بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ливиядаги турли учрашув ва маслаҳатлар охири нимага олиб боради?!
Устоз Аҳмад Муҳаззиб қаламига мансуб
Ливия бўҳрони турли ерларда «маслаҳатлар», дея аталган учрашувлар шаклидаги турли ҳаракатларга гувоҳ бўлди. Даъво қилинишича, низолашаётган томонлар ўртасида диалог учун замин яратувчи бу «маслаҳатлар» сиёсий ечимга олиб борар эмиш.
Бироқ – бу намойишлар ва «маслаҳатлар», ҳақиқатдан ҳам бўҳрон муаммосини ҳал этадими?!, деган табиий савол туғилади. Нима, бу «Американинг бекорчи вақтида ўйнаётган ўйиними»?! Ёки маҳаллий доираларнинг бўҳронни ҳис қилиб, унга барҳам бериш учун туйғудан келиб чиқиб қилаётган ҳаракатими?! Ёхуд бу доиралар бунга барҳам бера олмайдими?!
Бундай ҳолатда айни намойишларнинг барчаси америкалик раҳнамоларнинг тартиби ва тавсияси бўлиб чиқади, демак бу намойишларни етаклаётган мақсад нимадан иборатлигини билмоқ керак бўлади.
Ҳозирда барчамизга яхши маълумки, Ливия саҳнининг ҳукмрон ва хўжайини Америка бўлиб, қолган халқаро томонлар таъсири бир ярим йил аввалгидан бир мунча заифлашиб қолди. Масалан, французлар юртдаги низолашаётган томонлар орқали ҳаракат қилолмай қолишган… Ҳафтар билан Вифоқ ҳукумати ўртасида ўйнашган ифлос роллари энди йўқ. Инглизлар қоронғи йўлакларда парда ортидан ҳаракат қилиб, дам унисини ҳаракатга келтиряпти, дам бунисини ўртага чиқаришяпти ҳамда Хавфсизлик Кенгаши орқали лойиҳалар тақдим этишмоқда… Аммо кўпинча бу лойиҳалари «вето», деган нарса орқали муваффақиятсизликка учрамоқда.
Юқоридаги саволларга жавоб топмоқ учун жорий воқеа-ҳодисаларни баён қилишга тўғри келади:
- Ўтган ой охирида Файз Саррож ўзининг ўт очишни тўхтатиш, деган ташаббусини бошлади. Курашнинг иккинчи томонини тамсил этаётган Ақила Солиҳ ҳам ўша куни ўт очишни тўхтатишни эълон қилди. Бу эса, иш зимдан уюштирилганига далолат қилмоқда.
- Ўт очишни тўхтатиш эълон этилиши ортидан диалогга чақирувлар янграб қолди. Масалан, Тобруқ парламенти ва давлат олий кенгаши жамоаларини Марокашдаги Бузниқа шаҳрида диалогга чақирилди. Сўнг жорий йил 6 сентябрда Қоҳирада парламент аъзолари билан олий кенгаш аъзолари ва Саррожнинг хавфсизлик маслаҳатчиси иштирокида маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.
- Ўша вақтнинг ўзида Женевада Ҳафтар вакиллари билан собиқ режим гуруҳлари ва Саррож ҳукуматининг – номи зикр қилинмаган – вакили ўртасида ва БМТ назорати остида диалоглар бўлиб ўтгани эълон этилди.
- Саррож зудлик билан Анқарага борди ёки чақирилди. У ерда Эрдоган билан учрашиб, оммавий ахборот воситаларида «Ливиядаги воқеалар ўзгаришини муҳокама қилишган»и хабар қилинди.
- Жорий йил 7 сентябрда Давлат олий кенгаши раиси Холид Мушрий «Марокашда бўлаётган нарса диалог эмас балки диалогга ҳозирланиш маслаҳатидир», дея баёнот берди. Бу билан у ортга тисарилиш бўлаётганини яширишга уринди.
- Яна жорий йилнинг 7 сентябрида Ливиянинг БМТдаги вакили Хавфсизлик Кенгашига Ҳафтар жангарилари ўт очишни тўхтатиш келишувини 72 соат ичида тўрт марта бузганини етказди.
- У ва бу воқеалардан олдин Америка ўзининг БМТдаги вакили Стефани Уильямс орқали Ливиянинг бўлинишига рози эмаслигини билдирди. Бу иш баъзи томонлар, хусусан, Франция томони билан муҳокама қилиниши мумкинлигини кўрсатмоқда. Стефани Саррож билан Ақила Солиҳ ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш қарорини олқишлади ҳамда «Ливиядаги томонларнинг сиёсий музокаралар орқали бир ечимга келиб миллий сайловларга етиб бориши»ни таъкидлади. Стефани Уильямс «Ливияда тинчлик жараёни натижа бериши учун хорижий томонлар курашни озуқалантиришдан тийилмоқлари шарт!», деди.
Бу жуда ҳам ғалати, гўё курашни озуқалантираётган Стефанининг давлати эмасдек! Гўё АҚШ Сисий, Муҳаммад ибн Салмон ва бошқа ўзининг малайлари орқали урушни таъминламай, малайи Ҳафтардан кўз юмиб тургандек!
