АҚШ Қозоғистонда ҳарбий базалар жойлаштирмайди

671
0

“CA-NEWS” сайтининг хабар қилишича, АҚШнинг Қозоғистон ва унинг чегаралари яқинида ҳарбий базалар жойлаштириш режаси йўқ. Бу ҳақида АҚШ қуруқликдаги қўшинлар қўмондони ўринбосари Уильям Хикман Қозоғистон телерадиокомпанияси журналистларига берган интервьюсида айтиб ўтган.

АҚШлик ҳарбий амалдор АҚШ армияси “ҳамкорлар излаш учун дунё сари одимлаётганини” айтди. Шу билан бирган Хикманнинг айтишича, тўқнашувлар содир бўлаётган давлатларга тинчликпарвар қўшинларни киритиш қарорини сиёсатчилар қабул қилади. Хикман Қозоғистон мустақил давлат сифатида тинчлик пайтида АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш қарорини мустақил қабул қилди, деб айтмоқда.

Журналистларнинг “Бу Қозоғистон атрофида кейинчалий АҚШ қуроллари пайдо бўлади, деганини билдирмайдими?” деган саволга “Йўқ, мутлақо бундай эмас! Бизнинг Қозоғистонда базаларни ташкил этиш ёки жойлаштириш ниятимиз йўқ. Мақсадимиз бу ерга келиб, бирга ишлаб, бирга ҳамкорлик қилиб, кейин ортга қайтиб кетишдан иборат”, – деб таъкидлаб ўтди Хикман.

Туркистон:

НАТО, баъзи юртларни ўзи учун стротегик  ўта аҳамиятли ва бевосита ўзи ҳимоя қилиши лозим деб билади. Бу асосан ҳозирда Европа давлатлари. Лекин охирги йилларда НАТО, дунёнинг барча минтақалари хавфсизлик муаммоларини муолажа қилишда жонбозлик кўрсата бошлади. Унинг бу фаоллиги, 2001 йил охирларида, Афғонистонга қарши 2014 йилгача давом этган уруши вақтидан бошланди.

НАТО Тошкентда ўзининг расмий офисини очди. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон каби Афғонистоннинг қўшни давлатларига ҳам, исломий жангари ҳаракатлар хавфидан огоҳлантириб, уларни Россиянинг ҳарбий қарамоғидан қисман бўлса ҳам чиқариб олишга ҳаракат қила бошлади. Бунинг учун у давлатларга, ўзининг Афғонистондан олиб чиқиб кетиши кутилаётган ҳарбий техникаларини қабул қилиб олишларини таклиф қилди.  Ҳозирда НАТО Ўзбек ҳарбийлари учун бир неча юзлаган техник арсеналларидан тақдим этти. У техникаларни Ўзбек ҳарбийлари ўзлаштириб олишлари учун, юзлаган АҚШ ҳарбий мутахасислари ҳам Ўзбекистонга жойлаштирди.  Энди, АҚШнинг ҳарбий машинаси бўлган НАТО, Қозоғистонда ҳам ўз иштирокини кучайтирмоқчи.

Афғонистонда НАТОнинг 9 минг атрофида ҳарбийлари қолади. Лекин эътибор беринг, АҚШ Марказий Осиёдаги ҳарбий тактикасини ўзгартираяпти. У аввалда НАТОни ёки илгарироқ, халқаро коалиция тузиб, уларнинг номини восита қилиб, Афғонистонда ўзи уруш олиб бораётган эди. Энди эса, Афғонистонда, исломий жангариларга қарши НАТОнинг ўрнига Афғон армиясини қўймоқчи. Ўзи эса, эътибор беринг, фақат ҳар икки томонни қуроллантириб турувчи бир назоратчи, маслаҳатчи ёки ҳарбий аскарлар таёрлаб берувчи инструктор бўлиб қолмоқчи.

Ўрта Осиёда ҳам, Қозоқ, Қирғиз, Ўзбек армияларини АҚШ ўз тактикаси асосида тарбиялаб, уларни ўзидаги ҳарбий техник ускуналари билан тўла таъминлаб, бутун Марказий Осиёни, Яқин Шарқдаги “ИДИШ” ёки “Ҳусийлар” воситасида бутун минтақани вас васага солиб келаётгани каби, минтақада пайдо қилиниши мумкин бўлган бир янги найранга таёрлаяпти. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here