АҚШ ва Британия Сребреницадаги қатлиомдан хабардор бўлган

796
0

Яқин тарихдан маълумки, 1995 йилда Босния ва Герцеговинада мусулмонларга қарши оммавий қирғин уюштирилди. Ўн минглаб мусулмонлар қатл қилинди. Ўн минглаб аёллар, жумладан вояга етмаган кичик ёшли қизчалар зўрланди. Муслималарни оммавий зўрлаш учун алоҳида лагерлар қурилди. Минг­лаб муслима аёллар серб аскарлари учун чўриларга айлантирилди. Халқаро кучлар аскарлари қачон кўнгли тусаса, бу аёлларни кўнгил хушлик қилишлари учун олиб кетишлари мумкин эди. Сон саноқсиз гўдаклар сўйилди. Сараеводаги жомеларнинг бирида 1000 ёш бола тириклайин ёқиб юборилди.

Ўшанда Сребреница шаҳри мазлумлар учун “Хавфсиз минтақа”, деб эълон қилинди ва шаҳар назорати БМТ номидан Голландия батальонига топширилди. Бироқ жон сақлаш илинжида Сребриницага қочиб келган мусулмонлар БМТнинг кўз ўнгида қирғинга учради. 8 мингдан ортиқ босниялик мусулмон эркаклар ва ўғил болалар қириб ташланди.

“Хавфсиз минтақа”, деб эълон қилинган Сребреница шаҳрини БМТ номидан Голландия батальони назорат қилар эди. Шунинг учун Голландия энг кўп танқид остида қолган давлатлардан бири бўлди.

Бугунга келиб Сребреница хунрезлиги ҳақида янги-янги маълумотлар ўртага чиқа бошлади. Сўнгги ошкор бўлган маълумотларга кўра, АҚШ ва Британия Сребреницадаги қатлиомдан бир неча ҳафта аввал хабардор бўлган.

Кейинги олинган хабарга кўра, 1995 йил 25 май кунида АҚШ, Британия ва Франция давлатларининг раҳбарлари телефон орқали боғланиб ҳаводан ёрдам кўрсатмасликка келишиб олишган ва бу битим махфий қолиши ҳақида қарор қилинган. Июн ойида эса ҳаво ҳужумидан хотиржам бўлган серблар қатлиом уюштиришган. Оқибатда 8 мингдан ортиқ мусулмонни аёвсизларча қириб ташланган.

Бир неча кун аввал Голландия телевиденияси “Серебреница нима сабабдан қулади” номли кўрсатув намойиш қилди. Кўрсатувда чиқиш қилган Голландиянинг собиқ мудофаа вазири Йорис Воорҳоеве АҚШ, Британия ва Франция давлатлари ўртасида махфий битим бўлганлигини тасдиқлиди. Шунингдек у қатлиомнинг олдини олиш учун БМТ ҳаводан ёрдам кўрсатишга тўсқинлик қилганлиги ҳақида ҳам айтиб ўтди. Собиқ мудофаа вазирига кўра, Голландия батальонининг қўмондони Тон Карреманс бир неча бор ҳаводан ёрдам сўраб БМТга мурожаат қилган, аммо барча талаблар рад этилган. БМТ бунинг учун бирор мантиқли сабаб ҳам кўрсатмаган.

“Агар БМТ Сребреницада ҳаводан ёрдам келишига рухсат берганда эди, жамоий қирғиннинг олдини олиш мумкин бўларди. Бунинг сабабини ўзимга ҳам тушунтириб бера олмайман”, дейди Голландиянинг собиқ мудофаа вазири.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here