Биз, Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси Қирғизистонда содир бўлаётган воқеа ва ходисаларни холис ёритиш орқали ҳам расмий ҳукуматни, ҳам оддий халқни хушёр бўлишга, сиёсий вазиятни тўғри англаб олиш орқали мустамлакачи давлатлар томонидан қўйилаётган тузоқлардан огоҳ бўлишга тинимсиз чақириб келмоқдамиз.
Айни дамлар Қирғизистон республикасининг олий раҳбарияти учун жуда ҳам оғир танлов даври бўлиб қолди. Бир томонда АҚШ манфаатлари турган бўлса, бошқа ёқда Россия манфаатлари турипти. Америка Россиянинг кенгайиб яна аввалги қудратига қайтишини ва дунё сиёсатида ўз ўрнига эга бўлишини ҳаргиз хоҳламайди. Россия эса олдинги СССР қудратини тиккалаш учун албатта кенгайиши, ўзининг аввалги мустамлакалари бўлган 15 республика ва мухтор республикаларни ўз қаноти остида бирлаштириши, Европа ичидаги ҳарбий базаларини қайта барпо этиши лозим бўлади. Аммо буни иложи йўқ. Чунки, СССР мабдаий давлат бўлган, Россияни эса яна қайта коммунистик мабдага қайтиш имкони йўқ. Ташқаридан қўллаб-қувватлайдиган бирорта давлатнинг ўзи қолмади. Ташқаридан экспорт қилинган капиталистик (демократия) абдаси эса фақат АҚШ ва Ғарб давлатларининг манфаатлари учун хизмат қилади.
Россия деморатик мабдадан ҳам воз кеча олмайди, чунки тузум сифатида қабул қиладиган ва татбиқ этадиган Ислом мабдасидан бошқа мабда қолмади. Рус ҳукуматини Ислом мабдасини қабул қилмаслиги эса кундек равшан. Бунга сабаб Россия ҳукумати барпо бўлган кундан бошлаб Ислом ва мусулмонларга душманлик қилиб келади.
АҚШ эса Ислом ва мусулмонларни бутун оламга хунук ва ваҳший қилиб кўрсатиш учун ўз имкониятидаги барча услуб ва воситаларни ишга солиб келаётган бўлса, Россия ҳам ундан қолишмасликка интилиб, мусулмонларни янада ваҳимали қилиб кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Уларнинг бундан кўзлаган мақсадлари бизнинг давлатга ўхшаган давлат раҳбарларини ўз чангалларида ушлаб қолиш учун бир қанча йўналишлар бўйича кўрсатмалар беришади ва давлат раҳбарлари, куч тузилма ходимлари ўз халқига қарши барча қонунларни бузишса ҳам кўз юмиб туришади. Етакчи давлатлар томонидан ваҳимали ва ваҳший қилиб кўрсатилаётган жиҳодий гуруҳларни кенгайишига ҳам куч органлари томонидан ўз халқига қилаётган зулмлар сабаб бўлмоқда. Янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, терроризм (Ислом ва мусулмонлар)га қарши курашиш учун ташкил этилган 10- бўлим ходимлари – буларни ҳар бирини номма-ном санаб чиқишимиз ҳам мумкин – осон даромадга муккасидан кетиб, ҳаром пулларга чўнтакларини тўлдириб юргани бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас.
Яқин кунлардан буён АҚШ ва Россия Афғонистоннинг шимолий минтақаларида, Тожикистон ва Туркманистон билан чегара ҳудудларида 6 мингдан 12 минггача жангарилар тўпланиб турганини бот-бот қайтаришмоқда. Аслида бунча сондаги жангарилар мунтазам армияга эга бўлган давлат учун нима деган нарса. Лекин ишни бошқа томони бор: жангарилар чегарани бузиб киришлари билан уларнинг сони бир неча баробарга ошиб кетиши мумкин. Бунга нима сабаб бўлиши мумкин?
Бунга АҚШ ва Россия кўрсатмалари асосида ҳаракат қилаётган маҳаллий куч органлари, жумладан, 10- бўлим ходимлари томонидан ўз халқига нисбатан амалга ошираётган ноҳақ зулмлари сабаб бўлади.
10- бўлим ходимлари томонидан кўча-куйда уяли телефонлардан фойдаланиб келаётган ёшларнинг қўлидан телефонларини тортиб олиниш, турли туҳмат ва суд қарорисиз ноқонуний ушлаб туришлари кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Ноқонуний қўлга олинган йигитларни, уларнинг оила аъзоларини қўрқитиш орқали 30 минг сомдан 100 минг сомгача пул ундиришаётганига гувоҳ бўляпмиз. Одамлар орасида “MEGACOM” компаниясига нисбатан ишонч йўқолиб бормоқда. Бу компаниялар 10- бўлим ходимлари билан ҳамкорлик қиляптими ёки компания раҳбарини бундан хабари йўқми? Ёки 10- бўлим ходимларининг мана шундай ҳатти-ҳаракатларидан давлат раҳбарлари хабарсизми ёки билишсада кўз юмишмоқдами?
Жанубий минтақадаги милиция раҳбарларичи, бундан бехабарми ёки бу гуруҳлар билан шерикми? Наҳотки давлат раҳбарлари, милиция бошлиқ ва ходимлари бундай қилмишлар қандай оқибатга олиб бориши ҳақида ўйлаб кўришмайди.
Зулм нафратни кучайтиради, нафрат эса ҳукуматга қарши ҳаракатларни келтириб чиқариши мумкин. Аллоҳ сақласин, Қирғизистондаги мувозанат бузилгудек бўлса, айнан шу милиция ходимлари халқни ташлаб, ҳаммадан аввал қочиб қоладилар. Биз бундай одамларни миллат ва ватан хоинлари деб атаймиз. МХДҚ (Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси) ходимлари буни яхши тушинишади, деб ўйлаймиз.
АҚШ ва Россия ўртасидаги кураш тўхтагани йўқ, аксинча тобора кучайиб бормоқда. Уларнинг ўзаро курашлари эса ўз ҳудудларида эмас, бизда ва бизга ўхшаган давлатлар ҳудудларида бўлади. Шундай экан расмий ҳукумат ҳам, куч органлари ҳам йирик давлатларнинг ноғораларига ўйнаш орқали ҳукумат ва халқ ўртасидаги жарликни янада кенгайтириш ўрнига, халқ билан, унинг туйғу ва қадриятлари билан ҳисоблашиш орқали ўзаро биродарлик ва ишонч руҳини пайдо қилишлари керак бўлади.
Сайфуллоҳ