“Ўрта Осиё-Жанубий Осиё 1000” (ЎОЖО) лойиҳаси ғарб мустамлакачилигининг навбатдаги лойиҳасидир

620
0

Хабар:

Avesta.tj нинг 2015 йил, 30 июнь кунидаги тарқатган хабарига кўра, “Ўрта Осиё-Жанубий Осиё 1000” лойиҳа доирасидаги битимнинг якуний кўринишдаги ҳужжатларига имзо чекиш 2015 йил июль ойининг охирида амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Шарҳ:

ЎОЖО 1000 лойиҳаси бу – Ўрта Осиё орқали Афғонистон билан Покистонгача энергия узатиш линияларини қуриш бўйича тайёрланган лойиҳадир. Энергия узатиш линияларининг Қирғизистондан Тожикистонгача бўлган узунлиги 477км ни, Тожикистондан эса Афғонистон орқали Покистонгача бўлган узунлиги эса 750км ни ташкил қилади. Бу лойиҳанинг қурилиши Тожикистонда 2015 йилда,  Қирғизистонда эса 2016 йилнинг бошида бошланиши ва 2018 йилда якунига етказилиши режалаштирилган. Шу лойиҳа доирасида 1300 МегаВатт электр энергия узатиб бериш кўзда тутилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 1.71 миллиард доллар баҳоланмоқда.

Бир қарашда бу хайрия иши 31 миллионлик афғон халқининг ва 190 миллионга яқин бўлган Покистон халқининг электр энергияга бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган, деган тасаввур пайдо бўлади. Лекин ажабланарлиси шуки, бу лойиҳа замирида, Афғонистон ва Ироққа ҳарбий ҳужум қилган,  ана шу Америка билан Британия мустамлакачи давлатларнинг ўзларидир.

2015 йил 12-13 июнь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ЎОЖО 1000 лойиҳаси иши бўйича барча ҳамкорларнинг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувга мустамлакачи давлатлар ва уларнинг қуроллари бўлмиш, Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки, АҚШ ҳукумати агентлиги (USAID), Британия халқаро ҳамкорлик вазирлиги ва яна бир қатор донор ташкилотлар қатнашди.

2014 йилнинг баҳорида Жаҳон банкининг директорлар кенгаши ЎОЖО 1000 лойиҳаси, яъни электр энергиясини узатиш  ва тижорат лойиҳаси учун кредит ва грантлар шаклида 552,6 миллион доллар миқдоридаги маблағни молиялаштирилишни маъқуллади. Жаҳон банки  томонидан умумий молиялаштирилган маблағ миқдоридан Афғонистонга 316,5 миллион АҚШ доллари грант шаклида, Покистонга 120 миллион АҚШ доллари кредит шаклида, Қирғизистонга 45 миллион АҚШ доллари грант ва кредит шаклида, Тожикистонга эса 45 миллион АҚШ доллари грант шаклида берилади.

ЎОЖО 1000 тизими орқали электр савдоси учун белгиланган электр энергияси ишлаб чиқарувчи станциялар мавжуд. Мисол тариқасида Қирғизистондаги “Тўхтагул ГЭС”и, Тожикистонда “Норак ГЭС”ларини келтириш мумкин. Шундай бўлишига қарамай, Тожикистонги энергетика ва сув хўжалиги вазирлиги берган маълумотларга кўра, Тожикистонда ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 300 миллион АҚШ доллардан кўпроқ маблағ керак бўлади.

Ўрта Осиёдаги бу икки давлат, яъни Қирғизистон ва Тожикистон республикалари дунёда улкан сув захираларига эга давлатлардан ҳисобланади. Ҳар йили ариқлар-у дарёлар тоғлардаги қорлардан эриб тушган сувлар билан тўлиб тошади. Қирғизистон ер майдонининг 75%ни баландлиги 7439 метрга етадиган тоғлар ташкил қилса, Тожикистон ер майдонининг 93%ини эса баландлиги 7495 метрга етадиган баланд тоғлар ташкил қилади. Бу давлатлардаги табиий хусусиятлар уларга деярли куч сарфламасдан улкан миқдорда электр энергия ишлаб чиқариш имконини беради.

