Парламент Бош вазирликка Темир Сариевни сайлади ва ҳукумат таркибини тасдиқлади

650
0

Қирғизистон парламенти (Жогорку Кенеш) 30 апрел куни бўлиб ўтган йиғилишида бир ҳафтадан буён бўш қолаётган Бош вазирлик лавозимига иқтисод вазир вазифасини бажариб келган Темир Сариев номзодини маъқуллаб, ҳукумат таркибини тасдиқлади.

 Ҳукумат таркиби қуйидагича белгиланди:

Тайирбек Сарпашев – Бош вазирнинг биринчи ўринбосари;

Абдираҳмон Маматалиев – бош вазирнинг хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва чегара масалалари бўйича ўринбосари;

Валерий Диль – бош вазирнинг иқтисод ва инвестициялар бўйича ўринбосари;

Дамира Ниязалиева – бош вазир ўринбосари;

Нурханбек Мўмуналиев – Ҳукумат аппарати етакчиси;

Эрлан Абдилдаев – Ташқи ишлар вазири;

Мелис Турганбаев – Ички ишлар вазири;

Жилдиз Мамбеталиева – Юстиция вазири;

Адилбек Қосималиев – Молия вазири;

Олег Панкратов – Иқтисод вазири;

Таалайбек Айдаралиев – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация вазири;

Аргинбек Малабаев – Транспорт ва алоқа вазири;

Қубатбек Бўронов – Фавқулотда вазиятлар вазири;

Қубаничбек Турдубаев – Энергетика ва саноат вазири;

Элвира Сариева – Маориф ва фан вазири;

Талантбек Батиралиев – Соғлиқни сақлаш вазири;

Алтинбек Мақсутов – Маданият, маълумот ва туризм вазири;

Кудайберди Базарбаев – Ижтимоий ривожлантириш вазири;

Айбек Азиранқулов – Ёшлар, меҳнат ва бандлик вазири.

 Қонунга мувофиқ, Мудофаа вазири билан Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раисини президентнинг шахсан ўзи тайинлайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here