Дэвид Кэмерон: “ИШИДни Исломий давлат деманглар

730
0

Британия  бош вазири Дэвид Кэмерон,   “BBC”- га хитобан “бундан  сўнг ИШИД террористик  ташкилотига  нисбатан “исломий давлат” атмаси қўлланилмасин”, дея  мурожаат қилди. ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Британия бош вазири  бу ҳақида душанба куни “BBC” радиосига  берган интервюсида маълум қилган.

“Бизлар ҳамиша ИШИД каби террористик гуруҳга нисбатан Исломий давлат  аматмасини қўллаш билан юзлаган инглиз ёшларини бу ташкилотга нисбатан қизиқишларини пайдо қилишмоқдамиз. Шу сабабдан ёшларимиз нотўғри қадамлар ташлаб бу разил фирқага қўшилиб кетишмоқда. Умид қиламанки, бундан буён  “BBC” ахборот агентлиги “исломий давлат” атамасидан умуман фойдаланишмайди. Чунки ҳақиқатан  ИШИД  асло бир  Исломий давлат эмас”, деди Британия бош вазири.

Дэвид Кэмеронга  кўра, ИШИД бир ваҳший гуруҳ ҳисобланиб, умуман Исломга умуман алоқаси йуқдир.

“Бизга маълумки, минглаган мусулмонлар “BBC” орқали бу ташкилотнинг қилмишларидан хабардор бўлгач қаттиқ ғазабланадилар ва эътироз билдирадилар. Демак буларнинг қилмишлари ҳақиқий мусулмонларникига ўхшамайди”, “Бугунги кунда бу ташкилотга қарши курашиш барчамизга юклатилган асосий вазифа ҳисобланади”, дея қўшимча қилди Дэвид Кэмерон.

Туркистон:

Ҳақиқатдан ҳам исломий давлат ҳақидаги тушунча ва тасаввурлар, бу ҳарбий ташкилот олиб бораётган фаолият билан, ер ва осмон каби бир бирига ўхшамайди.

Лекин АҚШ бош бўлиб, бу ташкилотни исломий бошқарув каби дунёга тақдим этиб, уни ривожлантириб, унга матбуотда кенг имкониятлар яратиб бериб уни реклама қилиб келади. Мақсади, ИШИД ташкилотидан бир неча йўналишларда фойдаланиб олиш. Шулардан бири, Дэвид Кэмерон айтаётган, дунё ҳамжамияти ва халқлари олдида, Ислом давлати ҳақидаги тасаввурларга зарба бериш. Бу орқали, ҳақиқий Халифалик давлати туғулишиданоқ уни бўғиб ташлаш учун, олиб бориладиган ҳаракатларни, дунё ҳамжамияти ва халқлари олдида оқлаб олишга эришмоқчи бўлади.

Ҳа, шу томонини олганда Кэмерон ҳақни айтди. Балки у, АҚШ Россияни парчалаб юборишда “ИШИД”дан Кавказ ва Марказий Осиёда ҳарбий муаммолар пайдо қилишда фойдаланиб олмоқчи эканидан ғазабланиб бу гапларни айтаётгандир. Чунки Англия, дунё мувозанати бузилиб, Россия етакчи давлатлар сафидан тушиб бораётганидан ва АҚШнинг ўзи якка дунё етакчи давлатига айланиб бораётганидан хавотирда.

Нима бўлганида ҳам унинг гаплари тўғри, “ИШИД” Ислом давлати эмас, у бу атама билан ўзини атаб олиши ҳам, ҳақиқатда Ислом ва Мусулмонлар учун бир оз зарар келтиргандек бўлди. Лекин ҳозирда бу зарар деярли бартараф этилди. Одамларда Кэмерон сингари “ИШИД” ҳақида тўғри тасаввурлар пайдо бўлиб келаяпти. Лекин бу тўғри тасаввурларни пайдо қилиш учун даъват ишини олиб боришаётган исломий ҳаракатлар ва шахслар, бир қанча ортиқча ҳаракатлар олиб боришларига тўғри келди. Бунда ҳам Оллоҳнинг бир ҳикмати бор албатта.

Кэмероннинг баёноти, Абу Суфённи Хиракл олдида, у берган саволларига нотўғри жавоб бера олмай, Пайғамбаримиз САВ олиб келган рисолат ва у киши САВга эргашган одамлар ҳақида қандай бўлса, шундай етказган онларини эслатади. Бу эса Ислом даъватчиларининг катта хизмати, улар сарфлаган мол ва жонлари эвазига эришилган ютуқлардан бирининг намоёндаси албатта. Оллоҳ улардан рози бўлсин. Барчамизни уларнинг сафида, шу мартабаларига шерик бўлишга мушурраф қилсин Амиин.

Манба – Радиои Садои Хуросон.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here