Биз хорижий томонларнинг амалиётлари билан параллел равишда мавжуд сиёсий ҳаракатлар авж олиб, Ливия бўҳронидан манфаатдорлар ўртасида мусобақа кетаётганини унутганимизча йўқ ҳали!
Кўриб турибмиз, Қоҳира, Марокаш ва Швейцария ўртасида бўлишиб олинган бу учрашувлар Саррож билан Ақила Солиҳнинг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги қарорлари чиқиши ортидан бошланди ва намойишчиларда Ҳафтарнинг миссияси тамом бўлди, деган фикр пайдо бўлмаслиги учун Ҳафтар томонидан «ахборот воситалари»да эълон қилинмади.
Биз учрашувлар, диалоглар ва улар ҳақида нашр қилинган баёнотларни ўргандик ҳамда БМТдаги америкалик вакил Стефанининг мазкур ташаббусларни олқишлаганини кузатдик… Ушбу ўрганиш ва кузатиш натижасида булар қуйидаги бир неча мақсадларни амалга оширишга хизмат қилади, деган фикрга келдик:
- Саррожнинг президентлик муддатини ва у билан бирга бўлганларнинг вазифа муддатини қисқартириш;
- Президентлик кенгашини тўққизтадан учтага: президент ва икки аъзога қисқартириш;
- Президентни ва унинг икки аъзосининг ваколатини уч регионга – Бурқа (Киренаика), Триполи ва Жанубий Ғазон регионларига федерал бошқарув сифатида хослаб қўйиш. Ливияни бўлишга олиб борувчи бу мақсаднинг амалга ошиши Американинг ўзи учун манфаатли, деб ҳисоблаб қарор беришига боғлиқ.
- Янги ўтиш даврига қарор қилиш. Бу билан томонлар қуйидаги бир нечта мақсадни рўёбга чиқаришга муваффақ бўлишади:
а) Қўзғолончи жангчилар фаолиятига уларни қириш ёки жиловлаш орқали якун ясаш;
б) Ушбу нопок режани тамомлаш учун ҳокимиятга янги малайларни келишига имконият яратиш;
в) Ливиянинг асосан нефть киримлари билан мустаҳкамланувчи иқтисодига чанг солиб, уни ҳукумат қўлидан чиқариш ва БМТ қўлига топшириш, худди Ироқда қилингани каби.
Ҳақиқатдан ҳам АҚШ элчихонаси шанба куни «Ҳурра» радиосига берган ўзининг узун интервьюсида юртдаги курашаётган томонлар ўртасидаги Ливия нефти муассасасининг фаолиятини қайта тиклашга қаратилган «суверен шартнома» тузилганини олқишлади. Унинг таъкидлашича, ажнабий аралашувлардан қутулиш ва ўғирлаш ҳалқасини синдириш муҳим аҳамиятга эга эмиш.
Булардан сўнг ортиқча изоҳлашимизга ҳожат қолмади, фақат азиз устозимиз Муҳаммад Умарнинг сўзларини келтиришимизнинг ўзи кифоя. Устоз ажнабийлар билан иттифоқ қилиб, ҳокимиятни ўз қўлида ушлаб турган боғий элита сабабли юзага келган Ливиядаги аламли воқеликка бундай тавсиф беради:
«Дарҳақиқат, улар маошларни, вазифаларни, иш ўринларини ва ваколатларни бўлишиб олиб, маблағ ва ресурсларни совуришди… Кейин эса, асосий хизматлар билан таъминлашда, ҳатто урушни идора қилишда аянчли равишда муваффақиятсизликка учрашди, қалашиб кетган кризисларни ҳал қилиш қўлларидан келмади, аксинча, уларнинг давом этишга ҳисса қўшишди, ҳатто Москва ва Берлиннинг буйруқлари билан ўзларининг турк иттифоқчиларидан ҳам воз кечишди… Мана, бугунга келиб улар америкалик хўжайинларини рози қиладиган бўлиб қолишди, унинг розилиги йўлида ўзлари ва партиялари ўтиш даврини узайтириш ҳуқуқига эга чиқишяпти, ваҳоланки, бу беҳуда узайтириш ватанимизга ва масаламизга ҳалокатдан ўзга нарса келтирмайди.
Уларнинг аҳволи ушбу кимсаларникидан фарқ қилмайди:
إِنَّ قَارُونَ كَانَ مِنْ قَوْمِ مُوسَى فَبَغَى عَلَيْهِمْ
«Албатта Қорун ўзи Мусо қавмидан эди. Бас у (қавмидагиларига) кибру-ҳаво қилди» [Қасос 76]
Бечора юрт елкасига миниб олган бундай сохта манфур жиноятчилар тўдасини албатта даф қилмоқ керак ва ҳар қандай ҳақиқий саъй-ҳаракатнинг биринчи галдаги мақсади ҳам мана шу. Бу ажнабийлардан қўлни ювиб, қўлтиққа уриш, иродани улардан озод этиш ва суверенитетни тиклашдан бошланиб, эркин ирода асосида ўзлик биносини барпо этишгача етиб борувчи ҳаракатдир».
Роя газетаси сайтидан олинди