Юқумли касалликларнинг тарқалишини олдини олиш

594
0

 Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Юқумли касалликларнинг тарқалишини олдини олиш

Давлатда фавқулодда ҳолат сифатидаги юқумли касалликлар

  Юқумли касалликларнинг авж олиши ҳаёт ва меҳнат учун потенциал хавф туғдириши ва катта ҳалокатларга олиб келиши мумкин. 1918-1919-йиллари H1N1 вирусидан келиб чиққан “Испан гриппи” пандемияси 500 миллионга яқин одамга ўз таъсирини кўрсатди ва ўлимлар сони дунё бўйлаб тахминан 50 миллион кишига етди ҳамда бундан саломатликка оид муаммолар, сиёсий ва иқтисодий қийинчиликлар келиб чиқди. Ушбу эпидемиянинг такрорланишидан қўрқиб, бир қанча давлатлар грипп вирусига қарши йиллик эмлаш дастурини қабул қилишди. 2003-йилда SARS, деб номланган янги коронавируси пайдо бўлди ва бу вирус эпидемия назорат қилингунига қадар камида 12 мамлакатга тарқалишга улгурди. 30/1/2020- йили Жаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилоти томонидан Covid-19 (SARS-Cove 2) пандемияси халқаро фавқулодда ҳолат сифатида эълон қилинди ва у 11/3/2020 йилда расман пандемия, деб эълон қилинди. Бир йилдан сўнг инфекция ҳолатлари сони халқаро ташкилотларнинг статистик маълумотларига кўра, тахминан 118 миллионга етди. Ўлимлар сони 2.6 миллиондан ортиқ ҳолатда қайд этилди. Ушбу эпидемиянинг иқтисодий йўқотишлар ва соғлиққа таъсири жуда катта бўлди. Шунинг учун ҳар қандай мамлакатда бундай масалалар бўйича тайёргарлик муносиб даражада бўлиши лозим.

Мамлакатга келган чет элликларнинг саломатлигини назорат қилиш

  Ислом давлати юқорида айтиб ўтганимиздек, вирус юқтирганларнинг мамлакатга киришларига йўл бермаслик учун Covid-19, SARS, Яқин Шарқ респиратор синдроми, Сил, Вабо (Perseniya), Грипп, Ebola ва шунга ўхшаш юқумли касалликлар тарқалган мамлакатлардан келганларни текшириши лозим.  Шунингдек, давлат глобал соғлиқни сақлаш тенденцияларини кузатиши лозим. Шу тариқа Халифалик давлати учун одамларнинг касаллик тарқалган ҳудудларга саёҳат қилишлари ва ундан қайтишларининг олидини олиш учун зарур бўлган меъёр ва аҳкомларни татбиқ этиш билан ўз эхтиёт чораларини кўриши имконияти туғилади.

Юқумли касалликлар ва пандемияларнинг тарқалишига қарши кураш – Карантин

  Касалликлар орасида юқумли ва юқори хавфли касалликлар мавжуд бўлиб, бундай касалликларнинг тарқалишини олдини олиш учун баъзан беъморни  бутунлай изолация қилиш ёки у билан алоқа қилганда ниқоб кийиш каби профилактика чораларини кўриш лозим бўлади. Токи, соғлом одамлар беъморнинг юқумли микроорганизмларига дучор бўлмасинлар. Агар шифокорлар  маълум бир беъморни хавф туғдирадиган ва юқумли касалликлар манбайи, деб қарор қилишган бўлса, давлат бу беъморни одамлардан ажратиб, агар у шифо ва кузатувга муҳтож бўлса, уйида ёки шифохонада сақланиши, изолациялаши лозим бўлади. Агар уни одамлардан бутунлай изолация қилиш талаб этилмаса, уни зарур профилактика чораларини кўришга мажбурлаши лозим. Карантин – инфекция юқтиришни камайтириш учун одамларнинг ҳаракатларини ва аралашиб юришларини чеклашдир. Дарҳақиқат, шариат карантиннинг тариқатини аниқ белгилаб берган:

  • Касалликни бошланган жойида тўхтатиш ва унинг тарқалишини олдини олиш.
  • Беморни соғлом кишилардан ажратиб қўйиш.

