بسم الله الرحمن الرحيم
НЕГА РАҲБАР ТАНЛАШДА АДАШЯПМИЗ (3)
- “Мустамлакачи давлатларнинг айғоқчиларини юртларимиздан чиқариб ташлашни талаб қилиш”. Чунки кофирлар ўз мақсадларига етиш учун қилаётган ташқи сиёсатини ва малайларига қандай кўрсатмалар беришни айғоқчилари ёрдамида, бизнинг ички аҳволимизни яхшилаб ўрганиб чиққандан сўнг белгилайди. Бунга АҚШ ва Қирғизистон ўртасидаги 5 йиллик визани жорий қилганини мисол қилиш мумкин.
Бу битимдан уч нараса кўзда тутилади;
а) АҚШга моил бўлаётганини кўрган Россия, биздан бориб ишлаётганларни қувиб юбориш билан ҳукуматга босим ўтказишини тўҳтатиш.
б) АҚШ бунга алтернатив сифатида улардаги қора ишларини бажарадиган ишчилар баъзасини кўпайтириш.
в) Қирғизистонда кезиб юриб, Ўрта Осиё учун бўлган сиёсатини амалга оширишда бизнинг юртларга келаётган фуқароларига йўл ҳозирлаб бериш, чунки улардан келганлар бизни устимиздан ўз сиёсатларини жорий қилиш мақсадида ва бойликларимизни осонлик билан талон-тарож қилиш соҳасида жуда моҳир, ҳийлакор, ҳар қандай ваҳшийликларни ҳеч иккиланмай режалаштирадиган мутаҳассислар келишади халос. Буларни асл табиатларини билган Зот буни ҳохламайди ва мўминларга бундай ишларга рози бўлишларини ҳаром қилган:
-«Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай».[4:141].
Бу иш моҳият жиҳатидан ҳукуматга ва орган ҳодимлари зиммага тушади, чунки бизни юртларда кезиб юрган ғойридинларни мақсадларини билиш, яъни тўғри мақсаддами ёки айғоқчиликми эканини билиш миллий хавфсизлик органларининг ва ички ишлар ҳодимларининг ишидир. Ҳокимият айғоқчилик қилиб юрганларни қувиб чиқариш тўғрисида қонун қабул қилади ва орган ҳодимлари уларни топиб аниқлайди ва уларга нисбатан қонунни ижро қилади. Бу ишни амалга оширишда омма халқ уларга ёрдам беради. Агар бу ишларга бепарво қаралаётган бўлса, ҳукуматдан ҳам, орган ҳодимларидан ҳам ўз ишларини қилишликларини талаб қилинади. Аслида миллий хавфсизлик ва ички ишлар ҳодимлари халқнинг энг сара ва довюрак ўғлонларидандир, чунки ҳамма ўз ишлари; оиласи, фарзандлари, уй-жойлари, тижоратлари ва келажаги устида бош қотираётган бир пайтда, улар халқнинг тинчлик-ҳотиржамлигини қандай таминлаш мақсадида бош қотиради ва ўзларини, баъзи ҳолларда ҳатто оилаларини хатарларга қўяди, чунки жиноятчилар мақсадларига етиш учун уларга зиён етказишлари мумкин. Лекин, уларни жиноятчилар билан шерик бўлиб, ҳалол-пок инсонлардан пул ундириш мақсадида уларга тўҳматлар қилиб кун ўтказувчи, форма кийган “муттаҳам”, “қароқчи” ва “тиламчи”ларга айланиб, халқ нафратига учраётганликларининг сабаби депутатлардир. 500 доллар билан қандай тўғри яшаш мумкин деб баҳслашади-ю, лекин уларга 10-15 минг сомни оиласи учун етади деб белгилашган, буни қандай тушиниш мумкин? Уларга хатарли ишларни топширишади-ю, оиларига етарли маошни бермасдан “муттаҳам”, “қароқчи” ва “тиламчи”ларга айлатиришларидан нимани қасд қилишган?! Уларда оила, бола-чақа йўқми, фарзандлари ўйнаб-кулишни ҳохлашмайдими? Ё доимо халқ нафратида яшашлари керакми? Шунинг учун уларга; бизни келажагимиз учун ва мана бундай нотўғри тузумнинг балосидан қутқариш учун ҳаракат қилаётганларни таъқиб қилишни, қамашни туҳтатинглар-да, бизларга оммавий балоларни келтириб чиқараётган айғоқчиларни йўқотиш тўғрисида жиддий иш олиб боринглар, қачонгача “халқ душмани”ни қамоққа олдим деб ўзингизни ёки фарандларингизни алдайсиз, бас энди уларни ёлғонларга ишонтиришни тўҳтатинг деб тушунтириш керак….
