Британияда иқтидордаги консерватив партияга мансуб эллик нафар депутат Британия давлатини Европа Иттифоқидан вақтинчалик ажралиши учун фаолият юритадиган бир гуруҳни ташкил қилишди. АҚШ президенти Барак Обама эса Британия бош вазири Дэвид Кэмеронни Европа Иттифоқи таркибидан ажралмасликка чақирмоқда.
“Британия учун консервативлар” номли гуруҳнинг ташкилотчиси Стив Бейкер партияга мансуб баъзи вазирларнинг иштироки билан аъзолар сонини юзтага етказиш устида фикр юритаётганини билдирди.
Дэвид Кэмероннинг маълум қилишича, Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан ажралиш масаласи 2017 йилнинг охирида референдумга қўйилиши режаланган. Кэмеронга кўра, Британия Европа Иттифоқига аъзолигини давом эттириши учун халқаро мигирацияни чеклаш, умумий валюта бирлиги зарарларини йўқ қилиш, умумий бозорни ривожлантириш мавзуларидаги битимларни Брюссел билан янгидан кўздан кечириб чиқиш лозим.
Стив Бейкернинг таъкидлашича, ҳукуматнинг ислоҳот талаблари етарсиздир. Эркин ҳаракат қилишни тартибга солиш ва жиноятчиларни ортга қайтариш каби асосий қонунлардаги ўзгаришлар татбиқ қилиниши лозим, акс ҳолда Европа Иттифоқидан бутунлай ажралиш учун ҳаракат олиб бориш кучайтирилади. Олиб борилган сўнгги сўровлар Инглиз халқининг 59 фоизи Европа Иттифоқи таркибида қолишни, 41 фоизи эса Европа Иттифоқидан ажралиб чиқишни қўллаб қувватлашини кўрсатмоқда.
Айни пайтда Америка президенти Барак Обама Британияни огоҳлантириб, Европа Иттифоқи таркибида қолиш Британия учун фойдали эканлигини билдирди. Катта еттилик давлатларининг йиғилишида нутқ сўзлаган Обама Британия давлати Европа Иттифоқи таркибида қолиши билан катта манфаатни қўлга киритишига ишонишлигини қайд этди.