Улкан миқдордаги электр энергиясини ишлаб чиқарилиши ва ГЭСлар қурилиши ривожлантирилишига қарамасдан, Ўрта Осиё халқлари – ёз бўладими, қишми  бўладими – доимо электр энергия танқислигидан қийналади. Ўрта Осиёдаги давлатларининг бирор бир туманида ҳар куни электр энергия таъминоти узиб қўйилади. Масалан, шу йил Тожикистонда қишлоқ аҳолисининг аксари бир кунда 8-10 соат электр энергия билан таъминланган. Бундан ташқари, электр энергия нархлари доимо ошиб  боради. Тожикистон иқтисодий ривожланиш вазирилиги тарқатган хабарга кўра, электр энергия нархлари 2014 йили ўртача 15%га кўтарилган бўлса, 2015 йилда 12%га кўтарилади.

ЎОЖО 1000 янги лойиҳасининг амалга ошиши ушбу энергия узатиш линияси қурилиши йўналишида яшайдиган ҳар бир уй эгаларига таъсир кўрсатмоқда. Давлат уларга пул, уй қуриш учун ер бериш ва бошқа нарсалар билан ёрдам беришини эълон қилишига қарамай, улар уй-жойлари ва яшаш шароитларидан маҳрум бўлган ҳолда кўчаларга қувиб чиқарилмоқда. Натижада одамлар қариндошларининг уйларида яшашга ёки бошқа қишлоқларга кўчиб кетишга мажбур бўлмоқда. Қариндошлари йўқ бўлган кишилар эса уйсиз-жойсиз, кўчаларда яшамоқда.

 ЎОЖО 1000 лойиҳаси қурилишининг асосий қисми аъзо давлатлар елкасига тушади. Қирғизистон иқтисодиёт вазирлиги берган баёнотга кўра, бу лойиҳани сармоялаш Қирғизистоннинг йиллик қарзини критик нуқтага, ялпи ички маҳсулотнинг 60%га яқинлаштириши мумкин.

Шундай қилиб, Америка билан Британия каби ғарб мустамлакачи давлатлар Ўрта Осиё давлатларининг табиий бойликларига таянувчи лойиҳалар ишлаб чиқиш орқали улардан айёрона фойдаланишмоқда. Улар Қирғизистонда бўладими, Тожикистондами, ҳар қанча ГЭСлар қурмасин ва ҳар қанча электр энергияси ишлаб чиқармасин бу энергия Ўрта Осиё ва Жанубий Осиё халқларига етиб бормаган, бормайди ҳам.

Кўпроқ ушбу ЎОЖО 1000 лойиҳаси билан Афғонистон орқали Покистонга узатиладиган энергияни барчаси ғарблик мустамлакачиларга ўша ердаги табиий бойликларни қайта ишлаб берадиган завод ва фабрикаларни ишлатиш учун керак бўлади. Тайёр маҳсулотлар кемалар орқали ташиб кетилади, даромаллари эса чет эл банкларига қўйилади. Ўрта Осиё ва Жанубий Осиё халқлари эса аввалгидек, электр энергияга муҳтож  ҳолда қоронғи ва совуқларда ҳаёт кечираверади.

Бу муаммони ечими бизнинг динимизда мавжуд. Биз Ўрта Осиё ва Жанубий Осиё халқлари мусулмонмиз, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирамиз. Ислом бизни динимиз, Аллоҳ эса Роббимиз. Аллоҳ Ўз ҳузуридан Исломни бизга раҳмат қилиб юбориб, Ўзини буйруқларидан бизни оғишмасликка буюрган. Аллоҳ Таоло айтади:

وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَاناً لِّكُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً وَبُشْرَى لِلْمُسْلِمِينَ

              [наҳл:89]

Сизга барча нарсани баён қилиб берувчи, Ҳидоят, Раҳмат ва мусулмонлар учун Хушхабар бўлган Китобни-Қуръонни нозил қилдик

Ҳизб ут-Таҳрир Марказий матбуот бўлими радио-эшиттириши учун.

Ҳизб ут-Таҳрир Марказий матбуот бўлими аъзоси Элдор Ҳамзин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here