- Ғарбпараст малайларни оғзини ёпиш. Улар кофирлар фойдасига тарғибот ишларини ва керак ўринларда режаларини амалга ошириб бериш учун билиб-билмай, уларнинг кўрсатмалари бўйича ишларни олиб боришади.
Буларга қилаётган ишларини тушунтириш иши аввало уларнинг яқинларига; оиласи, қариндошлари, дўстлари, маҳалладошлари ва ҳамкасабаларига тушади. Чунки, улар тарғибот ишларини аввал шулардан бошлайди. Шунинг учун уларга бу ишларинг нотўғри эканини, яъни тарихда фақат бало-офатларни олиб келганини эслатиб, фақат ўз фойдаларинигина ўйлайдиган, фойда-зиён асосида иш олиб борадиган АҚШ ва Россия каби давлатлардан бирорта яхшиликни умид қилиш жоҳиллик ва аҳмоқлик эканини баён қилиш, мантиққа тўғри келмаслигини тушунтириш керак. Агар тўҳташмаса, унда оммавий ахборот воситасида журналистлар уларни ошкор қилиб, нақадар жирканч одамлар эканини очиб ташлаш керак. Журналистларга ҳам шу кунгача одамларни ёлғон хабарлар билан халқни алдаганинглар етар, сизларни ошкора ёлғонларингдан бирорта ахборот воситаларига омма халқ ишонмай қўйганлигини, бирор хабар керак бўлса интернетдан излашадиган бўлиб қолганини тушунтириб, бундан кейин халқ ишончли хабарларни осонгина ўзимизнинг манбалардан олишлари учун ўзингларга бўлган халқ ишончини қайтаринглар деб талаб қилиш керак.
- Миллатчилик муҳитини йўқ қилиш. Миллатчилик ҳар бир инсонда табиий бўлса-да, лекин уни ўз мақсадларида фойдаланиш учун мустамлакачилар кучайтиради.
Миллатчилик муҳитини йўқ қилишда унга тарғиб қилаётганларга, бу жирканч ишларини тушунтириш иши ҳам аввало уларнинг яқинларига тушади. Чунки, улар ҳам тарғибот ишларини аввал шулардан бошлайди. Шунинг учун, уларга бу ишлари нотўғри эканини, яъни тарихда бирорта халқ миллатчиликдан яхшилик кўрмаганини, бу иш жуда хатарли ва ўта жирканч иш эканлигини ва бу фақат душманларимизга фойда келтиришини тушунтириш керак. Немис ва рус миллатчилари бунга ёрқин далилдир. Қайси миллатда миллатчилик кучайса, ўшалар дунёга ёмон бўлиб танилишади ва оқибатида миллионлаган халқ бир-бирларига душманга айланади, хатто бир миллат вакиллари орасида ҳам “сен хақиқий эмассан” асосида бўлинишиб, ўзаро душманларга айланишади. Бунга Қирғизистоннинг жануб ва шимол томандаги қирғиз миллатига мансуб бўлганларни мисол қилиш мумкин. Бир миллатни сақлаб қолиш учун харакат қилишга ҳеч ҳожат йўқ, чунки Аллоҳ Таоло инсонларни бир ота ва онадан тарқатган бўлсада, лекин уларни ҳар ҳил миллат ва қабилалар қилиб қўйди ва буни ҳеч ким йўқ қилолмайди. Бошқа тилда гаплашиши билан у ўша миллат вакилига айланиб қолмайди. Мана “нобель” мукофоти соврундори Чингиз Айтматов рус тилида ийжод қилган бўлсада, у қирғиз бўйича тарихда қолди ва қирғиз халқини дунё танишига ўз ҳиссасини қўшди. Акаев ёки Бакиевлар ҳам бошқа миллатлар ичида яшаётганлари билан ўша миллатга айланиб қолишгани йўқ, ўғирлаб кетган бойликлари билан “милярдерлар” бўлиб, улар ҳам қандайдир маънода ўзларини танитишиб юришибди. Ином ва Қодирлар ҳам ҳудди шундай. Ёки тарихдаги ҳадисшунос олим Имом Бухорий, алгебра фанининг асосчиси Ал Жобир ёки “Абу-л-араб”(араб тил устаси) деб ном олган тилшунос олим Замаҳшарийлар араб тилида ийжод қилишган бўлсаларда, лекин улар араб бўлишиб қолишмаган. Бунга жуда кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Инсонларни ҳар ҳил миллат қилишдаги ҳикматни Аллоҳ Таоло куйида шундай баён қилади:
-«Эй инсонлар, дарҳақиқат Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишинглар учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлиларингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир». [49:13]
2010 йилдаги қўзғатилган миллатчилик муҳитининг кескинлиги хозирда бир оз пасайган бўлсада, лекин уни йўқотиш учун бирор жиддий харакат қилингани йўқ. Бу эса, ҳар қачон бизда кофирлар учун ўз режаларини осонлик билан амалга оширишликларига қулай имкониятлардан бири ҳисобланади. Пайғамбаримиз A бундай муҳидни ҳаром қилганидан далолат қиладиган бир неча ҳадислар бор. Ибни Аббос G ривоят қилади, Росулулллоҳ A нинг шундай деганини эшитганман:
« هلاك أمتي في العصبية ، والقدرية ، والرواية من غير ثبت »
“Умматимнинг ҳалокати асабийятда(зулмни устида ўз қавмига тарафкашлик қилиш) ва қадарийяда ва ишонсиз хабарни ривоят қилишда” .
