Ҳизб ут-Таҳрир уюшмаси ўзини дунёга танитди

0
563

Ҳизб ут-Таҳрир уюшмаси ўзини дунёга танитди

Аллоҳ Таолонинг;

وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنْ الْمُنْكَرِ وَأُوْلَئِكَ هُمْ الْمُفْلِحُونَ

“Ораларингиздан яхшиликка буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир”, деган оятига мувофиқ ташкил топган Ҳизб ут-Таҳрир уюшмаси йигирмадан ортиқ тилда ўзининг кимлиги ҳақида маълумот тарқатди.

Айни пайтда дунёнинг элликка яқин мамлакатида ўзининг расмий бюросига эга бўлган Ҳизб ут-Таҳрир уюшмаси ҳужжатли фильм орқали тарқатган маълумотда Ҳизбнинг нима учун ташкил қилинганлиги, унинг ғояси, қандай фаолият олиб бориши ва сиёсий ишлари ҳақида батафсил айтиб ўтилади. Шунингдек Ҳизб ут-Таҳрирга кимлар ва қандай аъзо бўлиши, у қаерларда фаолият олиб бориши ва унинг давлат тиклаш борасидаги тариқати ҳақида ҳам сўз юритилади.

“YouTube” порталига жойлаштирилган ҳужжатли фильмни немис, араб, бенгал, дан, индонез, малайзия, форс, француз, ҳинд, голланд, инглиз, турк, қирғиз, ўзбек, тожик, пуштун, рус, суахили (бу тил асосан Африкада жойлашган Танзания, Кения ва Уганда давлатларининг расмий тили ҳисобланади),  тамил, украин ва урду тилларида томоша қилиш мумкин. Видео плернинг пастки қисмида жойлашган “созлаш (настройга)” белгиси орқа йигирма битта тилдан бирини танлаш имконияти мавжуд.

Эътиборли жойи шундаки, уч кун ичида мазкур видео тасмани 77 мингдан ортиқ киши кўришга муваффақ бўлди. Сиз ҳам қуйидаги фильм орқали Ҳизб ут-Таҳрир уюшмаси билан яқиндан танишиб чиқишингиз ва у ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин:

NO COMMENTS