Қозоғистон Россия махсулотларига чеклов жорий этди

735
0

Россия етакчилигида ташкил этилган ва кейинчалик Евроосиё иқтисодий иттифоқига айлантирилган Божхона иттифоқи вужудга келганидан буён турли хил муаммо ва иттифоққа аъзо давлатлар ўртасидаги турли хил қарама-қаршилкларга дучор бўлмоқда. Аввал 2014 йил декабр ойида Белорус ҳукумати Божхона иттифоқи тузилганидан сўнг 2011 йилнинг апрел ойидан бошлаб бекор қилинган божхона назоратини бир томонлама қайта тиклаган эди.

 Бунга сабаб расмий Москванинг Минскни Европа товарларини Россияга реэкспорт қилаётганликда айблаши ва Россияга озиқ-овқат махсулотлари етказиб берувчи саккизта Белорус корхоналари махсулотларини Россияга олиб кирилишига чеклов жорий этилгани  сабаб бўлган ва президент  Александр Лукашенко Беларусда ишлаб чиқарилган бир қатор товарларнинг Россияга экспорти тўхтатиб қўйилганини ғайриқонуний деб атаган эди.

 Бугунга келиб эса Қозоғистон ва Россия ўртасидаги келишмовчиликлар авж олмоқда. Иккала давлат ҳам Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзолиги ва озиқ-овқат махсулотлари учун бир хил стандартларга эга бўлишига қарамай, улар бир-бирларига қарши ўзига хос санкциялар жорий этиб келишмоқда. Қозоғистон аввал Россия нефт махсулотларини мамлакатга олиб кирилишини тақиқлаб қўйган бўлса, кейинчалик Астрахан вилоятидан тирик паррандалар, инкубатор тухумлари ва “барча турдаги паррадачилик махсулотларига” тўсиқ қўйди. Эндиликда Россияда ишлаб чиқарилган конфет, сарёғ ва гўшт махсулотларини олиб кирилишини ман қилмоқда. Бундай чекловларни жорий этилишга маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг бизнеси таҳдид остида қолгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

 Қозоғистонга жавобан Россия ҳукумати ҳам Қозоғистонда ишлаб чиқарилган махсулотларни мамлакат ҳудудига олиб кирилишига чекловлар жорий қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Туркистон:

Юқоридаги қарама қаршиликларни кўра туриб, бу ташкилотга Қирғизистон хам кириб бораяпти.

Темир Сариев, бош ваъзир лавозимини эгаллашидан бир оз илгари, фитосанитария муаммоси Россия билан батамом ечилиб бўлмади. “Россия Қирғизистон фитосанитария лабараториясидан ўтадиган текширувларни тан олмайдиган шартлар билан бизни Евро Осиё иттифоқига киришга ундаяпти, биз бунга рози эмасмиз” деган эди. 8 май куни Атамбаевнинг расмий эълони билан Қирғизистон Евро осиё иттифоқига қўшилишини айтди. Сўнг Қирғизистон расмийлари, Россия Қирғизистоннинг фитосанитариявий лабараторияларини расман тан оладиган бўлди деб баёнотлар бера бошлашди.

Қирғиз мигрантларига маълумки, айнан фитосанитария сохаси бўйича Россиянинг деярли барча худудида, халқ назорат гурухларидан тортиб, давлат махсус текширув ташкилотлари ўта қаттиқ иш олиб боришади. Улар, махсулотларни белгиланган муддатларини текшириш билан бир қаторда, ўз лабараториялари белгилаган ўлчовлар асосида, махсулотларга бахо бериб, уларни сифатини хам текшириб, муайян кўрсаткичларга мувофиқ келмаса, хар қандай махсулотни ички истеъмолчиларга сотишдан ман қила олишади. Мигрантлар айнан белгиланган муддати ўтиб кетган ёки сифати махсус ўлчамларга мос келмаган озиқ овқат махсулотларини, ўта арзон нархда сотиб олишади.

Темир Сариев, импорт қилинаётган товарларимизни ўз лабараторияларимиз орқали текшириб ўтказиш ва бу текширувларимизни ташкилотнинг бошқа аъзолари тан олишларига эришдик дегани, тойдан илгариги чалинган ноғорадек гап. Чунки товарларимизни импорт қилишдан кўзлаган мақсадимиз, уни ўша юрт истеъмолчилари талабларини қондириши билан якунига етади. Акс холда, божхонадан ўз лабараториямиз сертификати билан олиб ўтиб олган товарларимизга, қўшимча йўл харажатлари қўшиб олиш билан, фақат таннархларини ошириб оламиз ёки ундан хам ёмони муддатлари ўтиши билан, улар бутунича йўқ қилиб оламиз.

Демак Қирғизистоннинг ташкилотдаги шерик давлатларидан хар томонлама орқада қолиб кетганини ва коррупция даражаси ўта юқори эканлигини инобатга олсак, Қирғизистон хозирча фақат импорт қабул қилишга махкум бўлиб туради. Чунки Қирғизистон, шу кунгача кириб келаётган ёки ичкарисида таёрланаётган махсулотларнинг бирортаси учун махсус лабаратория текшируви ўтказган эмас. Сертификатлар хозиргача ёзилиб келаяпти. Улар энди тўхтайди, яъни ўнгланишади деган оптимистлар бўлиши мумкин. Лекин тўхтамайди!

Сариевнинг талабларини қондириб, фитосанитария текширувларини Қирғизистонга тақдим этганлар, махсулотларимизни ман қилишнинг юқоридагидан бошқа услублар хам бор эканлигини яхши билишади. Белорусияни Россия билан бўлган юқорида келтирилган конфликлари, Қозоғистонни Россия билан бўлаётган келишмовчиликлари, шуларнинг барчаси Қирғизистонни хам кутмоқда. Балки Қирғизистонники уларникидан ёмонроқ бўлади. Чунки Қирғизистонни ташкилотдаги шерикларига бўлган эхтиёжи ўта баланд. Уларни Қирғизистонга бўлган эхтиёжлари, деярли йўқ хисобда. Шунинг учун босим фақа улар томонидан бўлиши кутулади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here