а) эпидемияни назорат қилиш ва касалликни чеклаш

  Касаллик келиб чиққан жой аниқлангач, Ислом касаллик топилган жойларда қаттиқ карантин сиёсатини жорий қилади. Бухорий Усома ибн Зайддан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:

 إذا سَمِعْتُمْ بالطَّاعُونِ بأَرْضٍ فلا تَدْخُلُوها، وإذا وقَعَ بأَرْضٍ وأَنْتُمْ بها فلا تَخْرُجُوا مِنْها

  “Агар бирор жойда Тоун (Ўлат) касаллиги борлигини эшитсанглар, у жойга кирманглар. Агар бу касаллик сизлар турган жойда пайдо бўлса, у жойдан чиқманглар”.

  Бухоий ва Муслимнинг ҳадисида Усома ибн Зайддан қилинган яна бир ривоят бор. Расулуллоҳ саллоллоҳуалайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

الطَّاعُونُ رِجْسٌ أوعَذَابٌ أُرْسِلَ عَلَى طَائِفَةٍ مِنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ، أَوْ عَلَى مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ، فَإِذَا سَمِعْتُمْ بِهِ بِأَرْضٍ، فَلاَ تَقْدَمُوا عَلَيْهِ، وَإِذَا وَقَعَ بِأَرْضٍ، وَأَنْتُمْ بِهَا فَلاَ تَخْرُجُوا، فِرَارًا مِنْهُ

  “Тоъун Бани Исроилга ёки сизлардан илгарги қавмларга юборилган азобдир. Агар уни бирор жойда пайдо бўлганини эшитсанглар, у жойга борманглар. Агар у сизлар турган жойда пайдо бўлса,  у жойдан қочиб чиқманглар”.

  Бухорийнинг Оиша онамиздан қилган бошқа ривоятида келишича, Оиша онамиз айтадилар: Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан Тоъун хақида сўраган эдим Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам менга дедилар:

أَنَّهُ عَذَابٌ يَبْعَثُهُ اللَّهُ عَلَى مَنْ يَشَاءُ، وَأَنَّ اللَّهَ جَعَلَهُ رَحْمَةً لِلْمُؤْمِنِينَ، لَيْسَ مِنْ أَحَدٍ يَقَعُ الطَّاعُونُ، فَيَمْكُثُ فِي بَلَدِهِ صَابِرًا مُحْتَسِبًا، يَعْلَمُ أَنَّهُ لاَ يُصِيبُهُ إِلَّا مَا كَتَبَ اللَّهُ لَهُ، إِلَّا كَانَ لَهُ مِثْلُ أَجْرِ شَهِيدٍ

  “У Аллоҳ таъоло хоҳлаган бандасига юборадиган азобдир. Албатта Аллоҳ уни мўминлар учун раҳмат қилди; биротасига бу касал юқса, у Аллоҳ пешонасига ёзган нарсагина етишини билгани ҳолда, сабр қилган ва охиратни умид қилани ҳолда ўзининг шаҳрида қолади. Магар, мана шу одам учун шаҳиднинг ажри-мукофоти берилади”.

  Ибн Хажар “Фатҳул Борий” асарида қайд этишича, иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу Шом тарафга йўлга чиқадилар.  Шомга яқинлашганларида Халифага у ерда вабо тарқаганлиги хабари етказилади. Шунда Абдураҳмон ибн Авф Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳуга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу сўзларини етказади:

إِذَا سَمِعْتُمْ بِهِ بِأَرْضٍ، فَلاَ تَقْدَمُوا عَلَيْهِ، وَإِذَا وَقَعَ بِأَرْضٍ، وَأَنْتُمْ بِهَا فَلاَ تَخْرُجُوا، فِرَارًا مِنْهُ

  “Агар бирор жойда уни (вабони) эшитсанглар, у жойга борманглар. Сизлар турган жойда вабо тарқалган бўлса, ундан қочиб чиқманглар”. Буни эшитган Умар ибн Хаттоб ортларига қайтиб кетадилар.

