Афғонистон расмийлари Толибон билан музокараларни жонлантириш илинжида

585
0

“СА-NEWS” сайтининг хабар қилишича, Афғонистон ҳукумати расмийларидан иборат 20 кишилик гуруҳ Толибон билан дастлабки музокараларни бошлаш учун Қатарга жўнаб кетган.

 Музокара иштирокчилари сафида расмий ҳукумат хузуридаги Олий тинчлик кенгаши аъзолари ва бошқа афғон сиёсатчилари бор.

 Гуруҳ аъзоларидан бирининг айтишича, улар ҳукуматни расман намоён этмайдилар ва музокаралар шахсий ташаббус сифатида олиб борилади.

 Қатардаги Толибоннинг расмий вакили ҳам яқин кунларда музокаралар ўтказилиши режалаштирилгани ва унда Покистон ҳукумати ҳам иштирок этиши ҳақида маълум қилган эди.

 Туркистон:

Америка ҳукумати керак бўлган вақтда сиёсий манёврлар ўтказиш учун имкон қолдириш учун ҳар қандай ташкилот ёки ҳар қандай давлат билан муомала қилаётганда  иккиёқлама сиёсат юритиши барчага маълум. Расмий Вашингтон Толибон ҳаракатига нисбатан ҳам ҳудди шу асосдан туриб мунсабат билдириб келади.

АҚШ президентининг расмий вакили Эрик Шульц 2015 йил 29 январ куни журналистлар билан бўлган учрашувида “Оқ уй афғон Толибонини террорист эмас, балки қуролли исёнчилар”, – деб ҳисоблашини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, бундай фарқлаш америкалик ҳарбий хизматчи Боуи Бергдални Гуантанамо махсус қамоқхонасида сақланаётган бир нечта маҳбусларга алмаштириш вақтида аҳамиятли бўлган.  

 Шульцнинг сўзларига кўра, гарчи сўнги йилларда гаровга олиш ҳолатлари кўпайгани сабабли президент ёрдамчиси Лиза Монако бошчилигида бу муносабат қайта кўриб чиқилаётган бўлсада, АҚШ ҳукуматининг анъанавий террорчилар билан музокалардан бош тортиши ўз кучини йўқотмаган. Бергдал билан боғлиқ вазиятда “Афғонистонда уриш тугаганлиги” ва АҚШ президенти Барак Обаманинг “у ерда қайсидир америкалик ҳарбий хизматчини тақдир измига ташлаб қўйишни хоҳламагани”ни  ҳам ҳисобга олинганини айтиб ўтган эди.  

 АҚШ молия вазирлиги томонидан Афғонистон Толибон ҳаракатини террорчи ташкилотлар сирасига киритиб, унга қарши санкциялар қўллаган.

 Бундан ташқари, АҚШ миллий аксилтеррор маркази ҳам Толибонни террорчи ташкилот ҳисоблайди.

 Бироқ, АҚШ давлат департаментининг “хорижий террорчи ташкилотлар” рўйхатига Толибон ҳаракати киритилмаган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here