НЕГА РАҲБАР ТАНЛАШДА АДАШЯПМИЗ

0
792

بسم الله الرحمن الرحيم

НЕГА РАҲБАР ТАНЛАШДА АДАШЯПМИЗ

(1)

        Мана 25 йилдирки, ҳалқ ўзи учун ишончли, иқтидорли, ўз ишини яхши билган раҳбарини топа ололгани йўқ ёки ундай эмасми?! Халқ қайси сиёсий лидерга ишонади? Ишочли лидерга эришамиз деб сиёсий ўйинлардан чарчади, ҳолдан толди. Лекин шароитимиз янада оғир аҳволга келиб қолди. Салкам 4 миллиард қарзни ҳисобга олмаганда ҳам муаммолар етарлича. Ҳозирга келиб халқ кимга ишонишини билмай қолди. Кимга қулоқ солади, кимга ишонади? Ишончли раҳбарни бошқаларидан ажратиб олишни қандай йўли бор?

        Инсон бирор нарсани эшитмай қолишида қулоғидаги етишмовчилик сабаб бўлгани каби, раҳбар танлашдаги адашишининг асосий сабабчиси “ақл”дир, чунки бирор нарсага ёки кимсага ҳукм чиқариш ақлнинг вазифаси. Бешта сезгилар ёрдамида сезилиб турган нарсалар(воқеълик)дан бирор нарсага чиқарилган ҳукм “фикр” дейилади. Агар чиқарилган ҳукм Аллоҳ Таолонинг Китоби ва Росули(с.а.в)нинг ҳадисларидан чиқарилган ҳукм бўлса унга “шаръий ҳукм” дейилади. Агар бир воқеъга чиқарилган ҳукм икки ёки ундан ортиқ бўлса унга “рай” дейилади. Рай шаръий ҳукмларда ишлагани каби фикрларда ҳам ишлайди. Яъни Имом Шофеънинг райи ёки Имом Абу Ҳанифанинг райи дейилганидек, менинг райим, акамнинг райи ёки ёшларнинг райи каби.

      Ҳаммада бир ҳил бўлган фикрга далил шарт эмас, аммо райларда ҳар ким ўз райининг тўғрилигини исботлаш учун далил керак бўлади. Баҳсдан кейин хато фикр эгаси ўз райидан қайтиши билан тўғри рай эгасининг райи исботланади ва кейин улар орасида бу мавзуъда далил шарт бўлмай қолади ёки ҳар бир рай эгаси ўз райида қолади ва бу рай қабул қилиниши учун айтилганда ўз эгаси ва далили билан бирга бўлади, ҳеч ажралмайди. Мисол учун: бизда машинасозликнинг йўқлигига “бизда бунинг иложи йўқ” деган рай бор. Мен бу фикрга қаршиман. Энди мен ўз райимни айтишим ва уни исботлаш учун далилимни келтиришим шарт бўлиб қолади. Энди ўз райимни тез ва осон исботлаш учун муносиб асосни далил қиламан. У асос ҳаммада бор ва тан олинган ақлдир. Ақлнинг далил бўлиши айтилган фикр ўз воқеъсига тўғри келишидир. Менинг фикримча, бизда машинасозликни нафақат йўлга қўйиш, балки энг замонавий даражага кўтарилиш имкони бор. Чунки 1870-1890 йилларда машина йўқ ердан иҳтиро қилинган бўлса-ю, 21- асрда, атом асрида бизлар қилолмасак?! Бу ақлга тўғри келмайди. Мен бу райимни исботлаш учун далиллаб беришим керак: хозирда бизда машиналар ишлаб чиқрилмаётганинг сабаби иккита;

      Биринчиси-ташқи сиёсат, яъни БМТ бизга руҳсат бермайди, чунки бизнинг ҳоин раҳбарлар унинг қарорларини бажаришга имзо чеккан. БМТ эса асосчиларини фойдиси учун қарорлар чиқаради ва уларнинг фойдаси учунгина кучга киради. Бунга далил сифатида АҚШнинг Ироқ ва Афғонистонга ҳужум қилишида БМТи қарорларини ҳам ҳисобга олмаганлигини далил қилиш мумкин. Шунинг учун биз уларнинг яроқсиз бўлган, аҳлатҳоналарга ташлаб юборишга маҳкум бўлган машиналарини ҳам сотиб олишга мажбурмиз. Бу БМТ асосчиларининг манфаати.

      Иккинчиси-ички сиёсат, аниқроқ айтганда талим-тарбия тўғри йўлга қўйилмагани. Аксинча, 1890-йилларда бензинли машинанинг асосчилари бўлган Готтлиб Даймлер, Карп Бенц ёки дизеллик машиналар асосчиси бўлган Рудолъф Дизел каби олимлар нима учун бизлардан чиқмаяпди, лоақал улардан ўрганиб бўлса ҳам ўзлаштирмаяпди?! Мана аввалда Россиянинг мустамлакасида эдик, эндиликда мустақилмиз деб даъво қилаётганлар жавоб берсин, нега?! 25 йилдан бери мустақилликни айтиб келамиз, биринчи йиллари ўқувни бошлаганлар хозир 30 ёшдан ўтиб кетган, яъни ўқув масканларини тамомлаганлар, қани олимлар, қани иҳтирочилар?! дориларни ишлаб чиқариш, харбий теҳникаларини ишлаб чиқариш, лоақал уй-анжомларини ишлаб чиқариш қани?!…

