Автоҳалокатда қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия

486
0

“Новости-Казахстан” агентлиги Қозоғистоннинг Жамбул вилояти Мўйинқум туманида якшанба куни эрталаб юк автомобили ва микроавтобус тўқнашиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 16 кишига етгани ҳақида хабар берди.

 Ҳалокат Олма ота – Екатеринбург йўлининг 487-километрида юз берган бўлиб, “Газел-2705” русумли юк машинаси Бишкекдан Шимолий Қозоғистонга кетаётган “Мерседес-Бенс Спринтер” микроавтобуси билан тўқнашиб кетган. Автомобилларда 19 киши бўлган. Транспорт ходисаси оқибатида автомобил ёниб кетган. Воқеа жойидан 14 кишининг куйган жасади топилган (“Газел” ҳайдовчиси ва 13 йўловчининг, улардан 3 нафари болалар). Микроавтобусдаги бир йўловчи жароҳат туфайли шифохонада вафот этган. Ҳалок бўлганларнинг 15 нафари Қирғизистон ва 1 нафари Қозоғистон фуқароларидир.

 Душанба куни автоҳалокатда қурбон бўлганларнинг исм фамилиялари ОАВлар орқали маълум қилинди, ҳалок бўлганлар:

1)    Ўринбаев Аббос, 2008 йили туғилган;

2)    Ўринбаев Аброриддин, 2006 й.т.;

3)    Ўринбаева Хадичахон, 2003 й.т.;

4)    Ўринбаева Гавхарой, 1981 й.т.;

5)    Ўринбаева Мавжуда Ҳамидовна, 1953 й.т.;

6)    Арискулов Ерлан, 1992 й.т.

7)    Амираев Махамаджан, 1974 й.т., Баткен вилояти.

8)    Сартмамбетов Мукамбет Сейдалиевич, 1982 й.т., Ўш вилояти.

9)    Эрашиев Абдисамат Токтасинович, 1974 й.т.

10) Сайкоев Максатбек, 1985 й.т. (шифохонада вафот этган); Ўш вилояти.

“Mercedes-Benz Sprinter” ҳайдовчиси:

11)    Джурабаев Бахтияр, 1987 й.т., Ўш шаҳри.

12)    Абдуллаев Жиргалбек, 07.01.83 й.т. Ўш вилояти.

Ҳалок бўлган яна уч кишининг шахси аниқланмоқда.

Турли даражада жароҳат олган Майрамбек ўғли Самат 1993 й.т. ва Сейитбеков Тайирбек 1971 й.т. Қарағанда вилоятининг Приозёрск шифохонасига, Баткен вилояти турғуни, 1993 йили туғилган Дарбешов Рустамбек ва Жалолобод вилоятидан, 1993 йилда туғилган Токтарбоев Темирлан Жамбул вилояти Балхаш шаҳар шифохонасига ётқизилган.

Биз, Туркистон сайти ходимлари Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари номидан Раҳимли Аллоҳ мазкур автоҳалокатда ҳалок бўлган ватандошларимизнинг Охиратларини обод қилишини, уларни Ўз жаннатлари билан ризқлантиришини сўраб, уларнинг оила аъзолари ва яқинларига ўз таъзия ва ҳамдардлигимизни изҳор қиламиз. Уларга Аллоҳдан сабру жамил, ажру ажим тилаган ҳолда жароҳатланганларни тез кунда сиҳат топиб, ўз яқинлари бағрига қайтишини тилаб қоламиз.

الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُم مُّصِيبَةٌ قَالُواْ إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ

“Улар мусибат етганда: “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз”, дерлар”. (Бақара. 156)

 Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here