Салоҳиддин Айюбийнинг тарихи ўқув дастурларидан олиб ташланди

843
0

Мисрда “Терроризмга қарши кураш” доирасида олиб борилаётган фаолият жараёнида бир қанча Исломий дарсликлар мактаб ўқув дастурларидан чиқариб ташланди. Улар орасида Салоҳиддин Айюбий ва Уқба Ибн Нофеъ каби Ислом намоёндаларининг тарихий қиссалари ҳам ўрин олган.

Миср таълим тарбия вазирлиги ўқув дастурларини қайта кўздан кечириб, экстримизм ва зўровонликка тарғиб қилувчи ҳамда сиёсий йўналишларни ўз ичига олган, деб топилган мавзуларни ўқув дастурларидан чириб ташлади. Бу ҳақида таълим тарбия вазирлиги тарафидан айни мавзуга алоқадор чиқарилган баёнотда айтиб ўтилди. Таълим тарбия вазири Муҳиб ал-Рафаҳ ҳам ўқув дастурларига қайта ишлов бериш комиссиясининг тавсиясига биноан зўравонликни ўз ичига олган, деб топилган мавзулар биринчи синфдан тортиб ўрта мактаб битирувчиларига қадар ўқув дастурларидан олиб ташланганлигини тасдиқлади.

Мисрнинг энг машҳур газеталаридан ҳисобланган “Мисрул явм” газетаси тарқатган хабарга кўра, “экстримистик ва зўровонликка тарғиб қилувчи дарсликларни ўқув дастуридан чиқариб ташлаш” нуқтаи назаридан келиб чиқиб бир қанча Исломий дарсликлар ўқув дастуридан чиқариб ташланган.

Бошланғич мактабнинг учинчи синф дарслигидан “Бургутларнинг оқибати”,

Бошланғич мактабнинг тўртинчи синф дарслигидан “Ҳанонинг орзулари”,

Бошланғич мактабнинг бешинчи синф дарслигидан “Салоҳиддин Айюбий”,

Ўрта мактабнинг биринчи синф дарслигидан “Уқба ибн Нонофеънинг жанг тактикаси” номли мавзулар ўқув дастурларидан олиб ташланган дарсликлар жумласидандир.

“Бургутларнинг оқибати” дарслигида асар қаҳрамони бургутни ўтга ташлаб ундан қасос олади. Бу тушунча ИШИДга хослиги рўкач қилиниб ўқув дастуридан олиб ташланди. Хусусан Иорданиялик учувчи ИШИД тарафидан ёқиб юборилганлиги бунга сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Салоҳиддин Айюбий ва Уқба ибн Нофеънинг тарихий қиссаларида эса жанг ва жиҳод мавзулари нохуш мавзу деб топилган. Салоҳиддин Айюбийнинг Қуддусни салбчилар ифлослигидан озод қилиши ва Африканинг Уқба ибн Нофеъ бошчилигидаги Ислом армияси тарафидан фатҳ қилиниши ўқувчиларни экстримизтик ва зўровонликка тарғиб қилиш дея баҳоланиб, ўқув дастурларидан олиб ташлангани айтилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here