« ليس منا من دعا إلى عصبية ، وليس منا من قاتل على عصبية ، وليس منا من مات على عصبية »
“кимики асабийятга чақирса биздан эмас ва кимики асабийятда уришса биздан эмас ва кимики асабийятда ўлса биздан эмас” (Абу Довуд ривояти).
- Исломий муҳитни кучайтириш. Бу муҳит соясидаги минг йиллик тариҳимизда бу халқларни тинч тотув, ҳеч қандай ўзаро низосиз яшаганликлари бизни бу фикримизни қувватлайди.
Исломий муҳитни пайдо қилиш учун ишни боши ўз Исломини, Пайғамбари A ни, Қуръони Каримни, тарихини ва амалларидаги шаръий ҳукмни билмаган, ўзини “мусулмонман” деб даъво қилаётганларни ёлғончи, бошқа халқларга ҳаммамизни ёмон отлиқ, яъни ўз динини билмаган “баран”лар деб бизнинг устимиздан бошқаларнинг кулишлигига сабабчи бўлаётганини тушунтириш, Исломни тез ўрганишларига тарғибот ишларини олиб бориш орқали шундай муҳидни пайдо қилайликки, динни оз бўлсада билмаган мусулмон бош кўратиб юришдан уялсин….Бу мавзу ҳақида жуда кўп гапириш мумкин. Бу бир мисол халос, лекин бошқа мавзуларда ҳам ишлар қилиш мумкин, м: иқтисодий соҳада, ижтимоий муаммолар тўғрисида ёки домла-имомлар, ўқитувилар, ёшлар, депутатлар ҳақида ва ҳоказо.
Гапирсак гап кўп, лекин қўп гапирмасдан ишга ўтиш керак. Чунки қуруқ гапнинг ҳеч қандай фойдаси йўқ. Мустамлакачи кофирлар бундай гапларни хисобга олишиб, ўша асосида сиёсатларини олиб боради, ҳатто ўзлари маслаҳат беришади. Мана Эронда тинмай АҚШ ва Исроилни қоралашади ва уларни лаънатлаш учун алоҳида бир кунни белгилашиб, ўша кунда байроқларини ёқишиб, ҳамма уларни лаънатлайди. Аммо малай ҳокимлари АҚШнинг режаси бўйича харакат қилади. Шунинг учун қуруқ воқеъни изоҳлаш ёки мустамлакачи кофирларни ишларини очиб, уларни нақадар ваҳший эканликларини баралла айтишни ўзи ҳам уларни режаларидан бири, яъни фикр эркинлиги; “демократия”. Бундай қуруқ гапларимиз билан унга ўз хиссамизни қўшмоқдамиз. Ҳаёт эса, уларнинг режасидек кетаверади. Ҳохласа уриштиришади, ҳохласа раҳбар алмаштиришади ёки ўз мулкларидек бир-бирлари билан талашишади. “Мустақил” қилиб кўради ё ундан вос кечиб, очиқ қул қилиш томон режалар ишлаб чиқади. Биз эса, замонавий қуллардек, хору-зор бўлиб юраверамиз. На тинчлигимиз бор ва на обрўйимиз. Тараққиёт тўғрисида фикрлаш у ёқда турсин, у ҳақида ўйлаш ҳам ҳаёлимизга келмайди. Ҳар кунимиз хадикда, ҳаётимиз кундан кунга ёмонлашиб бормоқди. Биз эса қуруқ гап ёки яхши умидлар билан кунларни ўтказяпмиз. Баъзиларимиз Аллоҳ Таолодан ҳаётимиз ўзгаришини кутишларини қандай тушунса бўлади, ҳолбуки бу ишлар аввало бизнинг зиммамизда эканлигини очиқ баён қилган оятлар бор;
– „Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас“. [13:11]
Нимага уларга қулоқ солмаяпмиз? Ёки зиммамиздаги ишларни қилиб бўлдикми, навбат Аллоҳни нусратини кутишми?! Ёки ҳамма иймон-эътиқодини ва ор-номусини, ғурурини йўқотиб бўлганми?!
