб қўйиш билан кифояланиб уларга мутлақо эътибор беришмади. Бошқа жиҳатдан,  исломий юртлар, хусусан, Бангладеш, Малайзия ва Индонезия режимлари Роҳинга аёллари ва болаларига бутунлай орқа ўгириб олишди, эгоистик миллий манфаатларини муҳофаза қилиш, дастаги остида шаръий бурчларидан ҳам, инсонпарварлик бурчларидан ҳам воз кечишди. Бугун бу ҳукмдорлар ва уларнинг миллий капиталистик режимлари Уммат бўйнига тортилган пўлат занжирларга айланишди. Шу боис уларни ағдариб ташлаб, барча мусулмонларнинг – қайси фуқароликда бўлишларидан қатъий назар – жонлари, моллари ва шарафларини ҳимоя қиладиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш лозим. Бу шундай тузумки, унда халифа Валид ибн Абдулмалик Ҳиндистон жанубидаги ҳиндус Ража Доҳир томонидан ҳибсга олинган мусулмон аёллари ва болаларини қутқариш сари Муҳаммад ибн Қосим қўмондонлигида исломий лашкарни сафарбар қилган. Бу билан бира тўла бутун Синд минтақасини мустабид ҳиндуслар бошқарувидан озод этган. Бу шундай Халифаликки, бугун Роҳинга мусулмонларини бутпарастлар зулмидан озод этиш учун бизга бу Халифалик зудлик билан жуда-жуда зарур бўлиб турибди.

﴿وَمَا لَكُمْ لَا تُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَالْمُسْتَضْعَفِينَ مِنَ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ وَالْوِلْدَانِ الَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَخْرِجْنَا مِنْ هَٰذِهِ الْقَرْيَةِ الظَّالِمِ أَهْلُهَا وَاجْعَلْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ وَلِيًّا وَاجْعَلْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ نَصِيرًا﴾

«(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!»                                                             [Нисо 75]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

Факс: 00961 130 75 94

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

NO COMMENTS