АҚШ давлат департаменти 28 июл куни Қирғизистонда одам савдосига оид йиллик ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, Қирғизистон эркаклар, аёллар ва болаларни мажбурий меҳнатга, аёллар ва болаларни жинсий эксплуатация қилиш мақсадида одам савдоси билан шуғулланувчи ва транзит қилувчи мамлакатга айланиб қолгани қайд қилинган.
Хабар қилинишича, одам савдоси қурбонига айланаётганларнинг кўпчилигини эркаклар – чет элда ишлаётган меҳнат муҳожирлари ташкил қилмоқда. Ҳисоботда айтилишича, “Қирғиз эркаклари, аёллари ва болалари Россия ва Қозоғистонда кўпроқ, Туркия ва Европанинг бошқа давлатларида эса камроқ даражада мажбурий меҳнатга жалб қилинишмоқда”.
Шунингдек ҳисоботда, эркак ва аёллар Қирғизистон ичкарисида ҳам қишлоқ ва ўрмон хўжалигида, қурилиш ва тўқимачилик саноати ҳамда ёш болаларга қараш ва уй хизматчиси каби мажбурий меҳнатга жалб қилинишаётгани айтилади.
“Шу билан бирга қирғизистонлик ёш болалар пахта ва тамаки далаларида ҳам меҳнат қилишга, мамлакат ичкарисида гиёҳванд моддаларни сотиш ва тарқатишга, Қирғизистон ичкарисида ҳам, қўшни давлатларда ҳам араваларда юк ташиш ишларига жалб қилинишмоқда. Аёллар ва қизлар эса Туркия, БАА, Ҳиндистон, Россия, Қозоғистонда ва мамлакат ичкарисида жинсий эксплуатация қилиш мақсадида одам савдогарлари қурбонига айланишмоқда”, – дейилади АҚШ давлат департаменти эълон қилган ҳисоботда.
БМТнинг болалар савдоси бўйича махсус вакилининг ҳисоботига қарамай Қирғизистон ҳукумати одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни бартараф қилиш ва унга алоқадорларни жазолаш масаласи хал этиш бўйича етарлича жонбозлик кўрсатмади, дейилади ҳисоботда.
Туркистон:
АҚШ ва у етакчилик қилиб келаётган дунё системаси, фақат ўзларининг манфаатлари йўлида икки юзламачи сиёсат олиб боришади. Улар фақат ўз манфаатларига тескари иш олиб бора бошлаган юртлардаги зулмларни ошкор этиб, бирдан уларнинг бу хунрезликларига қарши бутун дунёни уларга қарши ҳаракатланишга чақира бошлашади.
Мисол учун, АҚШ инсон ҳуқуқларини ҳимоячиси бўлиб, Ироқда Саддамни осиб ўлдирди. Ироқ аввалгидан ўн баробар хароблашди, инсонларнинг яшаш даражалари ҳам ҳар томондан ночорлашиб бораяпти. Ливияда Каддофийни ўлдириб юборишди. Ҳозирда бу давлат, қабилачилик даврига қайтиб бораяпти. Афғонистонга бостириб кириб, у ерни беътаин хароб ҳолатга олиб бориб, ҳозир у ерни ҳам ўз ҳолига ташлаб юборди. Бу сингари мисоллар ўта кўп. Юқорида эса, Қирғизистон ҳукуматига босим бериш компаниясини бошлади.
Бундан бир неча йиллар аввал Ўзбекистонни ҳар хил санкциялар билан ўраб олиб, Каримовнинг режими билан бирга бир оз қийнаб келаётган эди. Лекин Каримов ўзини ўнглаб, АҚШга Афғонистон муаммоларини ҳал қилишда кўмаклаша бошлаганидан кейин, бирдан бу режим олиб бораётган ҳайвоний зулмларга нисбатан яна беетибор сиёсий вазият пайдо бўла бошлади. Маълумки, Ўзбек ҳокимиятининг олиб бораётган сиёсати, Қирғизистонникига солиштириб бўлмайдиган даражада зулм остида бораяпти.
Демак АҚШ, Қирғизистонга, ўз манфаатларидан келиб чиқиб муомила тарзини шакллантиришга уринаяпти. АҚШ учун, биздаги инсонлар ва уларнинг ҳақ ҳуқуқларининг заррача қадри йўқ. АҚШ Қирғиз ҳукумати билан бир неча масалаларда келиша олмади. Тўғрироғи Қирғиз ҳокимияти Россиянинг бир қатор босимлари остида, АҚШнинг бир қанча манфаатларини инкор қилиб юборди. Шулардан асосийси, Манас аэропартидаги Ганси авиобазанинг Қирғизистондаги фаолиятига чек қўйиши болди. Энди у Қирғизистонни пароканда қилиб юбориш мақсадида, ўзининг халқаро сиёсатдаги бор вазнини ишга солади.
АҚШнинг ифлос мақсади сари йўналтирилган бу ҳатти ҳаракатларидан қутулиш йўллари борми? Бор албатта!