Йўқ, ундай эмас, бизнинг халқлардек ғурурлик, ор-номусли халқ бўлмаса керак. Ор-номусини йўқотганлар омма халқ эмас, балки ўзларини, бизнесини ва креслосинигина ўйлайдиган “раҳбарлар”, “сиёсий лидерлар” ва танбал бўлиб қолган баъзи кимсалар ҳалос. Бунинг сабаби, менимча, бу вазиятдан қутилиш йўлларини кўрсатиб, ўзи бош бўладиган бирорта ишончли сиёсий партия йўқлиги. Негаки, бу каби мавзудаги ишлар якка шахслар қилиши мумкин эмаслиги учун ва бу ишларнинг табиати жамоат бўлиб қилишни талаб қилганидан бундай ишлар жамоатга юклатилади ва бу жамоат маълум режалар асосида оммани бошқаради, уларга нималар қилиш кераклигини кўрсатади. Шунинг учун бу каби ишларни қилишни ўз зиммаларига олган, қиладиган ишларини яхши билган жамоат бўлиши зарур. Жамоат бўлиши учун бу ишларни тушуниб, уларни амалга ошириш асосида бирлашган фидоийлар ва ораларидан бу ишларни қилиш масъулияти зиммасига юклатилган раҳбари ва итоат қилишга қасамёд қилган аъзолари бўлиши керак. Раҳбар асосан жамоат аъзолари ўрталаридаги тартибга ва қилинадиган ишларни белгилашга, улар қай даражада амалга ошаётганига ва у ишлар учун режалар ишлаб чиқишга жавобгар. Қолганлар эса шу ишларни яхши билишсада, амалга оширишда масъулниг режасига итоат қилишлари шарт. Акс ҳолда жамоат бўлмайди. Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ Таоло инсон табиатини ва бундай ишлар ҳақиқатини билганлигидан Росули Муҳамммад A ни ёлғизлигида бундай ишларга буюрмади, ҳатто баъзи асҳоблари жамоат тайёр бўлмасдан бу ишларни бошлаганида уларни тўҳтатишга ҳаракат қилди. Бу амалларда, асосан, қасд қилинган натижа аҳамият касб этади. Кўзланган мақсадга олиб бормайдиган ишлар билан машғул бўлиш ишни орқага суради. Тариқат(йўл) мана шу. Шунинг учун Росулуллоҳ A, жамоати тайёр бўлмасдан олдин қилинган Абу Зарр Gнинг харакатини тўҳтатиш мақсадида қабиласига қайтишини маслаҳат берган. Ўша вақтда биринчи босқич, яъни жамоат таёрлаш даври эди.
Шулардан маълум бўлдики, ишни бошланиши, яъни тариқат бўйича биринчи босқич ўша жамоатни таёрлаш бўлади. Ташкил қилинган бўлиб, ўз ишини қилолмаётган бўлса, у ҳолда сақофат босқичи бўлган биринчи босқични текшириб чиқиш керак.
«Ҳизбий уюшма» китоби аъзо таъсир қилиш босқичига ўтиши учун мукаммал эгаллаши зарур бўлган бир қанча шартларни қўйган ва «ҳизб аъзоси сақофат босқичидан таъсир қилиш босқичига сақофий жиҳатдан етилгандан кейингина ўтади…,
Демак, бундай ишлар тариқат бўйича жамоат зиммасида. Аввало уни таёрлаш керак, бор бўлса ундан талаб қилинади. Лекин, мен маслаҳат сифатида, хозирда нима ишлар қилиш мумкинлигига мисол тариқасида ўз райими айтиб ўтдим. (давоми бор)
Ғариб.