“Жиҳод Халифаликни тиклаш тариқати эмас” иборасини ойдинлаштиришга оид саволга жавоб

566
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Раштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан
Lone Travellerнинг (Жиҳод Халифаликни тиклаш тариқати эмас) иборасини ойдинлаштиришга оид саволига жавоб

Савол:
(Assalamu Alaikum our honorable Ameer:
We say that establishment of Khilafah and Jihad are different obligations justifying the point that Jihad can’t be the methodology to establish the Khilafah. Can you explain that these two are different obligations?
May Allah (swt) accept you and give you the responsibility to guide the Ummah) end

Савол таржимаси:
Ассаламу алайкум улуғ амиримиз:

Биз Халифалик бир фарз, жиҳод эса яна бир фарз, жиҳод Халифаликни тиклаш тариқати эмас… деб айтамиз. Илтимос шу ишни ойдинлаштириб берсангиз…

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан сиздан қабул қилишини ва сизга Умматга етакчилик қилиш неъматини ато этишини сўраб қоламиз.

Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бу ерда бир неча асосий ишлар бор бўлиб, уларни яхшилаб тушуниб олиш зарур, чунки улар жавобни ойдинлаштириб беради:

1 – Бирон масаланинг шаръий ҳукмини истинбот қилиш учун талаб этиладиган далиллар шу масала бўйича далиллар бўлиб, улар бошқа масала бўйича далиллар эмас:

а) Масалан таҳорат қандай олинишини билмоқчи бўлсам мен таҳорат далилларини – улар Маккада нозил бўлганми ёки Мадинадами, бунинг фарқи йўқ – қидираман ва улардан эргашиладиган усулга мувофиқ шаръий ҳукм истинбот қилинади… Лекин мен таҳорат ва унинг қандай қилиниши ҳукмини олиш учун рўза далилларини қидирмайман.

б) Масалан ҳаж ҳукмларини билмоқчи бўлсам ҳаж далилларини – улар Маккада нозил қилинганми ёки Мадинадами, бунинг фарқи йўқ – қидираман ва улардан эргашиладиган усулга мувофиқ шаръий ҳукм истинбот қилинади. Лекин мен ҳаж ва унинг қандай қилиниши ҳукмини олиш учун намоз далилларини қидирмайман.

в) Масалан жиҳод ҳукмларини: унинг фарзи айн ёки фарзи кифоя эканини, мудофаа жиҳодими ёки биринчи бўлиб бошлаб қилинадиган жиҳодми эканини, жиҳоддан келиб чиқадиган фатҳ ва Исломни ёйиш ҳукмларини – куч билан фатҳ қилиш бўладими ёки сулҳ биланми, бунинг фарқ йўқ – билмоқчи бўлсам мен жиҳод далилларини – улар Маккада нозил қилинганми ёки Мадинадами, бунинг фарқи йўқ – қидираман ва улардан эргашиладиган усулга мувофиқ шаръий ҳукм истинбот қилинади. Лекин мен жиҳод ва унинг тафсилотлари ҳукмини олиш учун закот далилларини қидирмайман.

г) Барча масалаларда шундай. Чунки уларнинг Макка ёки Мадинада келган ўз далиллари қидирилади ва ана шу далилдан масаланинг эргашиладиган усулга мувофиқ шаръий ҳукми олинади.

2 – Энди Исломий Халифаликни тиклаш масаласига келамиз ва унинг далилларини қидирамиз. Бу далиллар Маккада нозил қилинганми ёки Мадинадами, бунинг фарқи йўқ. Улардан эргашиладиган усул бўйича шаръий ҳукмни истинбот қиламиз.

а) Биз Исломий давлатни тиклашга оид далилларни фақат Росулуллоҳ САВ ўзининг Маккаи Мукаррамадаги сийратларида баён қилиб берганликларини кўрамиз. Чунки Пайғамбаримиз Исломга яширин даъват қилиб, бир сабрли имонли уюшмани вужудга келтирдилар… Ана шундан кейин бу уюшмани Маккадаги одамлар ўртасида ва мавсумларда эълон қилдилар… Кейинроқ қувват ва қудрат аҳлидан нусрат талаб қилдилар. Натижада Аллоҳ Субҳанаҳу у кишини ансорлар билан икромлади, шундан кейин Пайғамбаримиз уларнинг юртига ҳижрат қилдилар ва давлатни тикладилар.

б) Росул САВ давлатни тиклаш учун Макка аҳлига қарши жанг қилмадилар, давлатни тиклаш учун ҳеч қайси қабилага қарши жанг қилмадилар. Ҳолбуки Росул САВ ва у кишининг саҳобалари – улардан Аллоҳ рози бўлсин – жангда қаҳрамон, кучли, тақволи эдилар… Лекин Росул САВ давлатни тиклаш учун жангдан фойдаланмадилар, аксинча ансорлар Пайғамбаримиз даъватини қабул қилиб, Пайғамбаримиз САВ давлатни қургунларига қадар даъват қилишда ва нусрат талаб қилишда давом этдилар.

в) Ана шундан кейин фатҳ, Исломни ёйиш ва Исломий давлатни ҳимоя қилиш учун жиҳод ҳукмлари фарз қилинди. Жиҳод давлатни тиклаш учун фарз қилинмади. Буларнинг барчаси Росулуллоҳ САВ сийратида очиқ-ойдин кўриниб турибди.

г) Шундай қилиб демак давлат қандай тикланганини билинмоқчи бўлса унинг кайфияти Росулуллоҳ САВнинг даъват, талаби нусрат, ансорларнинг даъватни қабул қилиши ва давлатнинг тикланишидан иборат ишларидан олинади… Энди агар жиҳод ҳукмларини билиб олинмоқчи бўлса унинг ҳукмлари жиҳодга тааллуқли шаръий далиллардан олинади. Демак ҳар бир фарзнинг далиллари унга тааллуқли далиллардан олинади. Демак давлатни тиклаш уни тиклаш далилларидан, жиҳод эса жиҳод далилларидан олинади ва шунга ўзининг йўсинида қаттиқ амал қилинади. Аллоҳ Субҳанаҳу тавфиқ берувчи Эгамиздир.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта

28 ражаб 1435ҳ
27 май 2014м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here