АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер ва АҚШ бош штаб бошлиғи Мартин Демпси қуролли кучлар қўмитаси ташкил қилган “АҚШнинг Ўрта Шарқдаги сиёсати ва стротегияси” номли йиғилишда конгрес аъзоларининг саволларига жавоб берди.
Эштон Картернинг маълум қилишича, муътадил кўз қарашдаги Сурия мухолифати жангчиларини ҳарбий машқдан ўтказиш режаси ўта секин амалга ошмоқда. Бунга сабаб машқдан ўтувчи жангчиларнинг етарли даражада топилмаётганидир. Картер баҳор мавсумининг охиригача йигирма тўрт минг жангчи ҳарбий машқдан ўтказилиши режалаштирилганлигини, бироқ ҳозирга қадар тўққиз минг киши рўйхатга олинганлигини билдирди.
“Жангчиларни ҳарбий машқдан ўтказиш борасида етарлича таълим муассаларимиз мавжуд, аммо шу муассасани тўлдирадиган номзодлар топилмаяпти”, деди АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер.
Картернинг изоҳлашича, муаммо жисмонан бақувват, жасур жангчиларнинг йўқлигида эмас. Ундай жангчиларни кўплаб топиш мумкин. Балки асосий муаммо Ғарбнинг истагига мувофиқ мафкурага эга номзодларни топиш ва уларнинг шахсиятини аниқлаш осон бўлмаётганлигидир.
Бундан бироз аввал айрим мухолифат вакиллари АҚШнинг шартларига норозилик билдириб, ҳарбий машқни тарк қилишларини билдирган эди. Уларнинг айтишича, АҚШ ҳарбий машқдан ўтган кишилардан Асадга қарши урушмасликни, фақат жиҳодий гуруҳларга қарши жанг қилишни талаб қилган.
Латакияда Асад кучларига қарши қурол кўтарган илк гуруҳлардан бирининг раҳбари Мустафа Сежари агар Вошингтон бу шартидан қайтмаса, қўл остидаги мингта мухолифатчи билан бирга ҳарбий машқдан воз кечишини билдирди. Мустафо Сежарининг таъкидлашича, АҚШ ҳарбий машқдан ўтишга таклиф қилган пайтда бундай шартлар ҳақида сўз очмаган.
Туркистон:
Дунёга Аллоҳнинг нусрати келишида, Мусулмонлар, жамиятдаги тутган ўринларида ҳар бири, исломий мафкура билан ҳисоблаша бошлашади. Яъни улар, юқоридаги каби ҳарбий жангарилар бўладими, расмий армия вакилларими ёки тижоратчи, сиёсатчими барча тармоқ вакиллари, ўз фаолиятларини тафтиш қилиб, уни шаръий ҳукмларга мувофиқ ёки номувофиқ томонларини ўргана бошлашади. Бу жароён, куфр мустамлакачиларнинг ҳалокатга олиб борувчи жароён ҳисобланади. Куфр етакчилари, Ислом оламида фаолият олиб бора олмай қолишади.
Улар жамиятни ҳар бир тармоғида, ўз гумашталарига эга бўлиб олиб, ўшаларни восита қилиб фаолият олиб келишади. Юқоридаги ҳарбийларни ўз мақсадига мувофиқ таёргарликдан ўтказишга қаратиб олиб борилаётган ҳаракатлар сингари. Ҳар бир тармоқда, мидицина, таълим, иқтисод, ижтимоъий ва сиёсий, ҳарбий… барча тармоқ, уларнинг мақсадларини оқлаб йўл очиб бериб келаётган демократик мафкуравий кўмакка муҳтож. Демократик мафкура эса, исломий юртларда, ўзининг ҳақиқий башарасини кўрсатди ва деярли инқирозга учради.