       Ўз райими янада ёритиш учун талим сиёсатига озгина тўҳталаман, чунки биздаги сиёсат – бизларни гумроҳ, онгсиз бўлишимизга қаратилган, шунинг учун талим-тарбияда ўқувчиларнинг ташқи кўришига зўр беришади-ю, маънан ва жисмонан соғлом бўлиб ўсишларига ва билимларига аҳамият беришмайди. Шунинг учун биздагилар ихтирочилар эмас, балки бошқа халқларнинг ишлаб чиққан техникаларидан тўлақонлик фоидалана олишолмайди ҳам. Озгина фунқциясини билиб олган “қаҳрамон”га айланади. Телфонни яхши билади, компютерни тушунади деб мақталади. Аксинча, уятиш керак, изланиш керак, нима учун шундай аҳволга тушиб қолишимиз сабабларини топишга харакат қилиш керак. Компютер-програмистлар ҳам ўз таварларини сотилиши учун етиштирилиб чиқарилади. Телефон ёки компютерларнинг ишлаш принципларини ва уларда бундай функциялар қандай йўлга қўйилганига ёшларимизнинг ақли етмайди. Биздаги ёшларнинг ақлида камчилик борми?!

        Таълим сиёсати нотўғрилигини хар бир ишда кўриш мумкин, масалан: ҳозирда мактаб формаси мажбурий деб, янги формага ўтказиш программаси. яъни «Шанырак»(тангричиларнинг белгиси)тикилган ва рўмол ўрашни ман қиладиган формаларни ўқувчиларга “мактаб формаси” деган баҳона билан мажбурлаш сиёсати бўлиб, буни талим-тарбияга хеч қандай алоқаси йўқ. Аксинча, бу нотўғри сиёсат, чунки 80-90 %и Ислом эътиқодидаги мусулмон фарзандларига бу формани мажбурлаш мактабдан оилавий нафратланишларига сабаб бўлади, яъни бу нотўғри деб билинган ишни ёшларга мажбурлаш мактабларга бўлган эътиборни йўқотади, айрим ҳолларда бунга қаттиқ қаршилик билан рўпарў бўлинади. Мустамлакачилар учун айнан шу керак. Мактабдаги шароитларининг ёмонлиги; ҳожатхоналарининг ифлослиги, қулайликларининг йўқлиги, спорт залларининг ва спорт анжомларининг, компютерларнинг етишмасли, химия-физика сингари фанлардаги ўқиб ўтган сабоқларини тажриба қилиб кўришликлари учун лабараторияларнинг йўклиги, ҳамда ўз эътиқодларни, динини, тарихини мактабда ўрганишлари ўқув программаларига киритилмагани таълимга бўлган иштиёқни сусайтиради, мактаб ва ўқитувчиларга бўлган эътиборни ёмонлаштиради. Натижада ўқитувчилар билан ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ўртасида қарама-қаршилаклар юзага келади. бу таълим сиёсатининг тўғри йўлга қўйилмаганлигини кўрсатади.

     Бизнинг ёшлар ўз эътиқодини, динини, Пайғамбаримиз(с.а.в)нинг, ҳалифаларнинг ва Исломнинг тарихини қаердан ўрганишади?! Саудияданми ё Сурияданми ёки Мисрданми?! Покликка кўникмаган ёшлар хорликни хис қилишадими?! Соғлом ўсмаган, ўрганган нарсаларини тажриба қилиб кўрмаган ёшлардан ихтирочиларни кутиш мумкинми?! Буларга, тирикчилик ишлари билан машғул бўлган ота-оналарни фарзандларига етарлича аҳамият бермаётганликда айиблаш ўринликми?! Ёшларга таълимни мактаб бермаса, уни қаердан олишади, ота-оналариданми?! У ҳолда мактаб нима иш қилади?! Наҳотки бизнинг ҳукумат лоақал ёшлар учун ўқув даргоҳларида яхши шароитларни таъминлаб бера олмаса?!

      Йўқ, бу ерда таълим сиёсатида хатолик бор, ёшларни боркамол авлод бўлиб етишишига эмас, балки ташқи кўринишига аҳамият қаратилган. Мактаблар ва олий ўқув юртлари бор, форма жойида, демак бўлди, иҳтирочи чиқмаса, завод-фабрикалар йўқ бўлса ҳаёт тўҳтаб қоладими?, эътиқодини, динини, Пайғамбаримиз(с.а.в)нинг, ҳалифаларнинг ва Исломнинг тарихини билишмаса нима бўлибди?! “чорнийлар”деб қўйиши одамни ўлдирадими?, қора меҳнатдан одам ўлмаган… Бу сиёсатчиларнинг ҳиёнатидан ва БМТнинг, яъни мустамлакачи давлатларнинг программасидан ўзга нарса эмас.

        Менинг фикримча бизда машинасозликни нафақат йўлга қўйиш, балки энг замонавий даражага кўтарилиш имкони бор. Уни қандай амалга оширса бўлади?,- бу ҳақида кейинроқ суҳбатлашамиз. Бу менинг фикрим, уни ҳеч кимга мажбурлай олмайман. Лекин шуни аниқ айта оламанки, бу мавзуъ бўйича сизлар уч тоифага бўлинасизлар:

Биринчилар – ушбу фикрга қўшилганлар.

Иккинчилар – “мен бу фикрга қўшилмайман, лекин мен бошқача фикрдаман”-дейди-да, ўз райини ва далилини келтирадиганлар.

Учунчилар -“бизда сиёсатни тўғрилашнинг иложи йўқ”- деб, тубанликка рози бўливчи, ақл ва зеҳнларида камчилик борлигини тан оливчи ва дунё-ю,оҳиратда ҳор бўлувчилар. Буларда на ғурур бор, на эътиқод ёки ўта жоҳиллар бўлиб, буни тушунишмайди ҳам. Булар жим туришади, хозирги ҳаётни ўнгланиши учун харакат қилишмайди.  (давоми бор)

 Ғариб.

NO COMMENTS