Араканлик мусулмонлар учун илк бор йиғилиш ўтказилди

0
636

Ва ниҳоят БМТ Хавфсизлик кенгаши Аракан мусулмонлари учун илк бор йиғилиш ташкил қилди. Ёпиқ шаклда ўтган йиғилишда Араканлик мусулмонлар бошидан кечираётган муаммолар ва инсон ҳуқуқларининг бузилиш ҳоллари муҳокама қилинди. Йиғилишга телеконференция орқали боғланган БМТ инсон ҳуқуқларининг олий комиссари Зайд Раъд ал-Ҳусайн Мьянмардаги инсон ҳуқуқларига доир вазият ҳақида маълумот берди.

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Саманта Повер йиғилиш ортидан ўзининг Twitter саҳифасида бу йиғилишни “биринчи ва тарихий йиғилиш”, дея баҳолади. Унинг изоҳлашича, Мьянмардаги инсон ҳуқуқлари бузилиши барқарорлик ва демократик ривожланиш учун салбий таъсир қилади.

Кенгашнинг баъзи аъзолари бу мавзунинг БМТ Хавфсизлик кенгашида муҳокама қилинишини танқид остига олишди. Уларга кўра, бу масала Муанмарнинг ички муаммосидир. Мутахассисларнинг фикрича, йиғилиш ортидан ҳеч қандай баёнот берилмаганлигини ҳисобга олганда, яқин вақт ичида БМТ Хавфсизлик кенгаши бу муаммони ҳал қилиш учун қадам ташлаши кутилмайди.

Туркистон:

Дунёнинг барча ерларидаги мусулмонлар каби Мьянмар мусулмонларига нисбатан узоқ йиллардан буён давом этиб келаётган зулмлар 2012 йилда авжига чиққан эди. Бир неча йилдирки, маҳаллий бутпарастлар озчиликни ташкил қилувчи мусулмонларни дунё кўз ўнгида аёвсиз қирғин қилиб келмоқда. Инсон ҳуқуқлари ташкилотларидан бирортаси, ҳатто БМТ ҳам уларнинг аҳволидан бехабар қолган эмас. Чунки қирғинлар, тириклайин ёқиб юборишлар, ўлгунча азоблашлар ошкоро равишда, бутун дунёнинг кўз ўнгида амалга оширилмоқда. Аммо бу ҳолат бир неча йилдан бери давом этиб келаётган бўлса ҳам на БМТ ва на бошқа бирор ташкилот уларнинг додига қулоқ солишга шошилмаяпти.

Аслида БМТ ер юзида тинчликни мустаҳкамлаш, хавфсизликни таъминлаш, миллатлар ўртасида дўстлик муносабатини ривожлантириш, давлатлар ва халқлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш даъвоси билан тузилган халқаро ташкилотдир. Бу ҳақида БМТ уставида кўрсатиб ўтилган. Шунинг учун у умумий мақсадларга эришишда миллатлар ҳаракатини уйғунлаштириб турадиган марказ ҳисобланади.

Дунё халқлари ўртасида тинчликни сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик кенгаши ҳам ташкил қилинган. Бу кенгашнинг вазифаси тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган жанжаллар устидан текширув ўтказишдир. Халқлар ўртасида низо чиқса вазиятнинг оғирлашишига йўл қўймаслик учун тегишли чорар-тадбилар тавсия қилади. Томонлар бу тавсияларни бажармаган тақдирда темир йўл, денгиз ва ҳаво йўллари, почта, телеграф, радио ёки иқтисодий алоқаларни тўхтатиш ҳуқуқига эга. Халқлар ўртасидаги тинчликни сақлашга мазкур тадбирлар ҳам кифоя қилмаса, у ҳолда қуролли кучларни ишга солишга ҳақли. Бу ҳуқуқ фақат БМТнинг Хавфсизлик кенгашига берилган.

Шунча имконият ва ҳуқуқларга эга бўлишига қарамай БМТ хавфсизлик кенгаши Араканлик мусулмонларни жирканч суратда қирғин қилаётган, ойлаб денгизлар ўртасида кемаларда қолиб кетиши оқибатида очликдан, сувсизликдан ҳалок бўлишига сабаб бўлаётган бутпарастларнинг қилиқларини узоқдан жимгина кузатиб турипти. Шунча вақтдан буён энди бир йиғилиш ташкил қилган эди, бироқ бундан ҳам натижа чиқишига умид йўқ. Чунки ўлаётганлар, қирғин қилинаётганлар, номуслари топталаётганлар мусулмонлардир.

Шунча нарсадан кейин ҳам БМТдан ва унинг хавфсизлик кенгашидан ёрдам кутиш, улардан ечим талаб қилиш ахмоқликдан ўзга нарса эмас. БМТ уставида кўрсатилган «ер юзида тинчликни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлаш» каби ялтироқ сўзлар БМТнинг асл моҳиятидан бехабар соддаларни тузоққа илинтириш учун айтилган сўзлардир.

Қиёмуддин

NO COMMENTS