Сурия ва Саудия ўртасидаги алоқалар қайта жонланмоқда

0
533

Сурияда қарийиб беш йилдан буён давом этиб келаётган ички уруш сабабли Сурия билан Саудия Арабистони ўртасидаги алоқаларга путур етгани ҳақида айтиб келинади. Бунга Саудиянинг мухолиф гуруҳларга ҳар томонлама ёрдам бераётгани ҳақидаги даъволар сабаб бўлмоқда.

Бироқ кейинги пайтларда мазкур икки давлат ўртасидаги алоқалар яна қайта жойланаётгани ҳақида хабарлар тарқала бошлади. Олинган хабарларга кўра, Сурия ва Саудия Арабистони вакиллари Москванинг воситачилигида ўзаро учрашув ўтказишни бошлаган.

Ливаннинг Башар Асад тарафдори эканлиги билан танилган “Ал-Анбар” газетаси саҳифаларидан ўрин олган хабарда айтилишича, Сурия миллий хавфсизлик бюросининг раҳбари Ал-Мамлук ўтган ҳафта Саудиянинг пойтахти Ар-Риёзга йўл олган. Ал-Мамлук Ар-Риёзда Саудия Арабистони мудофаа вазири шахзода Муҳаммад бин Салмон билан учрашган. Газета икки сиёсатчи ўртасида кечган учрашув Россия президенти Владимир Путиннинг ташаббуси билан амалга ошганлигини билдирди.

Даъволарга кўра, Сурия миллий хавфсизлик бюросининг раҳбари Ал-Мамлук Саудия Арабистони мудофаа вазири шахзода Муҳаммад бин Салмондан Сурия ҳақидаги сиёсатини ўзгартиришни ва бу борада Қатарнинг таъсиридан қутулишни талаб қилган. Шу онга қадар бу учрашувга доир Сурия ҳам, Саудия Арабистони ҳам бирор маълумот тарқатмади.

NO COMMENTS