б) юқумлм касаликка чалинганларни соғлом одамлардан ажратиб қўйиш

  Касаллик аломатлари кўринган кишиларга келсак, уларни соғлом кишилардан кескин суратда ажратиб қўйиш лозим. Касаллардан инфекция бошқаларга тарқалмаслигини таъминлашга қаттиқ ҳаракат қилиш лозим. Бухорий Усома ибн Зайддан қилган ривоятда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

 إذا سَمِعْتُمْ بالطَّاعُونِ بأَرْضٍ فلا تَدْخُلُوها، وإذا وقَعَ بأَرْضٍ وأَنْتُمْ بها فلا تَخْرُجُوا مِنْها

  “Агар бирор жойда Тоун борлигигни эшитсанглар, у жойга кирманглар. Агар у сизлар турган жойда пайдо бўлса, у жойдан чиқманглар”.  Одамларни бу йўналишда ҳамкорликка ундаш лозим. Чунки, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

 لا ضَررَ ولا ضِرارَ، مَن ضارَّ ضارَّهُ اللَّهُ، ومَن شاقَّ شَقَّ اللَّهُ علَيهِ

  “Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ. ким бировга зарар етказса, унга Аллоҳ зарар етказади. Ким бировни машақатга солса, уни Аллоҳ машаққатга солади”.

  Агар бундай ҳолатда бемор карантин қоидаларига риоя қилмаса, давлат уни куч билан мажбурлаб, карантин ҳолатига киргизади. Чунки унинг ташқарига чиқиб, одамлар билан аралашиб кетиши уларга зарар етказади. Бироқ, Имом-Раҳбар ташқарига чиқишдан ва мехнат қилишдан тўсиб қўйилгани учун кундалик маблағига эга бўлмаган карантиндаги беморни нафақа билан таъминлаши лозим. Хуллас, юқумли касалликларнинг тарқалишига қарши курашнинг энг тўғри йўли – беморларга назоратни кучайтириш ва уларга бепул даволанишни таъминлаш билан бирга – юқумли касалликни пайдо бўлган жойида изолация қилиш ва ўша минтақани карантин ҳолатига киргизишдан иборатдир. Айни пайтда соғлом кишилар юқумли касалликлар пайдо бўлишидан олдин қандай бўлса, ўзларининг ижтимоий ва иқтисодий ҳаётларини шундай давом эттираверадилар. Намоз каби ибодатлар давом этаверади. Бу мутахассис докторлар кўрсатма берган муносиб тиббий эхтиёт чораларини кўришдан қайтармайди. Давлат масалан, таълим соҳаси каби ўзининг аҳолиси учун асосий эхтиёжларни таъминлашида давом этаверади.

Қўшимча чора-тадбирлар

  Касалликнинг ўзига хос хусусиятларига кўра тарқалишининг олидини олиш зарур бўлса, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг:

الإمام رَاعٍ ومسؤول عن رَعِيَّتِهِ

“Имом бошлиқ ва у ўз халқидан масъулдир”, деган сўзларига кўра инсонларнинг ишларини бошқариш учун қўшимча чора-тадбирларни қўллаш лозим  бўлади. Бу чора-тадбирлар жамоат жойларида мажбурий текширувлар ва шариат аҳкомларига мувофиқ бошқа масалаларни ўз ичига олиши мумкин.

  Исломда давлат ишларни бошқариш салоҳиятини суъистимол қилган ҳолда инсонларнинг умумий, кундалик ҳаётларини тўхтатиб қўйиши мумкин эмас. Чунки одамларни ўз уйларига қамаб қўйиш тирикчиликнинг қийинлашишига ва муаммоларнинг кескинлашишига ҳамда булар бошқа муаммоларга  олиб келади. Шунинг учун Халифалик давлати бундай чораларни биринчи эмас, балки энг сўнги чора сифатида қўллаши лозим. Шунда Халифа инсонларнинг кундалик ишларини савдо-сотиқ ишларини тўхтатиб қўймайди, ризқлари оридан юриш ва вожиб ибодатларини бажариш каби шаръий-қонуний ҳаракатларини таъқиқлаб қўймайди. Шаръий аҳкомлар рухсат берган ўринлардагина бундай чекловларни қўллаш мумкин. Негаки, оддий кундалик ҳаёт аҳолининг ҳаққи-ҳуқуқидир. Бу ҳуқуқни шаръий ва фардий заруратсиз чеклаб бўлмайди. Ҳатто, шу ҳолатда ҳам бу қайдларни вақт ва жой билан чеклаш имкониятини қараб чиқиш лозим бўлади.

