Путин: Россия ва АҚШ алоқалари дунё барқарорлиги учун муҳим омилдир

446
0
2654383 03.07.2015 3 июля 2015. Президент России Владимир Путин (в центре) на заседании Совета безопасности РФ в Кремле. Алексей Никольский/РИА Новости

Россия президенти Владимир Путин Американинг мустақиллик бўлган куни муносабати билан АҚШ Президенти Барак Обамага табрикнома битилган телеграмма йўллади. Путин телеграммада Москва ва Вошингтон ўртасидаги алоқалар дунё барқарорлиги учун калит ҳисобланишини билдирди.

“Президент Путин ўзининг қутлов телеграммасида Россия ва АҚШ ўртасидаги алоқалар – гарчи баъзи масалаларда ўзаро ихтилоф мавжуд бўлса ҳам – бутун олам барқарорлиги ва хавфсизлиги учун муҳим омил бўлиб қолишига алоҳида эътибор қаратди”, дейилади Кремлдан берилган баёнотда.

Россия президенти миллий хавфсизлик стротегиясини мамлакат дуч келаётган хатарларга муносиб равишда ўзгартиришга чақирди. Президент Путин бу ҳақида Россия хавфсизлик мажлиси йиғилишида айтиб ўтди. Путинга кўра, Россияга қаратилган босимлар сабаблари маълумдир. У ҳам бўлса Россия ўзининг ички ва ташқи сиёсатида мустақил йўл тутишига ва ўз суверинитетида бошқалар билан ҳисоблашмаслигига бориб тақалади.

Москванинг ташқи сиёсати борасида президент Путин хусусан қуйидагиларни таъкидлаб ўтди; “Россия халқаро масалаларда тенглик асосида ҳамкорлик қилишга тайёрдир. Айни пайтда иқтисодий ва инсоний алоқаларни ҳам кучайтиришга чақиради…”, “Бизнинг ташқи сиёсат борасидаги ёндашувимиз ўзгаришсиз қолаверади. Биз тенглик асосида ҳамкорлик қилишга ва халқаро масалаларни муолажа қилиш борасида муштарак иш юритишга тайёрмиз. Ҳамкорларимиз билан бошқаларнинг суверинитетига ва миллий хавфсизлигига путур етказмаган ҳолда ўзаро манфаатларни ҳурмат қилиш асосида алоқаларимизни давом эттирамиз”.

Туркистон:

Путин, отдан тушса ҳам эгардан тушмаган сиёсий чавандозни эслатаяпти. У АҚШга ҳатто бироз таҳдидли нома йўллаш билан, дунёни мустамлака қилиб олган минтақаларида, халқаро сиёсатдаги етакчи давлатлар аро яширин битимларига риоя қилишини талаб қилаяпти. Путин бу баёноти билан Европа давлатларига таҳдид қилиб қўймоқчи. Чунки АҚШ Россия билан муносиб муомила қилмаса ва тақиқлов санкцияларини олиб ташламаса, айни Европа минтақаси уруш майдонига айланиш арафасида турипти.

Ўз навбатида АҚШ ҳарбийларидан бир неча етакчи даражадаги мулозимлар ҳам, Россияга очиқ таҳдид қилувчи баёнотлар бера бошлашди. Вошингтонда АҚШ бош штаб бошқармасининг раҳбари Мартин Демпси, Россияга қарши “мудофаа ва хавфсизлик” стротегияси асосидаги ҳужжат лоиҳасини тақдим этди. Бу ҳужжатда асосан Россияни Қримни аннексия қилиб босиб олганликда айблаб, уни бу минтақадан сиқиб чиқариш режалари ишлаб чиқилган.

Путин ҳам Қрим масаласига урғу бериб, бу унинг ҳаётий масаласи эканини ва Россия Қрим учун Украинага уруш очиб юбориши мумкин эканига ишора қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here