Ҳизб ут-Таҳрир уюшмаси муборак рамазон ойининг биринчи жумасида Ислом Умматидан, хусусан қувват аҳлидан Халифалик давлатини тиклаш учун нусрат талаб қилди. Туркия, Фаластин, Иордания, Индонезия, Судан, Ливан, Тунис, Бангладеш, Покистон, Сурия каби бир нечта Ислом ўлкаларида, бир вақтнинг ўзида Уммат ичидаги куч қудрат аҳлларига қайноқ нидо йўлланди.
Ҳизб ут-Таҳрир уюшмаси Халифалик давлатини тиклаш орқали Исломий ҳаётни янгидан бошлаш учун дунёнинг бир қанча давлатларида фаолият юритиб келади. Узоқ вақтлар золимларнинг зиндонларида аъзоларининг шаҳид қилиниши ва оғир қиноқларга солиниши билан долзарб мавзуга айланиб келган бу уюшма бугунга келиб бир вақтнинг ўзида бир нечта давлатларда куч қудрат аҳлидан нусрат талаб қилиши билан долзарб мавзуга айланди.
Бу нидо Халифалик давлатининг тикланишига не чоғлик яқин вақт қолганлигини дўсту-душманга кўрсатиб қўйди. Зеро Ҳизб ут-Таҳрир элликдан ортиқ мамлакатда фаолият юритиб, Рошид Халифалик давлатини тиклаш учун кунни тунга улаб қўлидан келганча ҳаракат олиб бормоқда.
Ҳизб ут-Таҳрир ташкил топган кундан буён Умматдан уч марта нусрат талаб қилди. Биринчиси 1969 йилда ва иккинчиси 2005 йилда амалга оширилган эди. Учинчи марта жорий рамазон ойининг илк жумасида яна бутун Умматга, хусусан Уммат ичидаги қувват аҳлига қайноқ нидо йўлланди.
“Эй қувват аҳли! Бу нидо Аллоҳнинг изни ила фақат ҳақиқий ансорларга ва “Саъд”ларга қаратилган. Улар шундай инсонларки, Халифаликни тиклаш учун ҳаракат қилаётганларга ёрдам беради, Аллоҳнинг динига нусрат беради, Ҳизб ут-Таҳрирга ёрдам бериш билан Иккинчи рошид Халифаликка ёрдам беради, Аллоҳнинг ваъдасини рўёбга чиқариш учун золим бошқарувдан сўнг келадиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликка ёрдам беради”, дейилади қайноқ нидода.