Фавқулодда вазиятларга тайёргарлик

  Ислом давлати бошқарув борасида биринчи даражали давлат бўлиб, эпидемияларни олдини олиш ва уларга қарши энг яхши воситалар билан қарши туриш учун ҳар доим шай ва хозир турган. Ҳозирда бундай эхтимолларга қарши курашиш учун фавқулодда режаларга эга бўлиш лозим.

Бундай тасодифий ҳодисаларга тайёргарликлар, хозирликларнинг асосий жиҳатилари қуйидагилардан иборатдир;

  • Умумий саломатлик учун яхши бир тизим лозим бўлиб, бу тизим пандемиялар қайдларини яқиндан кузатиб боради ва маълумотларни марказий соғлиқни сақлаш бошқармасига юборади. Бу бошқарма эса, ўзининг олий даражадаги салоҳиятидан келиб чиқиб лозим бўлган қарорларни қабул қилади.
  • Ушбу тизимдан махаллий ҳудудларда тест ва эмлашни ташкил қилиш, агар керак бўлса, изолацияни осонлаштириш учун фойдаланиш лозим. Исломий мамлакатларда ҳар бир минтақада масжидлар мавжуд бўлиб, зарурат вақтида бу масжидлардан зарур инфратузилманинг бир қисми сифатида фойдаланиш мумкин бўлади.
  • Экспертизаларни ўтказиш, ходимларни ҳимоя қилиш, уларни мамлакатдаги лабораториялар билан боғлаш ва бошқа давлатлар ҳудудларидан ускуналарни келтириш учун зарур бўлган ресурсларни олдиндан режалаштириш.
  • Фавқулодда вазиятларда курашга шай туриш учун оддий вазиятларда тизимда қўшимча эхтиёт чораларининг даражаси мавжуд бўлиши лозим. Шунинг учун фавқулодда бўлмаган оддий вазиятларда тизимларни минимал ресурслар билан машғул этиш жоиз эмас. Балки, энг тўғри йўл хизматларни фавқулодда вазиятлар талабларини қондириш учун кўпайтириш мумкин бўлган қувватнинг қўшимча фоизи билан оддий вазиятларда ишга туширишдир. Бу сунъий кислород захираларини тиббий мақсадларда фойдаланишни ёки хусусий саноатни, масалан, сунъий нафас олиш ускунаси ёки ҳимоя кийими каби тиббий ускуналар ишлаб чиқаришга мажбурлашни ўз ичига олади.

       Глобал соғлиқни сақлаш

  Глобал соғлиқ – жаҳон миқёсидаги инсонларнинг соғлиғидир. Глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги тараққиёт Бутун Жаҳон Соғлиқни сақлаш масалаларидаги муаммоларга дуч келмоқда. Масалан, Covid-19 каби кенг тарқалган эпидемиялар, атроф-муҳит омиллари, иқтисодий номутаносибликлар, сиёсий омиллар, жумладан, миграция ва қочқинлар масалалари, юрак хуружи, саратон, диабет каби юқумли бўлмаган касалликлар, ҳайвонлар саломатлиги, озиқ-овқат манбаълари ва ишлаб чиқариш материалларининг саломатлиги шулар жумласидандир.

   Covid-19 эпидемиясининг охирги аҳволи шуни кўрсатдики, олам етакчилиги бутун жаҳон соғлиқни сақлаш муаммолирига қарши жавоб чораларини кўришда шол-фалаж аҳволга тушиб қолди. Эпидемиологик текширувлар, даволаш ва вакциналар ишлаб чиқариш соҳасида ҳам, уларни барча давлатларга етарли суратда тақсимлашни амалга ошириш соҳасида ҳам муваффақиятсизликка учради. Масалан, Коронавирус пандемияси ҳолатида на бой мустамлакачи капиталистик мамлакатлардан ва на Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ушбу эпидемияга қарши курашиш учун етакчиликни қўлга олишни ёки оламий мувофиқлаштиришни кўрмадик. Дастлаб, уларнинг айримлари бу муаммонинг хажмини кичрайтириб кўрсатишди сўнг эса, вакциналарни тақсимлашда худбинлик йўлига ўтишди. “Вакциналар миллатчилиги”, деган термин мана шундан келиб чиқди.

