Иқбол: Покистон энг қисқа вақт ичида “Осиё қоплони”га айланади

668
0

Покистон иқтисодий тараққиёт вазири Инсон Иқбол Хитой билан Покистон ўртасидаги иқтисодий алоқалар ривожланиб бораётганлигига урғу берар экан, Хитойнинг дастаги билан Покистон энг қисқа вақт ичида иқтисодий жиҳатдан “Осиё қоплони”га айланишини билдирди.

Инсон Иқбол журналистлар учун ташкил қилинган матбуот анжуманида Хитой президенти Си Цзиньпиннинг Покистонга уюштирадиган сафари давомида 45 миллион доллар миқдоридаги “Покистон-Хитой иқтисодий йўлаги” лойиҳасига имзо чекиллишини маълум қилди.

Инсон Иқбол Хитойнинг ғарбий қисмидан бошланиб Покистоннинг жанубидаги Гвадар портигача етиб борадиган “Покистон-Хитой иқтисодий йўлаги” лойиҳасини “тарихий лойиҳа” сифатида баҳолади. Унинг таъкидлашича, Хитой ҳукумати бу лойиҳани амалга ошириш орқали Жанубий Осиё ва Ўрта Осиё халқларининг ривожланишига ҳам катта ҳисса қўшган бўлади.

Покистон иқтисодий тараққиёт вазирига кўра, лойиҳанинг 37 миллиард долларлик қисми шамол, гидроэлектр ва қуёш нуридан электр энергияси ишлаб чиқариш каби бир қатор энергетик соҳалар учун сармоялар ётқизишга ажратилади. Барча сармоялар хусусий ва давлат секторлари ҳамкорлигида амалга оширилади, ктедит аралаштирилмайди, бу лойиҳа барча хорижий сармоядорлар учун очиқ қолади.

Хитойнинг Исломободдаги Элчиси Сунь Вэйдун ҳам Покистоннинг халқаро ахборот агентлиги “APP”га берган интервьюсида “Покистон-Хитой иқтисодий йўлаги” лойиҳаси амалга оширилиши учун муштарак ҳамкорлик қўмитаси ва тўрт гуруҳ ташкил қилинганлигини маълум қилди.

“9 йиллик танаффусдан сўнг Хитой давлатининг президенти расмий сафар билан Покистонга келмоқда. Икки давлатнинг ички ва ташқи сиёсатлари турли хил бўлса-да, бунинг алоқаларимизга асло таъсири йўқ”, “Покистон-Хитой иқтисодий йўлаги” лойиҳасини амалга ошириш учун муштарак ҳамкорлик қўмитаси ва тўрт гуруҳ ташкил қилинди. Қумита лойиҳанинг умумий режасини тузиб чиқади. Тўрт гуруҳ эса шу муайян лойиҳадан масъулдир. Бу лойиҳа ортидан Европа ва Африка давлатларига товар экспорт ва импорт қилиш имконияти қўлга киритилади ва давлатларимизни ривожланиш сари етаклаган бир кучга юзага келади”, деди Хитой элчиси Вэйдун.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here