Юқоридаги ҳарбийлар мисолида кўриб турганимиздек, ҳар бир соҳа вакиллари бирин кетин уларнинг ифлос кўрсатмаларидан воз кеча бошлашади. Буни кўрган ғойриисломий ташкилотлар ва шахслар ҳам, куфр асосидаги фикрий етакчиликдан воз кеча бошлашади. Улар ҳам, гўдакларни ўлимига сабаб бўлаётган бу жирканч амалиётларни ким томонидан олиб борилаётганини кўриб туришипти. Инсонийлий туйғулар ҳам, жамият исломий уйғониши билан бирга уйғониб, зулмга қарши бир уйғунлик пайдо бўлади. Пайғамбаримиз Мустафо САВга ва у кишининг асҳоби киромларига нусрат худди шу тариқат билан етиб келган. Яъни зулум энг чўққисига чиқиб боргани сари, жамият етакчи шахслари ичидан, бу зулмларга қарши кучли муҳит пишиб етилиб келаверди. Оқибатини ҳаммамиз яхши биламиз, улар ҳатто кофирлар ҳам ҳотиржам яшай оладиган, Ислом аҳкомларини тўла татбиқ қиладиган давлат барпо қилишди.
Шунинг учун Ҳизб ут Таҳрир, дунёда куфрга қарши, Исломни ҳаётимиздаги ўрнига қайтариш учун, Пайғамбаримиз САВнинг тариқатига мувофиқ олиб борилмаган фаолиятларни мувофаққият қозона олмайди деб табанний қилди. Исломий давлатни барпо бўлишида, Пайғамбаримиз САВнинг суннатларига мувофиқ, дунёнинг ислом етиб борган барча минтақа ва давлатларида, “ла Илаҳа Иллаллоҳ Муҳаммаду росулуллоҳ” ақидаси устига барпо бўлган Ислом мафкураси асосида фикрий етакчиликни восита қилиб фаолият олиб боради.
Юқоридаги, ҳатто куфр хизмати учун ёлланган ҳарбий шахсларни, Мусулмонларга қарши қурол кўтаришдан бош тортиши, ўша мафкура ўз қуввати билан жамият вакиллари ичига кириб бораётганидан дарак беради. Бу каби фикрлар жамиятда пайдо бўлиши учун, минглаган даъватчи мусулмонлар қурбон бўлишди ёки ҳибсхоналарда ушлаб турилишипти.
Пайғамбаримиз САВ, куфр зулмлари чўққисига чиқиб, ўз қабиласи билан бирга, қамал ҳолатида, одамлар очликдан ўла бошлаганларида, бир неча саҳобалар олдиларига келиб, Аллоҳдан дуо қилиб бу ишларни кўтаришини сўрамайсизми дейишди. Пайғамбаримиз Мустафо САВ, “сизлардан илгариги пайғамбар умматларини, тирик ҳолларида темир тароқлар билан гўштлари туякларидан ажратиб олинар эди. Бошқаларини қумга кўмиб, бошларини арра билан иккига бўлиб юборишар эди. Сизлар шошилаяпсизлар” деган эдилар. Бу Ҳадис, Аллоҳнинг нусрат бериш тариқати мавжуд эканлигига далолат қилади. Яъни Аллоҳнинг нусратидан илгари куфр ҳаддидан ошади. Мусулмонларга қарши зулмларини ошкор қилишади. Мусулмоннинг вазифаси эса, Аллоҳнинг нусратига лойиқ бўладиган мақомни излаш ва топиб, унда мустаҳкам истиқоматта бўлиш эканлигига далолат қилади.
Куфр олами етакчилари, дунё бўйлаб олиб боришаётган зулм ва жирканч фаолиятларини яшириш мақсадида, ичимиздан юқоридаги каби ясалма жангарилар пайдо қилиб, уларни мусулмонларга қарши қўйиб, террорист деб, Мусулмонларга қарши зулм воситасида олиб боришаётган ўз ҳаракатларида, дунё олдида оқланишга уринишади.
Зулм деярли чўққисига чиқиб қолди. Биродарлар энди келиши кутилаётган Аллоҳнинг нусратида, куфр томонда қолиб кетишдан сақланайлик. Аллоҳ ҳамма нарсани кўриб билиб тургувчидир. Уни алдаб бўлмайди. Ҳар биримиз, ўзимизни жамиятда тутган ўрнимизда, Аллоҳ берган мансаб, мартаба ва барча имкониятларимизда, Аллоҳни рози қиладиган даражада фойдалана олаяпмизми. Ёки ўша дарожотларимиз билан куфрни оз бўлса ҳам юртларимиздаги қадамларини мустаҳкамлаб олиши учун манфаат келтириб бораяпмизми. Шуларни барчасини бир қатор тафтиш қилиб қўйиш вақти келди. Аллоҳнинг нусрати жуда яқин. Ассаламу алайкум.
Абдураззоқ