  Глобал касалликларга қарши курашиш ҳамда соғлиқни мувофиқлаштириш мақсадлариги хизмат қиладиган “Мустақил ташкилотлар” бўлиши керак бўлган Халқаро Соғлиқни сақлаш агентликлари  икки турдаги жамоатчилик танқидига учрадирлар:

Биричидан; ушбу агентликларнинг ҳаракатларини йирик давлатлардан мустақил деб бўлмайди. Чунки, бу агентликларни молиялаштириш ана ўша йирик давлатларга таянади. Демак, бу агентликлар ана ўша давлатлар томонидан таҳдид остига олинади. Бу давлатларнинг ўзлари томонидан қўлланилаётган назорат, гегемонлик ва сиёсийлаштириш борасидаги халқаро айбловлар шунга далолат қилади. Масалан, АҚШ президенти Дональд Трамп Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотига ҳужум қилиб, уни АҚШ манфаатларини ҳисобга олмай Хитой манфаати учун ишлайдиган “сиёсийлашган”, ташкилот деб айблади. Бундай тарафкашлик натижасида Трамп 2020-йилнинг 14-апрелида бу ташкилотни молияштиришни бутунлай тўхтатишга қарор қилди. Ҳолбуки, АҚШ бу ташкилотга ўз бюджетидан энг катта маблағ ажратадиган давлат эди.

Иккинчидан; турли ҳил йиғилиб қолган муаммолар сабабли бу агентликларнинг софлиги қолмаган, улар бузилиб битган. Бунга энг яққол мисол АҚШ халқаро молиялаштирилган болалар шоллиги(полиомиелит)га қарши эмлаш дастурини Усома бин Ладеннинг қаерда эканлиги ҳақидаги маълумотни йиғиш учун ишлатган. Бу ҳақда 10/10/2019 Би Би Си араб веб-сайтида маълум қилинган. Шундай қилиб, Покистонда соғлиқни сақлаш соҳасида ишловчиларга шубҳа назари билан қаралади. Француз ёзувчилари Бернард Дифо ва иқтисод фанлари доктори Бернард Лиминс 2000-йили “Жаҳон соғлиқни сақлаш: Умумий соғлиқнинг ғарқ бўлаётган кемаси; БМТнинг тойилиш ва муваффақиятсизликлар”, номли китобни нашрдан чиқардилар. Улар бу китобда Жаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилотининг жаҳон соғлиғини сақлаш манфаатларига зид келадиган иқтисодий ва сиёсий манфаатларга аралашиб кетганини қайд этадилар. Дефо мустаққиллигини йўқотгани боис Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти аралашиб қолган бир неча коррупция ҳолатларини қўшимча қилади. Жумладан, Nestle томонидан қашшоқ мамлакатлар бозорлари учун махсус ишлаб чиқарилган зарарли болалар сути махсулотларини тилга олади. БМТ, Халқаро Адлия вазирлиги, Халқаро Валюта жамғармаси, Жаҳон Банки, Жаҳон соғлиқни сақлаш Ташкилоти каби халқаро ташкилотларнинг ҳаммаси ғайри исломий асосга қурилган бўлиб, улар Ислом аҳкомларига зид қонунларни чиқарадилар. Шунинг учун Ислом Давлати бундай ташкилотларда иштирок этиши, уларга аъзо бўлиши мумкин эмас. Бундай ташкилотлар билан иттифоқ тузиш ёки аҳдномаларга имзо чекиш уларни кучайтиришга маънан ҳисса қўшади. Чунки, бундай халқаро ва махаллий ташкилотлар асосланган асосни Ислом ҳаром деб билади. Масалан, БМТ куфр низоми бўлган капиталистик асосга қурилади. Бунга қўшимча, улар йирик давлатлар хусусан, Америка қўлидаги қуроллардир. Йирик давлатлар бу қуролдан кичик давлатларга, шу жумладан Ислом ўлкаларига ўзларининг ҳукмронлигини ўтказиш учун фойдаланадилар. Шунинг учун гувоҳ бўламизки, йирик давлатлар бошқа давлатлар ҳисобига фақат ўзларининг  манфаатларини кафолатлайдиган битимларга имзо чекадилар. Аммо халқаро ташкилотлар билан кофир давлатларга тобеъ бўлган қутқарувчи ва ёрдам берувчи ташкилотлар орасида фарқга келсак, албатта бундай ташкилотлар ҳам ёрдам бериш баҳонасида Ислом юртларига киришлари ман этилади.  Чунки, инсонпарварлик ва жабрланганларга ёрдам бериш шиори остида яширинган бундай ташкилотлар одатда фалокатлардан мамлакатларга кириш учун ва миссионерлик фаолиятларини юритиш учун фойдаланадилар. Индонезияда юз берган сунамидан кейин рўй берган миссионерлик ҳаракати-насронийлаштиришга уриниш  ҳаракати фикримиз далилидир. Француз ташкилоти Чад мамлакати болаларини ўғирлашга уринган. Сиёсий ва разведка ишларини амалга оширишга ҳамда Судан Дорфурида содир бўлгани каби исёнчи жамоатларни дастаклаган ва фитна оловини урчитган. Шунинг учун бундай ташкилотларнинг фойдасидан зарари кўпроқдир. Балки, бундай ташкилотларнинг гарчи, ёрдам қўлини чўзиш баҳониси билан бўлса ҳам,  Дорул исломга киришлари фитна уриғини экишларига ва куфр давлатини Ислом давлати устидан ҳукмронлик қилишига замин яратади. Аллоҳ субҳанаҳу марҳамат қилади:

