Мўъмин мўъминни кофирни деб, қатл қилмайди ва мўъминга қарши кофирга ёрдам бермайди

571
0

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Мўъмин мўъминни кофирни деб, қатл қилмайди ва мўъминга қарши кофирга ёрдам бермайди

Биз бугунги кунда шундай бир даврда яшаяпмизки, мусулмонлар ҳокимлари осмон билан ер каби Исломдан узоқлашиб кетишган. Бунга мисол Саудия Арабистони қироли 26/3/2015да Ямандаги Ҳусийларга қарши уруш эълон қилишидир. Бу урушни кўрфаз давлатлари ва бошқа давлатлар қўллаб-қувватлаб, унда қатнашишга тайёр эканликларини билдиришди. Улар орасида Миср, Марокаш, Судан, Иордания ва Покистон ҳокимлари бор.

Бу уруш гарчи Яман ва минтақа мусулмонлари қўлларию қуроллари билан бўлаётган бўлса-да, аслида минтақа устидан Британия билан Америка кураши экани аниқ кшриниб турибди. Мусулмонлар ҳокимлари уялмасдан, ошкоро қатнашмоқда.  Аллоҳдан ёки Унинг қиёмат кунидаги ҳисобидан ҳам қўрқмасдан мустамлакачи кофир тарафида туришмоқда.

Биз ҳақ билан ботил ўртасидаги фарқни билганимизга анча бўлган. Чунки ҳокимларни ёлғон, ботил гапларини эшитаётган кишини ишларига қараш пайтида сарой олимларининг ёлғон гапларига учаётган кишиларга шаръий нусусларни ўрганиш ва уларга таянишини афзал, деб, биламиз. Чунки “Ал-Адаб уш-Шаръий” китобининг 1/268 саҳифасида имом Аҳмад – Аллоҳ у кишини раҳмат айласин – шундай дейди: “ Агар Исломнинг одамлар наздида қай даражада эканини билмоқчи бўлсанг уларнинг жомелар эшиклари олдида тўпланиб турганига ҳам, “Лаббайка” дея қичқираётганига ҳам боқма, балки шариат душманлар билан қандай муносабатда бўлаётганига боқ”.

Ҳокимларимизнинг бугунги ҳолатини олсак, улар Аллоҳни душманлари ва Пайғамбарини душманлари билан қучоқлашиб, оғиз-бурун ўпишмоқда. Айни пайтда мусулмонлар қирғин-барот қилинмоқда, таҳъқиб қилинмоқда, қийноқларга солинмоқда, ватанларидан қувиб чиқарилмоқда, муқаддас нарсалари босиб олинмоқда. Масалан, Масжидул Ақсо ва Қудуси шариф – Аллоҳ унинг шарофатини яна-да оширсин – босиб олинганда Саудия қироли ва унинг аъёнлари қаёқда эди, ҳолбуки у малъул яҳудлар тарафидан тортиб олиндику. Нега қўшинлар тўғри тарафга йўналтирилмади? Аллоҳ Таола бу ҳақда шундай демаганмиди?

وَإِنِ اسْتَنصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمُ النَّصْرُ ﴿٧٢

Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир.(Анфол: 72)

Бу нарса кундек, равшан! Чунки Саудия Арабистони қироли ва унинг аъёнлари Аллоҳ душманларининг кўмаги билан Исломий уммат муқаддасотлари бўлган Маккаи Мукаррамани – Аллоҳ унинг азизлигу ҳайбатини яна-да оширсин – ва Мадинаи Мунавварани – Аллоҳни уни яна-да нурафшон ва гўзал айласин – ўрнашиб олишди. Шу боис, улар мустамлакачи кофир ғарблик хўжайинларига хизмат қилишади. Биз Саудия Арабистони қиролининг ўз хўжайинларига қандай хизмат қилаётганини ва мўъминларни қўйиб, кофир яҳудлару насронийларни дўст тутаётганини кўриб, эшитиб турибмиз. Буюк Арш Робби Ўзининг китобида шундай марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَىٰ أَوْلِيَاءَ ۘبَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ ۚ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ ۗ

إِنَّ اللَّـهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ ﴿٥١﴾

Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас. (Моида: 51)

Шайх Сафий ар-Роҳман ал-Мубаракфурий – Аллоҳ у кишини раҳмат айлаган бўлсин – ўзининг “Ар-Раҳийқ ал-Махтум” номли сийрат китобинининг “Исломий жамият ва Исломий уммат асослари” сарлавҳасида шундай келтиради: Расул САВ Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилиб борган пайтларида муҳожирлар билан ансорларни ака-ука қилдилар, мусулмонлар билан мушриклар ўртасида ҳам, мусулмонлар билан яҳудлар ўртасида ҳам битимлар туздилар ва унда жумладан шундай дейилган: “Мўъмин мўъминни кофирни деб, қатл қилмайди ва мўъминга қарши кофирга ёрдам бермайди”. Шунингдек, Ибн Ҳишом “Сийрат” китобида “Яҳудлар билан битим тузиш” бобида шундай келтирган: “Мўъмин мўъминни кофирни деб, қатл қилмайди ва мўъминга қарши кофирга ёрдам бермайди”.

Бу билан Пайғамбар САВ ҳижрат диёрига кириб келган дастлаб кунидан бошлаб, уммат билан давлатнинг асосларини баён қилиб бердилар ва улар Савари коинот САВнинг мана бу қавлларида намоён бўлмоқда: “Мўъмин мўъминни кофирни деб, қатл қилмайди ва мўъминга қарши кофирга ёрдам бермайди”.

Эй мусулмонлар! Биродарларингизни қатл қилишни тўхтатинглар, мустамлакачи кофирга хизмат қилиб қўйманглар, найзаларингни ва ғазабингларни ўз ҳокимларинга ва уларнинг мустамлакачи кофир хўжайинларига қаратинглар, чунки балонинг асли ҳам, асоси ҳам ўшалардир. Кучингларни ҳам, сабру бардошингларни ҳам буюк рошид Халифалик қўрғонини қуришга сарфланглар, Расулулллоҳ САВнинг тариқатлари билан ва Саҳобаи киром – Аллоҳ улардан рози бўлган ва улар Аллоҳдан рози бўлган – ларнинг изидан бориб Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга қўлни қўлга беринглар.

Ҳизб-ут Таҳрир марказий ахборот бўлимининг аъзоси Элдор Ҳамзин.

Ҳизб-ут Таҳрирнинг марказий ахборот бўлими радиоси учун.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here