Иқтисод вазири Темир Сариевнинг маълум қилишича, Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига тўлақонли аъзо бўлиб кириш муддати ортга сурилиши мумкин.
“Биринчиси, қирғиз-хитой техник-иқтисодий шартномаси. Бу бўйича биз хитойлардан йўллар, ГЭСлар қуришга, юқори кучланишли электр симларини тортиш учун пул олганмиз. Биз шу томонлама енгиллик бўлишини хоҳлаймиз. Иккинчиси, фитосанитар назорат тизими. Ҳеч бўлмаганда уни ўзимиз билишимиз керак. Шу сабабли ҳужжатларга қўл қўйиш кечикиб кетмоқда. Ҳужжатлар тайёр бўлмаса шерикларимиз – Россия, Беларус, Арманистон ва Қозоғистон уни ратификация қилишга улгурмай қолишлари мумкин”, – деди Темир Сариев.
Темир Сариев айни вақтда бу масала бўйича музокаралар олиб борилаётгани ва 8 майга қадар барча ҳужжатларнинг имзолашга улгуриш учун ҳаракат қилинаётганини билдирди.
Маълумки, 2014 йилнинг 23 декабр куни Москва шаҳрида Қирғизистонни Божхона иттифоқи ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши бўйича келишув имзоланган ва Қирғизистоннинг бож толовларидан оладиган улиши 1,9 фоиз қилиб белгиланган эди. Келишув 2015 йилнинг 1 майидан кучга кириши ва бу вақтга қадар барча келишувлар ратификация қилинса чегаралар 9 май куни очилиши белгилаб қўйилган эди.
Туркистон:
Қирғизистон, Россия билан АҚШ давлатларининг гиосиёсий ва стратегик манфаатлари ўртасида, ўта қийин ва қалтис холатда қолиб бораяпти.
Қирғиз хукуматининг ўзига қолса, Қирғизистонни Еврозесга қўшиб олар эди. Лекин тарозининг иккинчи палласи бўлиб турган АҚШ давлати, охирги кунларда Қирғиз халқини хам хукуматини хам хавотирга соладиган бир қанча харакатлар олиб бора бошлади. Уларнинг асосий мақсадларидан бири, Қирғизистонни Евоосиё иттифоқига қўшилишига қаршилик қилиш эканини улар хатто яширишаётганлари хам йўқ. Акс холда, Қирғизистонда рангли революция уюштирилиши мумкин деган хавотирлар пайдо қилишаяпти.
Рангли революциялар хавфи, нафақат Қирғизистонни, балки Россияни хам хавотирга солмай қўймайди. Чунки илгариги икки маротаба уюштирилган давлат алмаштириш тўпалонларидан фарқли бу рангли революция, Қирғизистондан Россиянинг таъсирини мутлоқ четга улоқтириб юборади. Худди Украина ёки Грузияда рўй берганни каби. Яна бу сафар кутилаётган инқилоб, илгариги Россия уюштирганидан кўра конлироқ бўлади. Чунки бу инқилоб, Қирғизистонни бир мустамлакачи катта давлатдан иккинчисига ўтиб кетиши бўлиб, уларнинг хар иккиси ўз максадлари сари бизларнинг юртларимизда кучли харакат олиб боришади.
Шунинг учун, бош ваъзир Ўторбаевни ўз хохиши билан истеъфога чиқиши ортидан уюштирилаётган махсус амалиёт, Қирғизистоннинг мавжуд вазиятдан чиқиб олиши учун имконият излаётганидан келиб чиққан албатта. Лекин Россия буни қандай қабул қилиши номаълум.
Россия вазиятга соғлом ақл билан бахо бера оладими ёки ўз манфаатларига Қирғизистонни юргизиш учун, Қирғизизлар манфаатига тупурдим дегандек муомила қиладими, вақт кўрсатади. Россия ушбу икки позициянинг қай бирини танлаганини, унинг Қирғизистон билан олиб борадиган кейинги муомилаларидан англаб олиш мумкин бўлади.
Қирғизистон мавжуд вазиятлардан бир амаллаб чиқиб олиш хақида қаттиқ қайғуриб, паламан партиш харакат олиб бораяпти. Бу, халқаро сиёсатчи давлатлар таъзийқларидан, фақат вақтинчалик танаффус қилиб туриш учун уюштирилган услублар албатта. Қирғиз давлати, умумий йўналишлар, узоқ стротегик лоихалар хақида фикрлашдан узулиб қолишган. Улар хозирда пайдо бўлиб қолган, “Евроосиё, Қумтор, Ипак йўли” каби бир қанча лоихалар, кимни ва қай даражада ранжитиши мумкин деб фикрлай олишади халос. Бу лоихалардан Қирғизистон ва Қирғиз халқи учун қандай манфаат ёки зарарлар бор деб фикрлаб, уларнинг қай бирига қандай муомила қилишда ўз манфаатларимизни асос қила олишмайди.
Вазиятлар кескинлашиб бораётгани сари, халқ томонидан кутилаётган норозилик кайфиятларини босиб қолишни, хукумат ўзи учун асосий муаммо деб белгилаб олади. Шунинг учун хокимият, асосий қувват ва халқаро кучлар томонидан энг заиф қўлловга олинаётган Ислом ва мусулмонларга қарши, сунъий вахималар пайдо қилиб қалбаки курашни авж олдиради. Ёдингизда бўлса, Акаев хам Бакиев хам ўз хокимиятининг охирги вақтларида халқаро кучлар таъсири остида қолганларида, худди шу услубдан фойдаланишиб, Ислом ва Мусулмонларга қарши тазийқларни кучайтириб зулм қилишган эдилар. Лекин бу услуб уларни қутқариб қола олган эмас. Қирғиз давлати Ислом ва Мусулмонларга тўнгашга урунаётган муаммолар, аслида АҚШ билан Россия ўртасидаги бир бирига қарама қарши манфаатларидан келиб чиққан. Лекин Қирғиз хокимияти буни ошкор қилишдан қўрқади.