وَلَن يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا

  “Аллоҳ хеч қачон кофирлар учун мусулмонлар устидан (ҳукмронронлик қилишга) йўл бермайди”.[4:141].

 Айниқса, мол ва материал сифатида мустамлакачи давлатлар томонидан кўрсатиладиган хорижий ёрдамлар ҳам Ислом давлати томонидан рад этилади. Чунки, бундай ёрдамлар одатда қурол-яроқ контрабандасига ёки Ислом давлати ичида кофир давлатларнинг манфаатларини пайдо бўлишига имкон яратади. Бундан фарқли ўлароқ, агар бирор куфр давлатида мусибатли бахтсиз ҳодиса юз берса, Ислом давлати ваколатли экипаж ва керакли анжомларни юбориш билан ёрдам қўлини чўзади. Албатта Халифа бу билан биринчи ўринда давлат ва Исломга бўлган даъват манфаатини ҳисобга олади. Бу ёрдамлар жабр кўрган давлатни ҳарбий томондан кучайиб кетишига олиб келмайдиган даражада бўлишини эътибордан қочирмайди.

  Хозирги халқаро ташкилотлар билан битим ва келишувлар тузиш орқали уларни кучайтириш ўрнига уларни парчалашга ва уларни ўрнига йирик давлатларга қарам бўлмаган янги оламий ташкилотарни ташкил этишга ҳаракат қилиш лозим. Бундай янги ташкилотлар барча инсоний жамиятлар томонидан эътироф қилинган ҳамда Ислом ҳам тан оладиган қоидаларни ҳурматлаш асосига қурилади. Мазлумлар учун адолат, зулмни таъқиқлаш ва элчиларнинг дахлсизлиги шулар жумласидандир. Кейин, бу ташкилотлар ўзларида маънавий куч-қувват борлиги  ҳамда ўзларини дастакловчи оламий раъйи оммга эга бўлганликлари учун бутун башарият орасида адолат таратишга хизмат қиладилар. Зеро, бундай ташкилотлар қандайдир бир давлатнинг эмас, балки бутун башариятнинг фойдасига ишлайдилар. Улар пайғамбарликдан олдинги Ҳилфул-Фузул – Фазл аҳлининг аҳдлашувига ўхшайдилар. Улар ўшанда зулмни бартараф этишга ва мазлумга адолат кўрсатишга аҳдлашган эдилар. Бу аҳдлашувга 20 ёшлар чамасидаги Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам қатнашган эдилар. У Зот бу аҳдлашувни пайғамбар бўлиб юборилганларидан кейин мана бундай ёдга оладилар:

لقد شهدت حلفا في دار ابن جدعان ما أحبّ أنّ لي به حمر النّعم، و لو دعيت به لأجبت

“Дарҳақиқат, мен Абдуллоҳ ибн Жудъонннинг уйида бир аҳдлашувнинг гувоҳи бўлдимки, мен бу аҳдлашувни қизил туяларга ҳам алишмас эдим. Агар бундай аҳдлашувга Исломда чақирилсам, алабатта унга лаббай деб жавоб берган бўлардим”. Бу ҳадисни Ибн Ҳишом ўз “Сийрат” ида ривоят қилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here