АҚШ Давлат департаментининг делегацияси Марказий Осиёнинг бешта давлатида бўлади

533
0

“Фарғона” ахборот агентлиги хабарига кўра, АҚШ Давлат депортаментининг маҳкамалараро гуруҳи Афғонистон бўйича икки томонлама консультациялар ўтказиш учун 2015 йилнинг 20—24 апрел кунлари Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистонда бўлади.

 Делегацияни АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси муовини Данэль Розенблюм ҳамда Афғонистон ва Покистон бўйича Махсус вакилининг ўринбосари Лорель Миллер бошқарадилар.

 Ушбу консультациялар сўнгги беш йил давомида олиб борилмоқда, улар Марказий Осиё мамлакатлари ҳукуматларининг илтимосига кўра бошланган.

 Маҳакамалараро гуруҳ Афғонистондаги сўнги воқеаларни, шу жумладан, миллий бирлик ҳукуматини шакллантириш, хавфсизлик соҳасидаги бугунги аҳвол ва НАТОнинг Афғонистондаги янги миссиясини муҳокама қилиб олади.

 АҚШ Давлат департаменти релизида айтилишича, Америка Қўшма Штатлари умумий муаммолар ва таҳдидларни ҳал қилишда ҳамда Марказий Осиё республикалари ҳукуматлари билан минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик масалаларида яқиндан ҳамкорликка умид қилади.

 Даниель Розенблюмнинг Тошкентга аввалги сафари давомида 308 та зирҳли машиналари ҳамда 20 та зирҳли ремонт-эвакуация транспорт воситалари Ўзбекистонга берилиши маълум бўлганди. Розенблюм ўшанда ушбу зирҳли машиналар терроризм ва наркобизнесга қарши курашда фойдаланилади, деб билдирганди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here