Ўзбекистонда қийноқ қўлланиши қонунда тақиқланмаган

625
0

 بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ 

Ўзбекистонда қийноқ қўлланиши қонунда тақиқланмаган

8-9 июль кунлари Женевада Ўзбекистондаги вазият тўғрисида Бирлашган миллатлар ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича 114- сессияси бўлиб ўтди.  йиғилишида Ўзбекистон ҳукуматининг 4 кишидан иборат делегацияси иштирок этиб, 18та мустақил экстпертлар томонидан берилган 29 саволга жавоб беришди.

Делегация таркибида юқори даражали ҳукумат амалдорлари: Бош прокуратурадан Ислом Жасимов, Ички ишлар вазирлиги қошидаги жазони ижро этиш бош бошқармасидан Евгений Ланкевич, Адлия вазирлигидан Шаҳноза Ёқубжонова, Инсон ҳуқуқлари миллий марказидан Дилноза Муратова иштирок этди.

Берилган саволлардан бири – Ўзбекистонда аёллар орасида мажбурий стерилизация (тозалаш) тўғрисида эди. Мажбурий стерилизация дастури 1999 йилдан бошлаб қўлланиб келинмоқда. Бу дастур Ўзбекистонда минглаган аёлларга ижро этилган. BBCнинг Ўрта Осиё бўйича мухбири Наталья Антелава 2013 йил декабр ойида Нью-Йорк билан Вашингтонда Ўзбекистонда аёллар орасидаги мажбурий стерилизация ҳақида далил-ҳужжатлар билан батафсил ҳисобот тақдим қилди. Мамлакатда аёлларни стерилизациялаш бўйича (Махсус программа) мавжуд бўлиб, шу кунгача қўлланиб келинади. Бу саволга Ўзбекистон Бош прокуратураси фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Ислом Жасимов “Ўзбекистонда аëллар стерилизация қилинмаяпти” дея жавоб берди.

Мунозара чоғида мусулмонлар ҳуқуқлари поймол қилиниши, аёлларнинг жамоат жойларда ҳижоб кийиб юришининг тақиқланиши, соқол қўйишнинг тақиқланиши, масжидларнинг ёпиб қўйилиши ва булардан бошқа кўпгина саволлар кўтарилди. Бу саволларга Ўзбекистон делегацияси бошлиғи бундай ишларнинг мавжудлигини инкор қилиб: “Ўзбекистонда мусулмонларга нисбатан ҳеч қандай таъқиб бўлмаяпти” деб жавоб берди.

БМТ мутахассислари томонидан ўзбек қочқинларининг МДҲ давлатлари ерларидан ўғирлаб кетилиши ва ўзбек қамоқхоналаридан топилиши ҳақида берилган саволни мантиққа зид, деб, топиб: “айбланувчилар Минск конвенциясига кўра Россия ва Қозоғистондан экстрадиция қилинмоқда”, деб жавоб берди.

Яқинда Москвадаги “Ёрдам” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Баҳром Ҳамроев “Озодлик” радиосига хабар беришича, 2014 йил Россия қамоқхонасидан ўғирлаб кетилган Жовлиддин Ғаниевнинг танаси Ўзбекистон қамоқхонасида топилган. Ўзбекистонлик қочқин Мирсобир Ҳамидқориев Москвадан 2014 йил 9 июнь куни ўғирлаб кетилиб, Тошкентда суд қилиниб 8 йил қамоқ жазосига ҳукм ўқилган.

Ўз ўзидан шундай савол туғилиши табиий: “Минск конвенцияси” фуқароларни бошқа давлатларни ерларидан ўғирлаб кетилишига рухсат берадими?  Ва инсонлар ҳеч бир ҳужжатларсиз ҳамда ўз иродаларига қарши ўлароқ самолётлар орқали давлат чегараларидан олиб ўтиб кетилаверадими?

Ўзбекистонда маҳбусларнинг ваҳшийларча қийноққа солинаётгани ва уларни ортидан бир қанча маҳбуслар қийноқ остида жон таслим қилган ҳодисаларнинг ҳам кўплиги барчага маълум. Ҳукумат бу масалани қандай ҳал қилмоқда ва қамоқхоналардаги қийноқларни тўхтатиш нияти борми? деган саволга Ислом Жасимов: “Ўзбекистонда қийноқ қўлланиши қонунда тўғридан – тўғри тақиқланмаган, аммо Конституцияга кўра қийноқ мумкин эмас”¸ деб, жавоб берди.

Биз доимий равишда қийноқлар остида биродарларимизнинг майиб қилиб ташланган жасадларини оляпмиз. Хавфсизлик органлари эса аҳолини дафн маросимларини тезлатиб, марҳум жасадини тезда кўмишга мажбур қилмоқда. Марҳумни ўлганини ҳеч ким билиб қолмаслиги учун аҳолини маййитга жаноза ўқимасдан кўмиб юборишга мажбурлаш-босим ўтказиш ҳолатлари қайд қилинган.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги қошидаги “Жаҳон” ахборот агентлиги бу ишни шундай изоҳлади: Умуман олганда, конструктив муҳитида бўлиб ўтган мунозаралар давомида инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини ҳимоя қилишни амалга ошириш бўйича қонуний ва конституциявий асосларини мустаҳкамлаш учун амалга ошираётган чора-тадбирлар ижобий баҳоланган ва қабул қилинган ҳуқуқий тажрибаларни такомиллаштириш бўйича келгуси ҳаракатлар қўллаб-қувватланган. Ўзбекистон республикаси делегацияси билан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қатор мавзулар тўғрисида интерактив муҳокамалар давомида, ташкилот аъзолари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб беришган ва интерактив муҳокаманинг ривожлантирилишига ҳамда БМТнинг ушбу келишув органи билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлиги кузатилган.

Ушбу учрашув кўпроқ саҳна кўринишига ўхшайди. Каримов ҳукуматини вакили ҳукуматнинг халққа қарши очиқ жиноятларини юзсизларча рад этди. БМТдан келган иштирокчилар суҳбат жараёнини жимгина ёзиб ўтиришди. Ўзбекистондан бўлган адвокатлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари содир бўлган воқеадан ғазабда эдилар. Чунки бу учрашув озгина бўлса-да, Ўзбекистонда қандайдир ўзгариш ясайди, деб, умид боғлагандилар.

Лекин эътиборли жиҳати шундаки, қанчадан қанча йиллар ўтди. Ўзбекистоннинг ҳамда бошқа давлатларнинг мусулмонлари Ғарбга ёрдам сўраб, мурожаат қилишди. Масалан, қанча журналист ва ҳуқуқ фаоллари ўз ҳисоботлари билан Қўшма штатлар, Британия ва Францияга юзланишди? Нима ўзгарди? Ҳеч нарса!

Қўшма штатлар, Британия, Франция ва Германия инсон ҳуқуқлари борасида оғиз кўпиртиришади. Лекин аслини олганда, бу йўналишда ҳеч бир иш қилишмайди. Бугунги кунда ўз кучларини Афғонистондан олиб чиқиб кетиш учун Қўшма штатларга йўлак (коридор) керак бўлиб турган бир пайтда Каримовнинг жиноятларига кўз юммоқда, ўз манфаатидан келиб чиқиб жим турган ва жим тураверади ҳам. Ғарб давлатларига муҳим бўлган нарса эса бизнинг табиий бойликларимиз ва аҳамиятга молик стратегик жойларимиздир. Улар бизнинг халқимизга нисбатан содир бўлаётган жиноятларга эътибор беришмайди. Чунки вақт билан ҳақиқат бу ишни исботлаб турибди.

Ўзбекистондаги воқени ўзгартириш учун бизга сиёсий ўзгариш  ясаш керак. Каримовнинг режими сиёсати илмонийлик (динни хаётдан ажратиш, светизим)га асосланган. Ғарб давлатларининг сиёсатлари ҳам илмонийликка асосланган.

Хулоса шулки, на Каримов режими ва на Ғарб давлатлари Ўзбекистондаги мусулмонларга юзлашиб турган муаммоларни ҳал қила  олмайди. Чунки Ўзбекистон аҳолиси мусулмон ва бизнинг динимиз эса Исломдир.

Ислом сиёсати моддани руҳга қориштириш асосига қурилган, яъни инсон ҳаётидаги муаммолар Раббоний хитоб бўлмиш Қуръон ва суннат асосида ҳал қилинмоғи лозим. Аллоҳ Таоло Ўзининг буюк китобида марҳамат қилади:

الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الإِسْلاَمَ دِينًا

Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим. [Моида: 3].

وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَن يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ وَمَن يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالًا مُّبِينًا

Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган — буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳни ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди. [Аҳзоб: 36].

Бироқ бугунги кунда Аллоҳни китоби ва Пайғамбарини суннатига асосланган давлат мавжуд эмас. Бунинг маъноси шуки, бизга юзлашиб турган муаммоларни ҳеч ким ҳал қилиб беролмайди. Шунинг учун биз шу давлатни қайтадан тиклаш учун фаолият олиб бормас эканмиз, Қуръон ва Суннат асосида Аллоҳни шариати билан ҳукм юритувчи ҳокимиятни барпо қилиш учун иш олиб бормас эканмиз биз қийналаверамиз ва бизни қамоққа ташлаб, ўлгунча азоблашаверади.

إِنَّ اللّهَ لاَ يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُواْ مَا بِأَنْفُسِهِمْ

Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас.  [Раъд: 11].

Ўзгариш биз қачонки ҳаётда тўғри қиёдатга эргашсак фақат ўшанда бўлади. Агар биз кучларимиз ва йўналишларимизни Қуръон ва суннатга мос келадиган ишларга қарата олсак ўшанда бу нарса бизни бу оламда ҳам, келгуси оламда ҳам нажот ва тараққиёт йўлига олиб чиқади. Аллоҳ бу ҳақда бизга ваъда берган:

وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئًا وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини Маккада кўрган) хавфу-хатарларидан сўнг (Мадинада) тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир. [Нур: 55].

Хизб ут-Тахрирнинг  Марказий ахборот бўлими аъзоси Элдор Ҳамзин

28.07.2015й.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here